Халқаро статистикада иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари
Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари
Иқтисодий фаолиятниннинг асосий мақсади аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун моддий неъматлар ва хизматлар ишлаб чиқаришдир. Халқаро статистикада ишлаб чиқаришнинг умумлаштирилган кўрсаткичи сифатида 300 йилдан ошиқ даврдан буён миллий даромад кўрсаткичидан фойдаланиб келинмоқда. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи эса иккинчи жаҳон урушидан сўнг, МҲТга асос солингандан кейин ҳисоблана бошланди. Ҳозирги вақтда миллий даромад ва ЯИМ кўрсаткичлари БМТ томонидан ишлаб чиқилган МҲТ-2008 асосида ҳисобланиши тавсия қилинади.
Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари
Унга кўра иқтисодий фаолият - жамият ва унинг айрим аъзолари эҳтиёжларини қондириш учун товар ва хизматлар ишлаб чиқариш фаолиятидир. Шунинг учун у пул ёки натура шаклида даромад келтирадиган барча фаолият турларини қамраб олади. Ишлаб чиқариш фаолиятига бепул уй хизматлари, жиноий фаолият (ўғирлик, рэкет, порахўрлик), уй-жой ва узоқ муддат хизмат қиладиган предметларни уларнинг эгаси томонидан таъмирлаш кабилар киритилмайди.
Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари
Иқтисодий фаолиятнинг натижаси бўлиб моддий неъматлар ва хизматлар яратиш ҳисобланади. Ушбу жараённи статистик ифодалаш мақсадида халқаро статистика ўзаро боғлиқликда бўлган иқтисодий кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган. Уларнинг энг муҳимларига қуйидагилар киради:
1. Ялпи ишлаб чиқариш – иқтисодиётда ҳам сотиш, ҳам ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган моддий неъматлар ва хизматларнинг умумий қиймати.
Иқтисодий фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари
2. Оралиқ истеъмоли – бошқа моддий неъматлар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган моддий неъматлар ва хизматлар қиймати.
3. Ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ)– Ялпи ишлаб чиқариш – оралиқ истеъмоли. Барча тармоқлар ва секторлар қўшилган қийматларининг (ҚҚ) йиғиндиси ички иқтисодиётнинг ЯИМга тенг бўлиб, иқтисодий фаолият натижаларининг энг асосий кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади.
4. Ялпи миллий даромад (ЯМД) = ЯИМ + Yf.
Бу ерда, Yf = Ушбу мамлакат иқтисодий бирликлари томонидан хорижда олинган бирламчи даромадлари (иш ҳақи, фоиз, дивидент ва ҳ.к.) - мамлакат ҳудудида норезидентлар томонидан олинган бирламчи даромадлари (иш ҳақи, фоиз, дивидент ва ҳ.к.).