Тошкент – 2016 Тожиев М


Муаллифлар I Боб. УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВ



Download 1,69 Mb.
bet3/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Муаллифлар
I Боб. УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВ


1-§. Узлуксиз таълим тизимида фанларни ўқитишнинг замонавий концепцияси

Узлуксиз таълим тизимида фанларни ўқитишнинг умумтаълим мақсадларидан ташқари, унинг ўзига хос мақсадларидан бири таълим олувчиларнинг тафаккурни ривожлантиришга эришишдан иборат. Чунки, у таълим олувчиларнинг қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилади.


“Психология” курсидан маълумки, таълим олувчиларнинг ўсмирлик даври (12 ёшдан − 15 ёшгача бўлган давр) анатомик-физиологик ва психологик хусусиятдаги кучли ўзгаришлар билан боғлиқдир. Чунки, бу даврда биологик ўсиш тезлашади. Шу сабабли ҳам мазкур давр “ўтиш даври” ҳам деб юритилади ва ушбу жараёнда замонавий ўсмир руҳиятида қуйидаги ҳолатлар кузатилади:
интеллектуал ривожланишини таъминлаш, яъни тафаккур қобилиятини ривожлантириш талаб этилади. Чунки, бу даврда ўсмирларда билишга бўлган қизиқиш ошади;
ўз-ўзини англаш, баҳолаш ва тарбиялашга бўлган эҳтиёж шаклланади. Бу даврда, у ўзини бошқалар билан солиштира бошлайди;
Узлуксиз таълим тизимининг 5-9 синф таълим олувчилари ўсмир ёшида бўлиб, бу даврда ўқитувчи таълим жараёнини ташкил этишда буни ҳисобга олиши муҳим ҳисобланади. Чунки, замонавий таълим тизимида тафаккурнинг аниқ мақсадга қаратилган ривожланишисиз таълим олувчилар етарли даражада билим, кўникма ва малакаларга эга бўла олмайди. Бунга эришиш, бугунги таълим тизимининг асосий вазифаларидан бири бўлиб, уни амалга оширишда ўқитувчининг роли муҳимдир.
Ҳозирги кун таълим тизимини модернизация қилиш давр талаби бўлиб турган бир шароитда, илмий ахборот ҳажмини кундан-кунга жадал суъратлар билан ошиб бориши, айниқса, умумтаълим мактабида таълимнинг чегараланганлиги, унда ўқитилаётган фанлар мазмунини қисқартириш имкониятларининг камлиги мазкур жараённи амалга оширишни мураккаблаштирмоқда.
Илмий-дидактик, илмий-методик изланишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, юқоридаги вазифаларни амалга ошириш ва кўзланган мақсадларга эришишнинг самарали йўлларидан бири таълим тизимига замонавий инновацион-педагогик ва модулли технологияларни жорий этишдан иборат.
Давлат таълим стандартлари (ДТС), Малака талаблари (МТ)лари[7] даражасида таълим олувчилар томонидан билимларни эгалланишида таълим жараёнини замонавий педагогик технология асосида ташкил қилишда қўлланиладиган учта тоифаги педагогик усуллар яъни, биринчи тоифадаги усуллар “Анъанавий усуллар” деб аталиб, Таълим олувчи-ёшларга билимларни “Етказиб бериш” тамойилига асосланадган, иккинчи тоифадаги усуллар “Ноанъанавий” ёки “Интерактив” усуллар деб номланиб, таълим олувчиларни билим эгаллашларида “фаоллаштириш” тамойилига суянадган ва учинчи тоифадаги усуллар “Илғор ёки Замонавий усуллар” дейилиб, таълим – тарбия жараёнини жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш тамойилидан келиб чиқадиган [48; 9 – 10-б.] замонавий усуллар ҳақида барча фан ўқитувчиларининг етарли даражада тушунчаларга эга бўлиши ва педагогик фаолияти жараёнида улардан тўғри ва ўринли фойдалана олишлари талаб этилади. Чунки:
таълим олувчиларни билиш жараёнига қизиқтиришда;
ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлашда;
англаган ҳолда билим олишга ва мустақил ўз билимларини ошириб боришга ўргатишда;
фанга бўлган қизиқишларини ривожланитиришда;
мантиқий фикрлашга ўргатишда;
таълим самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришда замонавий таълим технологиялари, унинг усулларисиз таълим мақсадларига эришиб бўлмайди.
Мисол учун, математика фанини ўрганиш жараёнида таълим олувчилар турли формулалар ўрганишади. Агар улар мазкур формулаларни онгли равишда тушуниб етмаса (онгли равишда тушунилган тушунча ёки формула узоқ вақт хотирада сақланади ва керакли вақтда тез эсга тушурилади), у ҳолда масала ва мисолларни ечишда, янги назарий билимларни эгаллашда қийинчиликларга дуч келади. Айниқса, математика фанида бу таълим олувчиларнинг шу фанни ўрганишга бўлган қизиқишларини сўндиради. Бу камчиликларни бартараф этишда ҳам замонавий педагогик технологиянинг имкониятлари юқоридир.
Шунинг учун замонавий ўқитувчининг касбий фаолияти жараёнида қуйидаги омилларга асосланиши талаб этилади:
таълим мақсадларига эришишни Давлат таълим стандартлари ва малака талаблари даражасида кафолатлаш;
ижодий ва изланувчан характердаги масалаларни мустақил еча олиш;
ўқитувчининг маънавий ва ахлоқий салоҳиятини унинг касбий фаолиятидаги ўрни ҳамда аҳамиятини англаб етган ҳолда ўз устида мустақил ишлаш;
замонавий таълим ва тарбиянинг илғор технологияларини, мамлакат ва хориж илғор тажрибаларни узлуксиз равишда эгаллаб бориш;
фанлараро интеграцияни талаб этувчи янги мураккаб касбий-педагогик муаммоларни ҳал этишга ҳар томонлама тайёр бўлиш;
таълим олувчи шахсининг ҳар томонлама ривожланишини етарли даражада ўрганиш ва педагогик, психологик ҳамда физиологик жиҳатдан таҳлил қила олиш;
замонавий таълим тизимида комплекс (мажмуавий) ўзгаришлар қила олиш ва ундаги қарама-қаршиликларни енгга олиш кабилар;
Ҳозирга кунда мамлакатимиз таълим тизимига инновацион- педагогик, модулли технологиялар ва замонавий таълим воситаларини таълим жараёнига кенг татбиқ этиш давр талаби бўлиб қолмоқда. Бу ўз навбатида, таълим жараёнини олдиндан лойиҳалаштиришни амалга ошира оладиган, технологик билимлар тизимига эга бўлган замонавий ўқитувчиларга бўлган талабни оширади.
Тан олиш керакки, кейинги йилларда иновацион-педагогик ва модулли технологиялар бўйича мамлакатимиз олимлари томонидан самарали ишлар амалга оширилди. Лекин, чоп этилган кўплаб илмий-методик адабиётларда мунозорага сабабчи бўлаётган камчиликларга йўл қўйиб қилинмоқда. Жумладан, педагогик амалиётда кенг қўланиладиган “методика” ва “технология” тушунчалари моҳиятини тавсифлашда кўплаб адабиётларда турли ёндашувлар мавжуд бўлиб, улар маълум маънода таълим жараёнини самарали ташкил этишга тўсқинлиқ қилмоқда. Шу нуқтаи-назардан олиб қараганда, мазкур масала юзасидан айрим мулоҳозаларни таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
“Методика” ўзаро таъсир этишнинг турли шаклларини ўрганиш асосида мазкур фанни ўқитиш ва ўрганиш йўлларини ишлаб чиқади ва таълим олувчиларга таъсир этишнинг аниқ тизимини ўқитувчиларга таклиф этади. Бу тизимлар ДТС ва МТ, ўқув фани дастури ва дарсликларда очиб берилувчи таълим мазмунида ўз аксини топади ҳамда таълим метод, шакл ва воситалари орқали амалга ошади. Ҳар бир фан методикаси дидактика билан мустаҳкам боғланган ва унинг умумий қоидаларига таянади. Таълим-тарбия тамойилларига асосланиб эса, методика ўқув фанининг мақсади, унинг таълим олувчи шахсини ривожланишидаги аҳамиятини очиб беради.
Умумий маънода “методика” тушунчаси маълум бир ишни бажариш учун зарур бўладиган метод ва усуллар тизимидир. Ёки бу тушунча, таълимий мақсадга эришишда қўлланиладиган педагогик усул ёки чора ва тадбирларни қўллаш йўриқномаси сифатида тушунилади[26; 63-б.].
Кўпгина изоҳли луғатларда ҳам “Методика – қатъий кетма-кетликка (алгоритмик характерга), илгари ўрнатилган режа (қоида), тизимга аниқ риоя қилиш бўлиб, бирор бир ишни мақсадга мувофиқ ўтказиш методлари, йўллари мажмуаси”ни ифода этиши кўрсатиб ўтилган[31].
Юқоридагилардан кўринадики:
1) методика – бу ўқитувчи педагогик фаолиятини ташкил этишнинг шакл, метод ва воситалари;
2) маълум бир педагогик фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган метод ва услублар тартибли йиғиндиси;
3) билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш жараёнини мақсадга йўналтирилган тарзда ташкил этиш, режали ва тизимли амалга оширишга ёрдам берувчи усуллар тизими.
“Методика” тушунчаси турли фанларни ўқитиш билан ҳам боғликликда қўлланилиб, маълум соҳани ўқитиш жараёни, мазмуни, қонуниятлари, тамойиллари, шакл, метод ва воситалари йиғиндисини ўзида ифода этади. Педагог олим А.М.Столяренконинг фикрича, “Ўқув фанларини ўқитиш методикаси − маълум бир педагогик вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқ метод, услуб, воситалар ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуидир”[32; 48-б.].
Технология” юнонча сўз бўлиб, "Технос" (techne) – маҳорат, санъат ва “логос” – тушунча, таълимот, фан маъноcини англатади. Технология – санъат, маҳорат, кўникма, усуллар йиғиндиси, муайян ҳолатни ўзгартиришга хизмат қилувчи жараён; инсон фаолияти ва тафаккури билан боғлиқ бўлган маданий тушунча; техник жиҳатдан аҳамиятли сифат ва қобилиятнинг интеллектуал қайта ишланиши; қандайдир жараённи амалга ошириш методлари ҳақидаги билимлар йиғиндиси; амалиётга жорий қилиниши талаб этилаётган маълум бир педагогик тизим лойиҳаси[45; 54 – 55-б.].
Бизнинг фикримизча, Педагогик технология – бу ДТС да ўз аксини топган, ўқув фанининг дастурида аниқлик киритилган, ўқув режада белгиланган вақтда таълим мақсадларига эришишни кафолатловчи ўқитиш, коммуникация, ахборот ва бошқарувнинг йўл ҳамда воситаларини танлашга мажмуи сифатида ёндашувдир.
Таълим технологияси” иборасининг маъноси – таълим жараёнини юксак маҳорат билан санъат даражасида ташкил этиш тўғрисида маълумот берувчи фан, таълимот демакдир. Айни вақтда мазкур тушунчанинг таърифи ҳамда унинг моҳияти борасида ягона ғоя мавжуд эмас. Бу назария моҳиятининг ёритилишига нисбатан турли ёндашувлар мавжуд.
Таълим технологияси, бу таълим мақсадига эришишнинг илмий асосланган ва кафолатланган натижаларига эришиш учун аввалдан лойиҳалаштирилган таълим жараёнини барча таркибий қисмларининг мукаммал ишлайдиган системадир[34; 7-б.].
Бу тушунча “Педагогик технология” тушунчасига қараганда кенгроқ ифодаланади, негаки, таълим ва педагогикадан ташқари яна турли ижтимоий, ижтимоий-сиёсий, бошқарув, маданий, психологик-педагогик, тиббий-педагогик, иқтисодий ва бошқа шунга ўхшаш жиҳатларни ичига олади. Бошқа томондан, “Педагогик технология” тушунчаси педагогиканинг барча бўлимларига тегишлидир.
Таълим технологиялари орасида муҳим ўринни ўқув жараёнини сифатли бошқаришни ва қўйилган ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ҳамда таълимга технологик ёндашув эгаллайди.
Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, таълим технологиясининг аҳамияти аввал ўзлаштирилган назарий билимлар билан янги ўзлаштириладиган билимлар ораcида мустаҳкам боғланишларнинг юзага келиши билан белгиланади.
Методика” ва “технология” тушунчалари таҳлили шуни кўрсатадики, мазкур тушунчалар ўзаро алоқадорлик ва умумийликка эга бўлиши билан бир қаторда айрим ўзига хосликлар билан ҳам тавсифланади.
Маълумки, сўнгги йилларда таълим-тарбияга технологик ёндашувнинг кенг миқёсда татбиқ этилиши педагогиканинг алоҳида соҳаси ҳисобланган “методика” билан “технология” тушунчаларининг моҳиятини аниқлаштириб олишга эҳтиёж сезилмоқда. Чунки, аксарият ҳолларда мазкур тушунчаларнинг моҳиятини аниқ фарқлай олмаслик натижасида уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш, ёхуд уларнинг ўрнини алмаштирган ҳолда қўлланилиши кўзга ташланмоқда.
Албатта, “методика” ва “технология” тушунчалари моҳиятинини тушунтиришда аниқ чегара қўйиш бир оз мураккаб масала. Бироқ уларнинг ўзига хос бўлган томонларини таҳлил этиш, айрим фарқли жиҳатларни ажратиб кўрсатишга имкон беради.
Дидактика турли таълим муассаларида ўқув фанлари амалга ошириладиган ўқув жараёнининг умумий қонуниятларини акс эттиради. Табиийки, ҳар бир ўқув фани ўзига хос хусусият ва қонуниятларга эга бўлиб, ўзининг алоҳида методлари ва таълимни ташкил этиш шакл ва воситаларини талаб этади. Мазкур масалалар билан хусусий методика, ёки алоҳида ўқув фанларини ўқитиш методикаси (тарих, математика, педагогика, психология ва бошқалар) шуғулланади.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда ўқитиш методикаси моҳиятини ёритиб берувчи қуйида асосий тушунчаларга изоҳ бериб ўтамиз:

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish