Контрафакция (лотинча – “cонтрафаcтио” сўзидан олинган бўлиб, қалбаки деган маънони билдиради) – баъзи фирмалар томонидан ўз товар белгиларида бошқа фирмаларнинг машҳур, ҳаридоргир товарларида акс эттирилган белгиларни ифода этиб фойдаланиш ва шу тариқа ҳаридорни чалғитиб, нопок рақобатни авж олдириш мақсадини кўзлаш тушунилади.
Демак, контрафакт – интеллектуал мулк ҳуқуқини бузиш деган маънони англатади. Шундан келиб чиқиб “контрафакт” сўзи – муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш маъносида ишлатилади. Бугунги кунда “контрафакт” сўзи ўрнида тез-тез "пиратский" (қароқчилик маҳсулоти) ибораси ишлатилиб, бу сўз ҳам инглиз тилидан "пираcй" - интеллектуал мулк ҳуқуқини бузиш маъносида қўлланилади.
Товар имитатор- истеъмолчиларни чалғитиш мақсадида товарларнинг кўриниши ва фирма белгиларини ҳақиқий (оригинал) маҳсулотга алмаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилар билан таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарилган ва савдога чиқарган маҳсулот тушунилади.
Фалсификация (қалбаки) қилинган маҳсулот – таркиби ҳужжатларда белгиланган меъёрларга ёки товарга нисбатан белгиланган талабларга (ГОСТлар давлат стандартлари, Санитария қоидалари ва меъёрлари) риоя этилмаган ҳолда ишлаб чиқарилган ва унинг ёрлиқларида маълумотлар нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маҳсулотлар демакдир.
Контрафакт товарлар турига бу савдода юқори нуфузга ва катта мавқега эга бўлган ҳаридоргир товарларнинг белгисидан ёки унга ўхшаш бўлган белгилардан, ёрлиқлари, шартли белгилари ёхуд қадоқларидан ҳамда бошқа қиёслаш воситаларидан ноқонуний равишда фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, илмий ишлар, ихтиролар, кашфиётлар, санъат асарлари, қўшиқлар, куйлар, кино маҳсулотлари, янги техника ва технологияларнинг моделларини қонунга хилоф равишда эгаллаш, тасарруф этиш ҳамда уларни кўпайтириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тушунилади (11- расм).
Контрафакт товарларнинг мамлакат иқтисодиётига зарари:
Товар белгиси эгалари бозордаги улушини (фойдасини) йўқотади ва машҳур брендлар обрўсизланади;
Истеъмолчилар сифати анча паст, соғлиққа зарар этказиши мумкин бўлган товарларга эга бўладилар;
Давлат инвесторлар ишончини йўқотади;
Давлат ғазнасига солиқлар ва божлар тушуми камаяди.
Шунингдек, ҳозирда кенг миқёсида тарқалган контрафакт маҳсулотларнинг асосий турларидан бири бўлиб, контрафакт аудио, - видео маҳсулотлар ёзилган дискларнинг ноқонуний савдоси ҳисобланади. Ушбу контрафакт маҳсулотлар муаллифлар ва ҳуқуқ эгаларига жиддий зарар этказиши билан биргаликда, умумдавлат миқёсида муаллифлик ҳақлари тўланмаслик оқибатида даромад солиқлари ҳисобидан иқтисодий зарарларни ҳам келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |