Эмиссия касса-операцияларини ташкил етиш ва хисобини юритиш.
Мундарижа
Кириш
Эмиссион операция тушунчаси. Эмиссия турлари, пул белгиларини кафолатланиши
Тижорат банкларининг эмиссияси стратигияси, мақсади ва вазифаси.
Эмиссия операцияларини мувофиқлаштириш
Тижорат банкларини эмиссия фаолияти ва банкнинг капитализациясини такомиллаштириш истиқболлари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Жамият ишлаб чиқариш кучларининг ревожланиши қимматли қоғозлар бозорида банкларнинг иштирокига бўлган муносабатнинг қайта кўриб чиқилишини талаб қилаётган бугунги кунда, ушбу банкларнинг эмиссион фаолиятининг долзарблиги кескин ошди.
Чунки айнан қимматли қоғозлар кўп жиҳатдан қийматнинг қайтиш ҳаракати самарадорлигигни ошириш, мулкчилик шаклининг ўзгариши, уни ҳусусий эгаликка топшириш муаммоларини ечишнинг калити ҳисобланади. Шу билан бир вақтда амалиёт мазкур соҳада алоҳида, жиддий илмий ишланмалар ва тадқиқотларнинг мавжуд эмаслиги айрим масала ва атамаларни тушунтиришдаги турли оқимлар билан боғлиқ қатор муоммоларга дуч келади.
Сўнги йиллар мобайнида Ўзбекистонга турли мамлакатларда турли ҳил маълумотлар етарли даражада изчил келиб турди, уларда қимматли қоғозлар бозорига нисбатан бир – биридан фарқ қиладиган мустақил ёндашувлар юзага келган. Ушбу мамлакатларда хатто бошқарув муоммоларини ечишнинг ягона, умумий тамоиллари бўлишига қарамай, Тижорат банклари фонд бозорида эмитент сифатида фаолият кўрсатишнинг турли моделлари ва уни тартибга солишнинг ҳар – хил мактаблари мавжуд.
Бизга маълумки, Ўзбекистон республикаси банк тизими икки поғонадан иборат бўлиб, жахонни ривожланган мамлакатлари банк тизимга ухшаш бўлиб, Ўзбекистон республикаси Марказий банки ва тижорат банкиларидан иборатдир. Тижорат банклари асосан қимматли қоғозларни чиқариш, ҳарид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни амалга ошириши мумкин.
Тижорат банклари томонидан чиқариладиган акция ва облигацияларнинг эмиссиясини ривожлантириш уларни даромадлилигини ошириш, улар орқали мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришдан иборатдир тижорат банклари акция, облигация ва депозит сетрификатларидан ташқари векселлар ва ҳосилавий қимматли қоғозларни муомилага чиқариши мумкин. Лекин айни бир пайтда мамлактимизда 1997 йилдан то шу кеча – кундузгача векселлар муомиласи кузатилмаяпди.
Тижорат банклари томонидан векселларни эмссиясини амалга ошириш мамлакатимиз иқтисодиётининг бугунги кун муоммоларидан саналади. Қимматли қоғозлар ҳосилалари билан боғлиқ опрацияси Республикамиз тижорат банклари томонидан кузатилмаяпди.
Мавжуд қонунчиликка асосан мамлактимизда қимматли қоғозлар ҳосилалари бўйича опцион, варант, фъючерсларни муомилага чиқаришга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: |