Пост бошлиғи Таҳрир статусидаги мурожаат хатларини пост ёки ҳудудий божхона лабораторияларга жўнатиш, пост лабораториясига жўнатилган мурожаат хатларини пост экспертиза асосномаси ва таклифи асосида ҳудудий божхона лабораториялари жўнатиш ҳуқуқларига эга.
Энди агар мурожаатни пост лабораторияси даражасида ҳал этишни имкони бўлмаса тизимда ишлашни кўриб чиқамиз.
Пост инспектори Янги мурожаат хати яратиб, унга тегишли маълумотлар киритиб сақлайди ҳамда пост лабораториясига жўнатади.
Пост лабораторияси эксперти лабораторияга жўнатилган тегишли мурожаатни кўриб чиқади, агар уни пост даражасида ҳал этиб бўлмаса ойнани пастидаги “Ҳудудий лабораторияга юбориш” тугмасини босиб, ҳосил бўлган ойнага пост лабораторияси даражасида ҳал этиб бўлмаслик асосномаси ҳамда хулоса лойиҳаси учун таклифни киритиб сақлайди.
Энди пост бошлиғи мурожаат хатлари рўйхатида ҳудудий божхона лабораториясига жўнатилиши керак бўлган мурожаатни Операция устунида яшил рангдаги тугмасини кўради. Пост бошлиғи ушбу мурожаатни очиб асосномани кўриши мумкин. Маълумотлар тўғри бўлса, мурожаат хатлари рўйхатидаги тегишли мурожаат хати қаторидаги тугмаси орқали мурожаатни ҳудудий божхона лабораториясига жўнатади.
Агар мурожаатни ҳудудий божхона лабораторияси даражасида ҳал этиб бўлса, ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи тегишли мурожаат хатини очади ва “Лабораторияга қабул қилиш” тугмаси орқали ҳосил бўлган ойнага қайд рақамини киритади ва сақлайди. Шундан, кейин хат “Лабораторияга қабул қилинган” ҳолатига ўтиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки ҳудудий божхона лабораторияси бошлиғи ушбу мурожаат бўйича экспертиза маълумотлари киритиб, экспертиза тайинлайди. Тайинланган эксперт хулоса маълумотларини киритиб, хулосани тасдиқлайди. Ҳудудий божхона бошқармаси хулоса маълумотлари кўради ва якуний хулосани тасдиқлаб, “Жавоб қайтариш” командасини беради ва хат жавоб қайтарилган статусига ўтади.
Ҳудудий божхона лабораторияси бошлиғи мурожаат хатидаги маълумотларни кўриб чиқади, агар ушбу мурожаатни ҳудудий божхона лабораторияси даражасида ҳал этиб бўлмаса, “Марказий лабораторияга жўнатиш” тугмаси орқали ҳосил бўлган ойнага ҳудудий лаборатория даражасида ҳал этиб бўлмаслик асосномаси ва хулоса лойиҳаси учун таклиф маълумотларини киритиб сақлайди.
Ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи мурожаатлар рўйхатида юқоридаги мурожаатнинг операция устуни “Марказий божхона лабораториясига жўнатиш” тугмасини (бинафша рангдаги ) кўради. Бошқарма бошлиғи ушбу мурожаатни маълумотларини кўриб чиқади ва “Марказий божхона лабораториясига жўнатиш” тугмаси орқали мурожаатни Марказий божхона лабораториясига жўнатади.
Кейин Марказий божхона лабораторияси бошлиғи тизимга кириб “Лабораторияга жўнатилган” статусидаги мурожаат хатлари рўйхатида юқоридаги мурожаатни кўради. Ушбу ойнада “Мурожаат хати” вкладкасидан ташқари иккита “Асоснома” вкладкалари бўлади (агар постни лабораториясига жўнатилмасдан тўғридан-тўғри ҳудудий лабораторияга жўнатилган бўлса, битта “Асоснома” бўлиб, постдан ҳудудий лабораторияга жўнатишдаги асоснома бўлмайди). Биринчи, “Асоснома” вкладкасида постдан ҳудудий божхона бошқармаси лабораториясига жўнатишда маълумотлар, иккинчи “Асоснома” вкладкасида эса ҳудудий бошқармадан Марказий божхона лабораториясига жўнатишдаги маълумотлар бўлади. Унда фақат иккита команда бўлади: “Лабораторияга қабул қилиш” ва “Маълумотлар етарли эмас”. Агар маълумотлар етарли бўлмаса “Маълумотлар етарли эмас” тугмаси орқали ҳосил бўлган ойнага сабаби киритилиб постга қайтариб юборилади.
Мурожаатни қабул қилиш учун “Лабораторияга қабул қилиш” тугмаси орқали ҳосил бўлган ойнага қайд рақами киритилади ва тасдиқланади. Кейин мурожаат “Лабораторияга қабул қилинган” статусига ўтади. Сўнг Марказий божхона лабораторияси томонида мурожаатни очиб экспертиза маълумотлари киритилиб сақланади ва “Экспертиза тайинлаш” командаси берилади.
Кейин Марказий божхона лабораториясидан юқоридаги экспертиза бўйича масъул эксперт экспертиза ўтказади ва тизимда тегишли мурожаат хатининг хулоса қисмига тегишли маълумотларни киритади ҳамда хулосани тасдиқлайди. Шундан сўнг, Марказий божхона лабораторияси бошлиғи тизимга киради ва хулоса маълумотларини кўради, агар ҳаммаси тўғри бўлса, “Жавоб қайтариш” тугмаси орқали якуний хулосани тасдиқлаб, мурожаат хатини “Жавоб қайтирилган” статусига ўтказади.
Ҳисоботлар
Ҳисоботлар саҳифасида жами 14 турдаги ҳисобот шакллари келтирилган бўлиб, пост эксперти шулардан орасидан 10 тасини маълумотларини кўриши мумкин.
Ҳисоботлар қуйидагилардан иборат:
Ҳисобот 1. Экспертиза ўтказиш учун келган хатларнинг хисобини юритиш дафтари
Ҳисобот 2. ТИФ ТН код буйича сўров (ЭК ёки ИМ йўналиш ва вақт оралиғи кўрсатилади; ТИФ ТН бўйича 4-, 6 -, 10 – белгили кодлар кўрсатилади )
Ҳисобот 3. Экспертиза натижалари коди бўйича сўров (ЭК ёки ИМ йўналиши, вақт оралиғи ва 4 - , 6 – ёки 10 – хонали товар коди кўрсатилади)
Ҳисобот 4. Товар контексти бўйича экспертиза натижалари сўрови (БЮД нинг 31 – графаси ёки калит сўз бўйича сўров, йўналиш ва вақт оралиғи кўрсатилади)
Ҳисобот 5. Товарларнинг давлатлар бўйича ҳаракати тўғрисида сўров; (экспорт ва импортйўналиши ва вақт оралиғи кўрсатилади);
Ҳисобот 6. ТИФ ТН код нотугри аникланган экспертиза натижалари буйича суров. ( (ЭК ёки ИМ), ва вакт оралиги йуналиш курсатилади)
Ҳисобот 7. БЮДларнинг 44 графасидаги 4 рақами тўлдирилмаганлари бўйича сўров. Йўналиш (экспорт ва импорт) ва вақт оралиғи кўрсатилади.
Ҳисобот 8. Экспертиза натижалари бўйича товар номининг контексти бўйича сўров (БЮД нинг 31 графаси ёки калит сўз бўйича сўров) (импорт (экспорт) йўналиши ва вақт оралиғи кўрсатилади)
Ҳисобот 9. Товарнинг ТИФ ТН коди бўйича сўров (ТИФ ТН коднинг 2, 4, 6, 10 хонали белгилари, импорт (экспорт йўналиши ва вақт оралиғи кўрсатилади)
Ҳисобот 10. Марказий божхона лабораторияси томонидан умумлаштириладиган ҳисобот шакллари
Ҳисобот 11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси ва унинг жойлардаги божхона лабораториялари томонидан йилнинг ўтган даврида божхона экспертиза йўналиши бўйича асосий кўрсаткичлари таҳлили.
Ҳисобот 12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётганда сифатсизлиги аниқланган маҳсулотлар тўғрисидаҳисобот.
Ҳисобот 13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда сифатсизлиги аниқланган маҳсулотлар тўғрисида
Ҳисобот 14. Импорт режимига расмийлаштирилган товарларнинг мажбурий сертификатлаш бўйича ҳисобот.
Пост эксперти юқоридагилардан, 1-9- ва 14- ҳисоботларни кўриши мумкин. Ҳудудий божхона лабораторияси бошлиғи 11-ҳисоботдан ташқари барча турдаги ҳисоботларни кўриши мумкин. Марказий божхона лабораторияси бошлиғи эса юқоридагилардан барча турдаги ҳисоботларни кўриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |