Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари - Агар маҳсулот буюртмачининг тўланмаган хом-ашёсидан ишлаб чиқарилган бўлса, у ялпи ишлаб чиқаришга тўла қийматда қўшилади. Ялпи ишлаб чиқариш таркибига чиқиб кетган корхона мулкини ва яроқсиз маҳсулотни сотишдан олинган тушум киритилмайди.
Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари - Пуллик хизмат кўрсатадиган тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқариши ушбу хизматлар қийматига тенглаштириб ҳисобланади. Бунда халқаро статистика тамойилларига кўра хизмат кўрсатишдан олинган тушум харажатларнинг 50%дан ортиғини қоплаши талаб қилинади. Уй-жой ва ноишлаб чиқариш бино ва иншоатларининг ялпи ишлаб чиқариши шартли рента сифатида аниқланади (худди шундай ижарага олинган фондлар учун ижара ҳақи сингари). Ижарага олинган уй-жой ва ноишлаб чиқариш объектларининг ялпи ишлаб чиқариши ижара учун ҳақиқатда тўланган ҳақ орқали аниқланади (квартира ҳақи ёки ижара ҳақи).
Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари - Бепул хизмат кўрсатадиган тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқариши (бошқарув, мудофа, соғлиқни сақлаш ва маориф тизимининг кўпчилик қисми, атроф муҳитни муҳофазалаш ва ҳ.к.) уларни сақлаб туришга сарфланган харажатлар миқдорига тенг деб қабул қилинади. Бу тармоқларни сақлаб туришга маблағлар давлат бюджетидан, ихтиёрий бадаллар ва уй хўжаликларининг ҳадялари, мулкдан даромадлар, ҳомийлик, хайр-саҳоват, халқаро ёрдам ва ҳ.к.лар ҳисобига молиялаштирилади.
Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари - Молиявий воситачиларнинг хизматлари пуллик (ҳисобларни юритиш, кредитлаш, валюталар алмаштириш, сейфларни ижарага бериш ва ҳ.к.) ва бепул бўлиши мумкин ва улар шартли ҳисобланган банк маҳсулотига тенглаштирилади.
- Шартли ҳисобланган банк хизмати = банклар олган фоизлар – банклар тўлаган фоизлар.
- Банклараро операциялар (ва улар бўйича фоизлар) бунда ҳисобга олинмайди.
Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари - Оралиқ истеъмолига қуйидагилар киритилади:
- - моддий неъматларни ишлаб чиқаришдаги жорий истеъмоли (хом-ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи ва энергия ва ҳ.к. – саноатда; уруғлик, ем-хашак, кўчат экиш материали, минерал ўғитлар ва заҳарли химикатлар, энергия, ёқилғи ва ёнилғи – қишлоқ хўжалигида; қурилиш материаллари, конструкциялар ва деталлар, ёқилғи ва барча турдаги энергия – қурилишда);
- - моддий хизматлар истеъмоли (транспорт, алоқа, савдо, таъминот);
- - номоддий хизматлар истеъмоли (юридик, тижорат, суғурта, маркетинг ва ҳ.к.);
- - қурол-аслаҳа ва ўқ-дориларни харид қилиш харажатлари;
- - асосий фондларни жорий таъмирлаш ва уларга жорий хизмат кўрсатиш;
- - ходимларнинг меҳнат ва маиший шароитлари яхшилашга сарфланган харажатлар (ходимларни корхоналарда ўқитиш; корхоналардаги тиббий ва маданий муассасалар; корхоналардаги фан; махсус кийим, махсус овқат; ходимлар меҳнатини муҳофазалашга харажатлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |