Самарадорлилик вазифасини бажариши давлатнинг тадбиркорлик фаолияти учун муҳит яратиб беришида намоён бўлади. Шу билан бирга давлат ўзининг монополияга қарши сиёсати орқали бизнес оламида рақобат муҳитини ҳам яратади. Бундай муҳитларнинг яратилиши эса ўз навбатида тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш билан бирга алоҳида сифатли ва арзон маҳсулот ҳамда хизмат яратилиши учун замин бўлади.
Адолатлилик вазифаси давлатнинг ижтимоий сиёсатида ўз ифодасини топади.
Барқарорлик вазифаси эса давлатнинг иқтисодий ривожининг даврий шаклини тугатувчи: ишсизлик, инфляция, ишлаб чиқариш танглиги каби муаммоларни ҳал этувчи макроиқтисодий барқарорлаштириш дастурларида амалга оширилади. Юқоридаги учта глобал вазифадан ташқари давлат ҳуқуқий асос ва ижтимоий иқлимни таъминлаш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожланишини қўллаб–қувватлаш, илм–фан оламидаги муҳим тадқиқотларни ривожлантириш, илмий–техник тараққиётни рағбатлантириш, ҳудудий муаммоларни ҳал этиш каби каби вазифаларни ҳам давлат ўз зиммасига олган.
2. Давлатнинг иқтисодий сиёсатига назарий жиҳатдан ёндошувлар
Бозор иқтисодиёти даврида давлатнинг аралашувига муносабат, уни вужудга келтириш ва ривожланишлари ҳар хил бўлган.
Бозор муносабатлари таркиб топган давр (XVII ва XVIII асрларда) меркантилистлар фикри ҳукмрон бўлган.
Унинг моҳияти саноат ва савдони ривожлантириш учун давлат томонидан иқтисодиётнинг тартибга солиниши зарурлигида эди. XVIII аср оҳирида меркантилизмнинг ўрнига келган классик мактаб намоёндалари А.Смит, Д.Рикардо ва бошқалар давлатнинг иқтисодиётини тартибга солинишига аралашувига салбий муносабатда бўлганлар. Бу ғояни биринчи марта А.Смит асослаб берган. Унинг фикрича, бозор иқтисодиётида асосий тартибга солувчи омил бозор ҳисобланади, бундан келиб чиққан ҳолда бозорга тўлиқ мустақиллик берилиши лозим. Давлат эса, иқтисодиётга аралашмаслик сиёсатини олиб бориши лозим. Ҳозирги замон неоклассик концепциялар вакиллари (монетаризм, рационал кўтиш назарияси) ғоялари ўша классик мактаб ғояларидан келиб чиқади.
Энди иқтисодчилар, давлат ҳукуматлари олдида иқтисодий инқирозларнинг олдини оладиган, унинг оқибатларини юмшатадиган, инфляция ва ишсизликни бартараф этадиган миллий иқтисодиётни татибга солиш механизмини топиш асосий масала бўлиб қолди. Ана шундай механизмни англиялик иқтисодчи Дж.М.Кейнс асослаб берди. Дж.М.Кейнс иқтисодий инқирозлар ва ишсизликнинг асосий сабаби, истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситаларига етарли истеъмол талабнинг бўлмаслиги, деб кўрсатади.
Бунга асосий сабаб, даромадлар ўсган сари фойдали неъматларга бўлган талаб пасайиб, инсонларда даромадларини жамғариш ҳаракати кучаяди. Бу деган сўз, тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш воситаларига бўлган талаби ҳам пасайиб бориши натижасида фойда ҳам камайиб боради. Шунинг учун ҳам унинг фикрича, давлат иқтисодиётга аралашиши ва уни тартибга солиши зарур. Демак, Дж.М.Кейнс давлат ўзининг иқтисодий соҳасида олиб борадиган сиёсати воситасида, жами талаб ва жами таклифни бир–бирига мувофиқлаштириш иқтисодиётни таназзул ҳолатидан чиқариш ва барқарорликни таъминлаши керак, деган фикрни илгари сурган.
Дж.М.Кейнс 1920 йилда ўзининг “Бандлик назарияси, фоиз ва пул” номли асарида иқтисодиётни макроиқтисодий даражада таҳлил қилишни таклиф этган. Макроиқтисод ижтимоий ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ифода этади.
Назарий жиҳатдан Дж.М.Кейнснинг қарашлари иқтисодиёт назариясида янги, макроиқтисодиёт булими вужудга келишига сабаб бўлди. Амалий жиҳатдан эса, иккинчи Жаҳон урушидан сунг Дж.М.Кейнснинг ғоялари (яъни пул кредит ва молия воситасида жами талабни тартибга солиш) ҳамма ривожланган мамлакатлар иқтисодий сиёсатнинг асоси қилиб олинди. Бу эса, ушбу мамлакатлардаги иқтисодиётни даврий тебранишларнинг юмшатишга олиб келди. Айтиш мумкинки, ушбу назарияни кўпгина мамлакатлар ҳукуматлари ўз иқтисодий сиёсатларининг янги йўналишига асос қилиб олдилар. Давлатлар истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситалари бозорларини кенгайтириш йўли билан самарали талабни кучайтиришни мақсадга мувофиқ, деб эътироф этдилар.
Ғарб мамлакатларда иқтисодиётни давлатлаштириш сиёсати олиб борилиши натижасида иқтисодиётда давлат сектори вужудга келди. Ҳукуматлар ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва йўриқ режаларни тузишни ташкил этди, катта давлат бозорини вужудга келтириб, ўзининг буюртмаларини бажаришга (улар катта фойда келтирар эди) катта фирмаларни жалб этди.
Ривожланган Ғарб мамлакатларида, эркин тадбиркорликни ва чекланмаган рақобат тарафдорлари бўлган неоконсерваторлар кейнсантликка қарши чиқдилар. Уларнинг намоёндаси америкалик иқтисодчи Милтон Фридман иқтисодий эркинлик ҳимоячиси бўлиб майдонга чиқди. М. Фридман (1974—1975) йилдаги кризислар сабабли, Америка иқтисодиётини барқарорлаштириш концепциясини ишлаб чиқди. У инфляциянинг олдини олиш учун давлат муомаладаги пул ҳажмини қаттиқ, назоратга олишга асосий эътиборни қаратган. М. Фридман монитар яъни (фискаль) сиёсатини илгари сурди. Фискаль сиёсати макроиқтисоднинг асосий элементи бўлиб пул-кредит сиёсати орқали таклиф қилинаётган пул ҳажмига ва унга тўланадиган фоиз даражасига таъсир этади.
Монитар сиёсати Россия давлатида ҳам Е.Гайдар томонидан қўлланилди. У ларзали терапия номи билан машҳур бўлиб, кўзланган натижаларни бермади. АҚШ, Англия, Германия ва бошқа бир қатор мамлакатларда неоконсерваторлик йўриқларига асосан иқтисодий сиёсат асосида «самарали таклиф» – хусусий тадбиркорликни рағбатлантирувчи қоида асос қилиб олинди. Эркин тадбиркорлик фойдали бўлиши учун, фойдадан ва меҳнат даромадларидан олинадиган солиқ ставкалари пасайтирилди. Кам самарали деб топилган тармоқда давлатни хўжалик ишларига аралашуви камайтирилди. Давлат корхоналарининг бир қисми хусусийлаштирилди. Кўпгина мамлакатларда ҳалқ хўжалигини ривожлантириш қисқарди, ижтимоий дастурларни молиялаштириш бирмунча камайтирилди. Аммо бозорнинг ўзи давлат томонидан тартибга солинишига муҳтож.
Чунки бозорнинг ўзи ҳал эта олмайдиган муаммолар бор, булар муҳтожлик, инфляция, ишсизлик ва ҳ.к. Демак, ривожланган мамлакатларда, яъни бозор иқтисодиётини ҳозирги ўзининг хусусиятига, феълига кўра қарама–қарши бўлган икки восита, яъни бозор ва давлатнинг бозор муносабатларига аралашуви тартибга солади. Профессорлар П.Самуэльсон ва Н.Нордхаус (АҚШ) ҳозирги замон макроиқтисодий бошқариш феълини шундай тушунтирди. Бозор механизми кўпгина соҳаларда баҳо ва ишлаб чиқаришни аниқлайди, айни вақтда давлат ва солиқ, харажатлар воситаси ёрдамида бозорни тартибга солади. Иккала томон – бозор ва давлат муҳимдир. Уларнинг униси ёки буниси булмаган шароитда иқтисодиётни бошқаришга ҳаракат қилиш – бир қўл билан чапак чалишга ҳаракат қилиш билан баробардир.
Бунинг учун тегишли ҳуқуқий замин, ташкилий ва иқтисодий шарт–шароит ва кафолатларни яратишимиз керак»8. Кейинги босқичда эса, яъни бозор механизми ишга тушганда, бизнинг иқтисодиётимиз мавжуд шароитлардан келиб чиққан ҳолда, бозор механизми ва давлат томонидан бошқарилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |