Ўқув жараёни учун зарур бўлган воситалар:
Педагог учун. Методик қўлланма, ишланмалар, ўқув дастури, дарс режаси, маъруза матни.
Таълим олувчи учун. Дарслик, жадваллар, тарқатма материаллар, технологик харита, топшириқ варақаси.
Ўқув машғулотини ўтказиш учун. Слайдлар, ўқув жиҳозлари, материаллар ва асбоб-ускуналарнинг рўйхати; дарс вазифаларини ишлаб чиқишни енгиллаштириш учун фойдаланиш мумкин бўлган феъллар рўйхати; бир-бирига яқин ўқув элементлари рўйхати; иллюстрациялар билан жиҳозланган қисқа ва аниқ матн кўринишидаги ўқув материали; ушбу ўқув элементига тааллуқли, зарур малакаларни яхши ўзлаштириш учун амалий машғулотлар; ўқув машғулотларининг лойиҳаси ва шунга асосланган янги авлод ўқув адабиётлари; мавзуни баён қилиш жараёни; ушбу ўқув элементида қўйилган мақсадларга қатъиян мос келадиган назорат.
Ҳар бир модулни яратишдан мақсад, аввалдан режалаштирилган таълим натижасига эришишдир. Модул бўйича назорат турлари тенг улушда ҳам таълим олувчи ўқув фаолиятининг муваффақиятини, ҳам ўқитувчи томонидан танланган педагогик технология самарадорлигини характерлайди.
Назоратнинг рейтинг шакли шак-шубҳасиз устунликларга эга бўлиб, жорий, оралиқ ва якуний назорат шаклида амалга оширилади. Оралиқ назорат таълим ва тескари алоқа воситаси бўлиб, назоратнинг айрим бўғинларини баҳолашнинг кенгайтирилган тадбири унинг ишончлилигини таъминлайди. Назоратнинг кенгайтирилган тадбири жорий назорат далил-асос ва тарбиявий функцияларни амалга оширади, таълим олувчида ўз-ўзини баҳолаш малакаларини оширишга, касбий фаолиятда ўз-ўзини назорат қилиш малакалари ҳамда кўникмаларини шакллантиришга имконият беради.
Фанни ўрганишнинг бошидаёқ ҳар бир таълим олувчи топшириқни уч даражаси бўйича бажариладиган топшириқлар рўйхати ва баллар шкаласидан иборат бўлган рейтинг бўйича ишлашга йўналтирадиган “эслатмани” олади. Шунингдек, рағбат ва жарима (муддатларни бузганлигини учун) баллари ҳам ҳисобга олинади. Эслатмада рейтингнинг ўрнатилган оралиғи ҳақида хабар берилади, унинг чегарасида таълим олувчининг назорат баллари таъминланади.
Рейтинг назоратини ишлаб чиқиш учун икки гуруҳдаги вазифаларни ечиш зарур.
1) Мазмун бўйича: фанни тўла идрок этиш, шунингдек мазмунни ўзлаштириш даражалари учун мазмунини таҳлил қилиш, мавзуни, бўлимларни, асосий қонунлар ва тушунчаларни ажратиб кўрсатишни билиш мажбурийдир. Ҳар бир даража аниқ мазмунини ва уни эгаллаш даражасини кўрсатади.
2) Фаолият бўйича: фаолиятнинг ҳар бир турини таҳлил қилиш, уни изчил амаллар мажмуи сифатида тақдим этилади. Ҳар бир амални бажаришнинг уч даражасини ўрнатиш ва ушбу даражаларга мос келадиган ҳар бир даражани баҳолашнинг ва натижаларни тақдим этишнинг мезонларини шакллантиради.
Шунинг учун ҳам таълим тизими бошқарувининг жонкуяр мутасаддилари томонидан педагогик технология ва унинг таркибий қисми бўлган модулли ўқитиш технологияси асосида ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузиб, таълим жараёнини ташкил этилишини куннинг долзарб масалаларидан бири этиб қўйилиши, қолаверса профессор-ўқитувчи ва педагогларимиз бу технологиянинг мазмун-моҳиятини тушунган ҳолда таълимдаги фаолиятларини ташкил этсалар, таълим сифати ва самарадорлиги кескин ошиши кафолатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |