Ономастик бирликларнинг бадиий матндаги ўрни



Download 15,04 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi15,04 Kb.
#164790
Bog'liq
ОНОМАСТИК БИРЛИ-WPS Office(1)


ОНОМАСТИК БИРЛИКЛАРНИНГ БАДИИЙ МАТНДАГИ ЎРНИ.
Ономастик бирликларнинг лингвопоэтик хусусиятларини тадкиқ қилиш ўзбек тилшунослигида янги ҳамда долзарб масалалардан биридир. Бугунги кунда ўзбек тилшунослигида "лингвопоэтика" деб аталувчи матн лингвистикасининг мустақил соҳаси жадал суръатлар билан ривожланмокда. Лингвопоэтик ёндашувнинг такомил- лашуви бадиий матнни ташкил қилувчи тил бирликларини қайтадан кўздан кечириш имконини ўртага чиқарди. Чунки ҳар қандай тил бирлиги бадиий матнда муаллифнинг бадиий ниятига хизмат қилувчи бебаҳо воситага айланиши ҳамда тамоман ўзига хос поэтик қонуниятларни инкишоф қилиши мумкин. Аслида муайян тилнинг бойлиги, бадиий имконият- лар доирасининг сарҳад билмаслиги айнан бадиий матнда воке бўлади. Тилнинг коннотатив вазифасини идрок кила олган, унинг бой ифода имкониятларидан моҳирона фойда- ланган ҳамда уларни ижод жараёнига маҳорат билан татбик этган ижодкор, демакки, ўз она тили олдида масъулиятли вазифани адо этган бўлади.Маълумки, бадиий асар тили ҳакида "матн"га қараганда нисбатан кўпрок ёзилган. Тилшунослар фикрича, "замо- навий ўзбек филологиясида XX асрнинг биринчи ярмида бадиий асар тилини илмий асосда ўрганишнинг бошла- ниши икки улкан аллома Султон? ҳамда беназир тилшунос Айюб Fулом* номла- ри билан боғлик эканлиги айтилади. Улар бадиий тилни ўрганишнинг адабиётшунослик ва тилшунослик нуктаи назарларидан илмий-назарий асослари, тамойилларини кўрсатиб берганлар".¹Бадиий матн масалаларига доир тадқиқотларда бадиий матнга шундай таъриф берилади: "Бадиий матн бадиий асар мазмунини ифодалаган, функционал жиҳатдан тугалланган, тилнинг тасвир имкониятлари асосида шаклланган, узида турли услуб кӱринишларини муаллиф ихтиёрига кўра эркин жамлай оладиган, кишиларга эстетик завк бериш хусусияти- га эга бўлган ғоят мураккаб бутунлик ҳисобланади"². у УБадиий матнда тил бирликлари турли вазифаларда иш- тирок этади. Тил бирликларининг энг муҳим вазифаси зса эстетик ёки кенг маънода поэтик вазифаси хисобланади. М.Йўлдошев "Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари" номли ўкув кўлланмасида шундай фикрни кел- тиради: "Тилшуносликка оид замонавий адабиётларда тил- нинг, асосан, тўрт-беш вазифаси қайд этилади. Масалан, В.А. Аврорин тилнинг коммуникатив (алока куроли, воситаси), экспрессив (фикрларни ифодалаш), конструктив (фикрларни шакллантириш), аккумулятив (ижтимоий тажриба ва билим- ларни туплаш, саклаш) вазифаларини фарклаш лозимлиги- ни таъкидлайди. Бадиий асар тили тадкиқига бағишланган ишларда тилнинг айни "экспрессив вазифаси" атамаси би- пан бир қаторда "тилнинг поэтик вазифаси", "тилнинг бадиий вазифаси", "тилнинг эстетик вазифаси" каби атамалар ҳам кўлланади"³.Тадкиқотимизнинг асосий вазифаси ономастик бирлик- ларнинг лингвопоэтик хусусиятларини ўрганиш бўлгани са- бабли қуйида лингвопоэтика ва унинг бугунги мақоми ҳақида кискача тўхталамиз. Тилшуносликда кейинги йилларда лингвопоэтика соҳаси ривожланиб, бир қатор йирик тадқиқотлар юзага келди. Бу борада сўнгги йилларда олиб борилган ишлар сифатида В.Я.Задорноваҳамда А.А.Липгартнингкенг кўламли фаолият- ларини эътироф этиш мумкин. Лингвопоэтика масалари юзасидан муҳим фикрларни ўртага ташлаб, ушбу янги соҳанинг кенг илдиз отишига ўзининг кўплаб асарлари билан хисса кушган В.Я. Задорнованинг илмий изланишларида лингво- поэтика соҳасининг аник предмети, максади ва муаммолари очиб берилади. Тилшунос "Матннинг лингвопоэтик жиҳатдан ўрганилиши тилнинг у ёки бу бирлигини шунчаки аниклашга қаратилган эмас, балки бадиий асар кўрсатадиган эстетик таъсирни сўз ёрдамида изоҳлашга йӱналтирилгандир"⁴ деб таъкидлайди. "Лингвопоэтика асослари" номли китоби оркали ушбу соханинг муаммоларини бир қадар очиб берган А.А.Липгарт фаолиятида ҳам лингвопоэтика масалалари чукур тадкик этилганини кузатиш мумкин. Унинг фикрича, "лингвопоэтика - бу филологиянинг бир бўлими бўлиб, лингвопоэтика ма- салалари доирасида бадиий матнда услубий маркерланган бирликлар кўлланилиши, матнда улар эстетик эффект беришга йӱналтирилган бўлиши ҳамда шу максадда бадиий матн мазмуний структурасида қўлланилиши"⁵мумкин. Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда ўзбек тилшунос- лигида ҳам лингвопоэтик изланишлар натижасида бир катор салмокли тадкиқотлар юзага келди. Бу уринда даст- лабки ишлар сифатида А.Нурмоновнинг кузатишлари⁶, Н.Махмудовнинг Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қахҳор, Максуд Шайхзода каби адибларнинг асарлари лингвопоэти касини ўрганишга бағишланган маколалари"⁷, И.Мирзаевнинг ўзбек шеъриятининг лингвопоэтик тадқиқига⁸ бағишланган йирик тадқиқоти, М.Якуббекованинг халк кўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятларига бағишланган докторлик диссертацияси⁹ ҳамда бадиий матннинг теран тадқикотчиси М.Иўлдошевнинг номзодлик ва докторлик диссертациялари эътироф қилинмокда¹⁰. Лингвопоэтикага профессор А.Нурмонов шундай таъриф беради: "Лингвопоэтика лингвистик поэтиканинг қисқарган шакли бўлиб, бадиий асарларда кўлланилган лисоний бир- ликларнинг (фонетик, морфемик, лексик ва бошқалар) бади- ий-эстетик вазифаларини, тилнинг коннотатив функциясини ўрганади. Бошқача айтганда, лингвопоэтика тилшуносликнинг бадиий нутқни ўрганувчи бўлимидир"¹¹.Кейинги йилларда лингвопоэтик тадқиқотлар кулами кенгайиб бир ёкланди. тил маҳорати"¹²",80-йиллар охири 90-йиллар тадқиқи"¹³, анча неча диссертациялар М.Йўлдошевнинг "Чўлпоннинг бадиий Г.Муҳаммаджонованинг бошлари ўзбек шеъриятининг лингвопоэтик 3. Чориеванинг "Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романидаги мактубларнинг луғавий-маъновий ва услубий хусусиятлари"¹⁴, Д. Шадиеванинг "Муҳаммад Юсуф шеърияти лингвопоэтикаси"¹⁵, М.Қосимованинг "Бадиий нутқ индивидуаллигининг лингвистик хусусиятлари (Тоғай Мурод асарлари асосида)"¹⁶, гЖуманазарованинг "Ширин билан Шакар" достонининг луғавий ва лингвопоэтик хусусиятлари" (Фозил Йўлдош ўғли варианти асосида)¹⁷, ДЖамолиддинованинг "Ба- диий нуткда парантез бирликларнинг семантик-грамматик ва лингвопоэтик хусусиятлари"¹⁸,М.Юпдашевнинг "Бадиий матн- нинг лингвопоэтик тадкиқи"¹⁹, Ф.Ибрагимованинг "Бадиий матн- да эллипсис ва антиэллипсис"²⁰, Ш.Ҳайдаровнинг "Бадиий матнда парцеллятив конструкцияларнинг кўлланилиши"²¹ каби тадқиқотлар мисол бўлади. Бу ўринда И.Мирзаевнинг докторлик диссертациясини алоҳида таъкидлаб ўтиш максадга мувофик²². Диссертация- да бир неча шоир ижоди тилнинг барча сатҳлари юзаси- дан лингвопоэтик тадқиқ этилади. Тадқиқотда олим ўзбек шеъриятининг бадиий-эстетик ифода нуктаи назаридан ха- рактерли бўлган тил элементларига эътибор каратади ва уларга шоир маҳоратини кӱрсатувчи асосий омил сифатида қарайди. Тадқиқотчи бу давр шеъриятининг тил хусусиятини ўрганар экан, унга ижодкорнинг бадиий маҳоратини аниқлаш нуктаи назаридан ёндашади ва баъзи ижодкорларнинг тил маҳоратига тавсиф беради. Ушбу тадкикот шеърий матн лингвопоэтикаси муаммоларини янада чукуррок ўрганишга ёрдам берди.Лингвопоэтика масалаларини чукур идрок этиш тилшунос М.Иўлдошевнинг тадкикотларида алоҳида кўзга ташланади. М.Йўлдошев бадиий матн лингвопоэтикаси муаммоларини кенг камровда фундаментал тадкиқ этиб, фанда лингвопоэтика сохасининг макомини мустаҳкамлади хҳамда кейинги олиб бориладиган тадкикотлар учун бой замин яратди"²³. Шу соҳадаги опимлардан фаркли равишда М.Йўлдошев бадиий матнни лингвопоэтик тадкик этишнинг аник тамойилларини ишлаб чикди. Хам тилшунос, хам адабиётшунос булиб, сузнинг нозик ирраларини кузата олган, "сўзнинг либос кийиб, раксга туши- ши дан марокланган филолог олиб борган тадкикотларида эсда крпадиган лингвопозтик тахлилларни амалга оширган.Олимнинг "Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати" мавзусидаги номзодлик диссертациясида роман тилидаги сўзлар, ибора- лар ва бадиий-тасвир воситаларининг лисоний ва бадиий- эстетик вазифалари тахлил килинган. Чӱлпоннинг бадиий тил маҳорати, хусусан, "Кеча лингвопоэтик аспектда ўрганилган. Унда Чулпоннинг ўзбек тилидаги лексик ва фразеологик бирликлар ҳамда асосий бадиий-тасвир воситаларидан фойдаланишдаги ўзига хос- лиги лингвопоэтик тамойиллар асосида очиб берилган. М.Йўлдошевнинг "Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи" кундуз" романиннинг тили мавзусидаги докторлик диссертациясида эса бадиий матн- ни лингвопоэтик жиҳатдан тадкик этишдаги муҳим ва ўзак нукталар ҳисобланувчи матн ва унинг таърифи, типология- си, бирликлари, бадиий матнда тил воситаларининг поэтик актуаллашуви, бадиий матн ва унга лингвопоэтик ёндашув тамойиллари каби масалалар ёритилган²⁴. Тилшунос бадиий матнни лингвопоэтик таҳлил этишнинг асосИй тамойилла- ри сифатида еттита тамойилни таклиф қилади²⁵. Айтиш ке- ракки, ушбу тамойиллар кейинги олиб борилаётган мазкур йуналишдаги тадкиқотлар учун муҳим аҳамият касб этиб келмокда.Куриняптики, узбек тилшунослигида лингвопоэтикага оид салмокли ишлар олиб борилган, И.Мирзаев бу соҳада бажа- риладиган ишлар мазмуни хҳақида куйидагиларни таъкидлай- ди: ..Лингвопоэтика бугунги кунда филологиянинг яхлитли- гини тиклаши мумкин булган соҳа деб эътироф этилаётган экан, унинг максад ва вазифаларини, тадкикот объектини, бошка тармоклар билан муносабатини аниклаб олиш ва бу йуналишдаги ишларни жадаллаштириш керак, Бу сохадаги тадкикотларни кўпайтириш ва кучайтириш зарурияти кейин- ги йилларда филология илмининг энг долзарб вазифалари- дан саналмокда"²⁶.Антропонимларнинг тил луғат тизимидаги ўрни мавзусида тадкиқот олиб борган тилшунос И.Худойназаров ўзбек халқ достонларидаги айрим каҳрамон исмларининг танланиши билан боғлик фикрларини куйидагича изохлайди: "Атокли отлар (киши исмлари)га матн максадидан келиб чикиб окка- зионал маъно юкланади. Натижада, максадли таг маъноли матн юзага келади. Масалан: Дингбой, Кинғирбой, Чала- бой, Кувнокбой, Ёртибой, Куймасбой, Тоймасбой, Дакки, Думалок, Бахилой, Каллабой, Бўлакбой, Канорбой кабилар- да худди шундай таг маъно ётади"²⁷. Бу халк оғзаки ижоди намуналарида кенг тарқалган поэтик усул бўлиб, одатда, ижобий қаҳрамонлар исмига ижобий, салбий қаҳрамонлар исмига эса салбий маъно юкланади. Бадиий адабиётда, кўпинча, исм кахрамон характерига ишора қилиб келади. Қаҳрамонлар, одатда, исмларининг мазмунига мос характерга эга бўлади. Классик адабиёт на- муналарини кўздан кечирадиган бўлсак, исмига муносиб (Сукрот таъбири билан айтганда: опотaton orthoteton), исми жисмига мос қаҳрамонларни деярли барча халкларнинг ада- биётида учратишимиз мумкин. Машҳур "Дон Кихот" асарининг қаҳрамонларидан бири Санчонинг лакаби Пансо ана шундай исми жисмига мос лакаб бўлиб, "қорин, ишкамба" маъносини билдиради. Э.Магазаникнинг рус адабиётидаги бир қатор максадли Кулпанган номпарни тахпил килиб, уларнинг исми, фа. милиясидан англашилган маъноларни кахрамон харак. тери, рухияти билан борлайди Олим атокли рус адиби Ф Достоевскийнинг "Жиноят ва жазо" романидаги боw қахрамонга берилган Радион Раскольникоа антропоними. да хам ёзуачининг муайян максади борлигини таъкидлаб, шундай фикр билдиради: қаҳрамоннинг хам исми, хам фамилиясида acap rояси билан боглик бадиий ният очик куриниб тура болта ердамида содир этади. "Расколоть" пидан ясалган фамилия ва Радион"радий"- "кучли киме вий элемент апеллятивига эга исм қаҳрамоннинг характер ва ҳаракатларига ишора килади²⁸.Бундан ташқари Достоевскийнинг "Ака-ука Карамазовлар" романидаги Карамазов фамилияси ҳам ана шундай антро- понимлар сирасига киради. Буни Э.Б.Магазаник шу тарзда изохлайди: "Достоевский ўн йил давомида Семипалатинск (хозирги Остона)да сургунда яшаганлиги сабабли туркий тиллардан хабардор бўлган. Карамазов фамилиясида туркий тилга мансуб "кора" сузига ишора килинганлиги ва "мазать"- бўялган, чапланган маъноларидан фойдаланиб, Карамазов (кора ниятли) фамилиясини атайлаб ясаганлигини кўрамиз. Маълумки ушбу асарда маънавий жиҳатдан жирканч оила аъзолари образлари яратилган бўлиб, Карамазов фамили- яси уларнинг характерини ёритувчи умумий ном сифатида бежиз кўлланмаган"²⁹.Бу ҳолатни шарк оғзаки ва ёзма адабиётининг мумтоз намуналарида ҳам истаганча учратишимиз мумкин. Биз- нингча, кахрамонларга рамзий ном беришнинг дастлабки гузал намуналари "Кутадғу билиг" асарида учрайди. Бир қатор тадқиқотчилар ҳам асардаги номлар ҳакида ўз фикр- мулоҳазаларини билдиришган. "Кунтуғди (чиккан кун) адолат тимсоли бўлиб, Элиг ўрнида, Ойтулди (тулrан Укувчига маълумки, кахрамон жиноятни "ермок" феъ- (ио - давлат тимсоли булиб, вазир ўрнида, Угдулмиш (акли расо) акл тимсоли бўлиб, вазирнинг ўғли ўрнида,Ўзгурмиш (уйгонган) қариндоши ўрнидадир"³⁰, Алишер Навоий асарларидаги Мажнун, Исо, Юсуф, Фарҳод, Дилором, Паричехра, Парипайкар ва бошка кўплаб антропо- нимлар номинатив маъносига мувофик характерлар бўлиш баробарида муаллифнинг услубий максадига беминнат хизмат килувчи образлар сифатида ҳам дикқатга сазовор³¹. А.Навоийнинг қаҳрамон исмини индивидуаллаштириш бора- сидаги маҳоратини Й.Солижонов ва С.Мӯминовлар куйидагича хулосалайдилар: "Езувчининг "Маҳбуб ул-кулуб" асарида- ги хикояларда берилган образларнинг исмлари объектнинг мохиятини чукуррок очишга, тасдиклашга таъриф ва тавсифни янада конкретлаштиришга ёрдам беради. Шоир қаҳрамонларга исм танлашга алоҳида масъулият билан ёндашадики, буни "Фарҳод ва Ширин" достонида яқққол кўриш мумкин. Энди улар факат кахрамонларни таништирувчи, яхши ёки ёмонлигини англатувчи исмгина эмас, балки вокеликни маълум даражада ўзида мужассамлаштирган, қахрамоннинг келажак такдирига ишора килинган, характерли хусусиятларини ўзида мужассам- қаноат тимсоли булиб, вазирнинг лаштирган тарзда намоён бўлади"³².Академик В.В. Виноградов "бадиий адабиётда пер- Сонаж исми, фамилияси ва лакабини танлаш масаласига, турли жанр ва услубларда структура жиҳатидан ўзига хос намоён бўлиш тарзига, характеристик функцияси ва шу кабиларга бир неча мисол бериш билан кифояланиб қолмаслик керак. Бу ба- диий адабиёт стилистикасининг жуда катта ва мураккаб мавзуси ҳисобланади"³³ деган ўринли фикрни айтган. Айтиш мумкинки, кахрамон исми билан унинг феъл- атвори ўртасидаги мутаносибликни, уйгунликни ҳар кандай бадиий асардан қидириш ҳам у қадар тӳғри эмас. Чунки бун- дай мутаносиблик халк оғзаки ижодига хос хусусиятнинг бир кўриниши, унинг яшаб келаётган узвий қисми ҳисобланади.Дарҳақиқат, адабиётшуносларнинг ҳам бадиий матнда- ги каҳрамон исмлари ҳақида қимматли фикрлари жуда кўп. Ҳар қандай ном бадиий матнга олиб кирилар экан, ундан кўзланган бадиий максад бўлади, албатта. Бадиий асардаги қаҳрамонлар номининг асар ғояси би- лан уйғун ҳолатларини синчковлик билан таҳлил қилаётган М.Кучкорова тадқиқотларида ҳам бу масала юзасидан кизикарли фикрлар учрайди³⁴.Таъкидлаш зарурки, антропонимларгина эмас, атокли отларнинг барча тип ва кўринишларининг бадийй матндаги ўрни лингвопоэтик нуктаи назардан жиддий тадкиқ қилиниши лозим. Чунки бадиий асарнинг поэтик қимматини белгилашда бундай бирликларнинг функцияси катта. Бу борада топонимлар алоҳида аҳмият касб этади. Мутахассислар фикрича, "бадиий асар тилидаги топонимларни тадқиқ этиш бир томондан тилшуносликнинг топонимика соҳаси учун аҳамиятли бўлса, иккинчи томондан тилшуносликдаги энг долзарб масалалардан бири-бадиий асар тили ва ёзувчи услуби муаммосига маълум бир аникликлар киритиши шубҳасиздир"³⁵.
Download 15,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish