Пост эксперти томонидан мурожаат хатига экспертиза маълумотлари киритилгандан кейин экспертиза тайинланади. Бу мурожаат хатлари рўйхатидаги экспертиза тайинлаш командаси орқали амалга оширилади. Шундан кейин мурожаат хати экспертизага топширилган статусига ўтади.
Экспертизага топширилган статусидаги мурожаат хатлари рўйхатидан мурожаат хати номери босилганда, мурожаат ойнаси очилиб, унда Экспертиза вкладкаси ёнида Хулоса вкладкаси пайдо бўлади. Пост эксперти Хулоса вкладкасида товарлар бўйича ўтказилган экспертиза бўйича қуйидаги маълумотларни киритади:
Хулоса рақами;
Хулоса берилган сана;
Ўтказилган экспертиза бўйича қўшимча маълумотлар.
Шунингдек, пост эксперти хулоса вкладкасида мурожаат хатидаги ҳар битта товар учун ўтказилган экспертиза бўйича қуйидаги маълумотларни киритади:
Намуна номи;
Намуна келтирилган сана;
Намунани имзолаган шахслар;
Намунани имзолаган инспектор;
Намуна миқдори ва ўлчов бирлиги;
Намуна сони;
Хулоса натижаси;
Натижавий ТИФ ТН коди
Хулоса қисмидаги маълумотлар киритилгандан кейин Сақлаш тугмаси босилади. Кейин ойнани Ёпиш тугмаси орқали ёпамиз. Шундан кейин, хулосани тасдиқлаш учун мурожаат хатлари рўйхатидаги тегишли мурожаат хатининг Операция устунида жойлашган Хулоса тайёрлаш тугмаси босилади ва “Хулосани тасдиқлайсизми?” деган хабарномага ОК тугмаси босилади. Сўнг мурожаат хати Экспертиза хулосаси тайёрланган статусига ўтади.
Пост эксперти Экспертиза хулосаси тайёрланган статусидаги мурожаат хатлари рўйхатидан ўзига тегишли мурожаат хатини очади. Энди Мурожаат хати маълумотлари ойнасида Хулоса вкладкаси ёнида Жавоб вкладкаси пайдо бўлади. Хулоса вкладкасидаги маълумотлар яна бир бор кўриб чиқамиз, агар мурожаат хати хулосасида қандайдир хатолик бўлса, унда мурожаат хати ойнасини ёпиб, мурожаат хатлари рўйхатидаги тегишли мурожаат хатининг операция устунидаги “Экспертиза тайинлаш” тугмаси босилади ва мурожаат хати қайта хулоса беришга жўнатилади.
Агар маълумотлар тўғри бўлса, унда Жавоб вкладкасида Якуний хулоса чиқарилган сана ва Иш олиб кетилган сана майдонларини киритиб Сақлаш тугмасини босамиз.
Маълумотлар сақлангандан кейин ойнани ёпамиз ва мурожаат хатлари рўйхатидаги тегишли мурожаат хатининг операция устунидаги “Жавоб қайтариш” командасини берамиз ва якуний хулосани тасдиқлаймиз. Шундан сўнг, мурожаат хати “Жавоб қайтарилган” статусига ўтади.
Пост инспектори фойдаланувчиси Жавоб қайтарилган мурожаат хатларидан тегишли мурожаат хатини очиб, хулоса маълумотларини кўриши мумкин.
Шунингдек, пост эксперти “Синамалар журнали”, “Ҳисоботлар”, “Сифатсиз товарлар” саҳифаларига ҳам ўтиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |