Тошкент – 2016 Тожиев М


III Боб. ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ



Download 1,69 Mb.
bet15/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

III Боб. ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ
1-§. Замонавий дарс ва унга қўйиладиган талаблар
Узлуксиз таълим тизимида таълим жараёнини ташкил этишнинг асосий шакли дарс(ўқув машғулоти) бўлиб, у таълим-тарбия жараёнининг мантиқий тугалланган, яхлит, аниқ вақт билан чегараланган қисмидир. Ҳар бир дарсда унинг асосий элементлари ҳисобланган дарс мақсади, мазмуни, методи, шакли, воситалари тўла ўз аксини топган бўлиши талаб этилади.
Дарс – синфда тақвим-мавзу режа асосида белгиланган вақт давомида ўқитувчи томонидан таълим олувчилар учун ўқув-тарбия жараёнининг мақсадли ташкил этилишидир.
Дарс − синф таълим олувчилари билан 45 ёки 80 дақиқа давомидаги машғулот бўлиб, ҳар бир ўқув фани бўйича уларнинг сони, ўқув режа билан, мазмуни эса Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари билан белгиланган бўлади.
Кўпгина ўқитувчиларимиз дарс тури, методи, усули, услуби деган тушунчаларни чалкаштириб ишлатадилар. Биз қуйида шу тушунчалар ҳақида қисқача айтиб ўтмоқчимиз.
Бугунги кунда ўзбек тилидаги педагогик адабиётларда дарс тури ва дарс типи деган атамалар бир хил маънода ишлатилмоқда.
Дарс тури (типлари) – дарснинг мақсади ва қайси мавзуни ўрганишга қаратилганлигига боғлиқ бўлиб, ички тузилишига қараб қуйидагиларга ажратилади:
кириш дарси;
бошланғич материаллар билан танишиш дарси;
янги билимларни эгаллаш дарси;
билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ва такомил­лаштириш дарси (амалий ишлар, лаборатория ишлари, мисоллар ечиш дарслари);
уйғунлаштирилган дарс (аралаш дарс);
такрорлаш ва умумлаштирувчи дарс;
назорат-текшириш дарси;
олинган билимларни амалиётда қўллаш дарси.
Шу кунгача дарснинг энг кўп фойдаланиладиган тўрт босқичдан иборат бўлган аралаш тури ҳукм суриб келмоқда. Булар: янги билимларни эгаллаш учун тайёрланиш (ўтилган­ларни такрорлаш); янги билимларни эгаллаш; янги билим­ларни мустаҳкамлаш ва тизимга келтириш; эгалланган билимларни амалиётда қўллаш (уйга вазифани бажариш) [14].
Ўз навбатида дарснинг қуйидаги турларидан таълим жараёнини ташкил этишда фойдаланилиб келинмоқда:
назарий дарс, аралаш дарс;
мустақил ишлар, лаборатория ишлари, амалий ишлар, экскурция;
назорат дарслари (оғзаки сўраш, ёзма иш, синов, назорат иши, аралаш иш).
Ҳозирги кунда дарсни самарали ташкил этишда интерактив таълим методларидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish