Тошкент – 2016 Тожиев М


Шундай қилиб, биз дарсларда кўпроқ дарс бериш метод (усул)ларидан фойдаланамиз. Услублар эса усулларга ёрдамчи унсур, восита сифатида иштирок этади



Download 1,69 Mb.
bet21/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Шундай қилиб, биз дарсларда кўпроқ дарс бериш метод (усул)ларидан фойдаланамиз. Услублар эса усулларга ёрдамчи унсур, восита сифатида иштирок этади.
Бугунги кундаги ноанъанавий дарс усулларидан асосийси инновацион ва интерактив усуллардир. Инновацион атамаси инглизча «innovatsion» сўзидан олинган бўлиб, «янгилик киритаман» деган маънони англатади. Интерактив атамаси ҳам инглизча «interactive» сўзидан олинган бўлиб, «ўзаро таъсирлашиш, ўзаро баҳслашиш, ўзаро ҳаракат қилмоқ» деган маънони билдиради. «Интерактив» дарс усулини «Интерфаол» деб чала ва нотўғри таржимасини ишлатиш мазмунан хато эканлигига эътиборларингизни қаратмоқчиман. «Интерактив» сўзи (у русча сўз эмас) қўшма сўз бўлиб, агар таржима қилиш зарур бўлса, ундаги ҳар бир сўзни таржима қилиш керак бўлади.
Интерактив усул бирор фаолият ёки муаммони ўзаро мулоқотда, ўзаро баҳс, мунозара, фикрлашиш асосида, ҳамжиҳатлик билан ҳал этиш деганидир. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, бутун фаолият таълим олувчини мустақил фикрлашга, ўз фикрини айтишга чақиради. Таълим олувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлайди.
Интерактив дарс усули дарс давомида таълим олувчиларни мустақил фикрлашга даъват этадиган ва шу асосда уларнинг дарсда фаол иштирокини таъминлаб, билимларни тўлиқ ўзлаштиришини кафолатлайдиган дарс усулларидир.
Кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, айрим ўқитувчиларимиз “Янги педагогик технологиянинг талаби шу”, “Таълим олувчиларни мустақил ўқишга ва фикрлашга ўргатаяпмиз”, “Таълим олувчи фаол, ўқитувчи пассив бўлиши керак” – деган баҳоналарда ўзлари дарсларга тайёргарликсиз келмоқдалар. Улар янги мавзуни мустақил ўқиб келишни уйга вазифа қилиб топширадилар ва муаммолардан осонгина қутуладилар.
Аслида эса, инновацион педагогик технология асосида дарс олиб борадиган ўқитувчи-муаллим тиниб-тинчимаслиги, ўз устида мунтазам ишлаши, янги адабиётлар, услубий мақолалар ва тажрибалар билан танишиб бориши, ижодий изланиши зарур. Ўқитувчи таълим олувчини фаоллаштирадиган, ўзи ва ўрганувчи учун қулай бўлган усул ва йўлларни, ўқитиш шакллари ва воситаларини танлаши ҳамда шу асосда таълим олувчиларни дарс давомида мустақил фикрлашга ўргатиши керак. Инновацион педагогик технология асосидаги дарсларда ўқитувчи ҳам фаол, таълим олувчи ҳам фаол иштирок этиши талаб қилинади.
Педагог-психологларимизнинг ўтказган таҳлилларига кўра, ўзлаштирилган ахборотлар орадан 2 ҳафта ўтгач, мустақил ўқиш орқали 10, тинглаш орқали 20, кўриш орқали 30, намойиш қилиш орқали 50, суҳбат, мунозара орқали 80, амалий бажарганда 90 фоизи эслаб қолинар экан. Шуларни ҳисобга олсак, таълим олувчиларга дарс беришда кўпроқ суҳбат, мунозара, баҳс ва амалий ишларни дарс давомида ўз назоратимиз ва кузатувимиз остида амалга оширишимиз зарур.



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish