17
17
I. ¢уломжон косани олди ва дастурхонга ушатилган нонга қўшиб, қовунни ея бошлади. У
аллақандай ўйчан эди. Отаси кўриб:
-
Нима бўлди, ўғлим, тобингиз қочиб қолгани йўқми? - деб сўради.
¢уломжон зўр-зўракисига илжайди.
-
Йўқ,
жойида
-
Бугун ашула ҳам айтиб бермадингиз?
-
Ашулага ҳалак бўлсак, пахта қолиб кетадиганга ўхшайди, - деди ¢уломжон гапни
бошқа ѐкқа буриб, - шунинг учун...
-
Йўқ, ўғлим, пахта ҳам бўлади, қолиб кетмайди. Лекигин сиқилиб қолманг-да, унда
бизга татимайди, ҳа.
(М.Исмоилий, «Фарғона тонг отгунча»дан)
II. »Буюк хизматлари учун» орденини қўлимга олиб қарайман. «Буюк» сўзини ўқиганимда
етмиш етти йиллик ғуборларим тарқаб кетгандек бўлди. Кўрган жабру жафолар тумандек
ғойиб бўлди.
Жез конлари тагида мис кукунларини ютиб, ўпкаси занглаб, оламдан ўтган, жасадлари
занглаган тупроққа қўйилган юртдошларим ҳаққи, Сибирнинг қаҳратон совуқларида музлаб
қолган, умрини ўрмонларда поѐнига етказган беқиѐс доно устозларимиз ҳаққи
сенга таъзим
қиламан, ¤збекистоним.
Шу оғир йўллардан мени омон қайтарган сенинг меҳринг, сенинг иссиқ бағринг, менинг
эътиқодим, тангрининг беадад меҳридир.
(С,Аҳмад. «Йўқотганларим ва топганларим»дан)
Билиб олинг:
Маълум воқелик ҳақида тасаввур (маълумот) берадиган бир ѐки бир неча
синтактик бирликлардан ташкил топган нутқий бутунлик матн ҳисобланади.
18
18
Матн оғзаки ѐки ѐзма нутққа хос бўлишидан қатъи назар икки хил кўринишда
бўлади: диологик ва монологик. Диологик матн икки ва ундан ортиқ
суҳбатдошнинг турлича мазмундаги фикр-ахборот алмашинувидан иборат.
Икки киши ўртасидаги диологик нутқ савол-жавоб, буйруқ-жавоб,
хабар-
эътироз мазмунида бўлиб, фикр хусусидаги тасдиқ ѐки инкорни, зиддият ѐки
мунозарани ифодалайди. Кўп кишилик диологларда суҳбат мавзуси савол-
жавобдан иборат бўлмай, ўртага ташланган савол, таклиф,
даъват бирор хабар,
далиллар билан хулосаланади.
Диологик матн таркибида сўроқ олмошлари, муомала одобига оид сўз ва
иборалар, юкламалар, ундовлар, кириш сўзлар кенг қўлланади.
Бундай матндаги
гаплар асосан содда гаплардан ташкил топади, содда гапларнинг бир таркибли
турлари, тўлиқсиз гаплар, сўз-гаплар фаол ишлатилади.
Диологик матн сўзлашув услуби ва бадиий услубга хосдир.
16-топшириқ. Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонидан Хисрав билан
Фарҳод ўртасидаги мунозарани ролларга бўлиб ўқинг. Бу диологни шакллантирган лисоний
воситаларни аниқлаб дафтарингизга кўчиринг.
10-машқ. Диологда ажратиб кўрсатилган сўзларнинг услубий маъно ва вазифаларини
аниқланг. Гапларни тузилишига кўра гуруҳлаб ѐзинг.
« - Сиз... қочқоқсиз, - деди.
-
Сиз...
-
Мен?
-
Сиз қувлоқсиз.
-
Ажаб қиламан, - деди Кумуш ва шапалоғи билан эрининг
юзига секингина уриб
қўйди.
-
Бу ѐққа ҳам . . .
-
У ѐққа Зайнаб урсин.
20
20
(А.£одирий, «Меҳробдан чаѐн»дан)
Б) саволларга жавоб беринг.
1. Матн қандай нутқий вазифани бажаришга қаратилган?
2. Матндаги уюшиқ ва ажратилган гап бўлаклари нимага хизмат қилган?
3. Матнда қандай тасвирий воситалар қўлланган?
4. Нима учун матнда белги-хусусиятни ифодаловчи сўзлар кўпроқ?
5. Матнда модал сўзлар қандай мақсадда қўлланган деб ўйлайсиз?
Do'stlaringiz bilan baham: