Тошкент – 2016 Тожиев М



Download 1,69 Mb.
bet24/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Аниқ таълим мақсадлари ўз навбатида моҳиятига кўра қуйидаги уч соҳага бўлинади:

  1. Когнитив мақсад, яъни назарий билимларни ўзлаштириш билан боғлиқ ўқув мақсадлари соҳаси. Бу ўқув материаллари, маълумотлар, ахборотлар, турли далиллар, тушунчалар, тамойиллар ва методларни билиш, яъни хотирада сақлаш ва эслаш, уларни мияда қайта ишлаш орқали тушуниш, амалда қўллаш, таҳлил ва синтез қилиш ҳамда баҳолашни ўз ичига олади. Булар эгалланган билимларни ёдда сақлаш, яъни хотирани чиниқтириш, интеллектуал ақлий қобилиятларни ривожлантиришни кўзда тутади.

  2. Психомоторик мақсад. Бу амалий ҳатти-ҳаракатларни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган ўқув мақсадларини ўз ичига олиб, унда амалий иш жараёнлари орқали ҳосил қилинадиган кўникма ва малакаларни етарли эгаллаш кўзда тутади.

  3. Аффектив мақсад. Бу ҳар бир таълим олувчининг хулқи, ўзини тутиши, атроф-муҳитга ва теварак атрофдагиларга муносабатининг шаклланиши ҳамда қадриятларни ўзлаштириши билан боғлиқ ўқув мақсадларини ўз ичига олиб, унинг атроф-муҳитга бўлган муносабати, бошқа кишилар билан ўзаро муомаласи, хулқи, жамоат жойларида ўзини тутиши каби умуминсоний қадриятларни ўзлаштириши билан боғлиқ бўлган кўникмаларни эгаллашини назарда тутади. Буни аниқлашда маслаҳат, манфаат, муносабат, қадрият, интизом, дунёқараш каби эмоционал ҳолатлардан келиб чиқилади.

Таълим жараёнини ташкил этишнинг юқорида белгиланган мақсадларига эришишда ”Шахсга йўналтирилган таълим“ технологияларини мазкур жараёнга амалий татбиқ этиш муҳим ҳисобланади.
Маълумки, таълимни технологиялаштириш ғоясини бундан 400 йил аввал чех педагоги Ян Амос Коменский илгари сурган бўлиб, у таълимни “техникавий” қилишга ундаган, яъни “ҳамма нарса нимага ўқитилса, у муваффақиятга эга бўлсин”. Мазкур натижага олиб келувчи ўқув жараённи “дидактик машина” деб атаган ва унинг учун: аниқ қўйилган мақсадлар; бу мақсадларга эришиш учун аниқ мослаштирилган воситалар; бу воситалардан қандай фойдаланиш учун аниқ қоидаларни топиш муҳимлигини ёзган.
Шахсга йўналтирилган таълим” технологияси юқоридагиларни барчасини ўзида мужассамлаштирган замонавий таълим технолгияси бўлиб, унга асосланган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишда самарадорликка эришиш учун:
таълим жараёнини режалаштириш ва лойиҳалаштиришда ҳар бир таълим олувчига мақсад, субъект устунлиги, натижа ва унинг самарадорлигини асосий мезонидек қараш;
таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг тўлақонли ривожланишига эришиш;
таълим жараёнини инсонпарварлаштириш ва табақалаштириш;
таълим олувчиларни психологик, шахсий хусусиятлари ва қобилиятларини ҳисобга олиш;
таълим жараёни иштирокчилари фаолиятининг шахсий қизиқишларини таъминлаш лозим.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish