Ижтимоий тадбиркорлик – юридик шахслар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорларнинг (бундан буён матнда тадбиркорлик субъектлари
деб юритилади) муайян ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал қилишга ёки уларнинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган фаолияти;
4-модда. Ижтимоий тадбиркорликнинг асосий принциплари Ижтимоий тадбиркорликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
ижтимоий адолат;
жамият манфаатларининг устуворлиги;
ижтимоий тадбиркорликнинг ихтиёрийлиги.
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда жамият манфаатлари устувор бўлиши лозим. Бундай фаолият экология ва атроф-муҳитга, моддий маданий мерос объектларига, жамоат хавфсизлигига ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказмаслиги керак.
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятнинг ихтиёрийлигига асосланади.
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятининг мақсадларига қуйидагилар киради:
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринлари, ижтимоий товарлар ва ижтимоий хизматлар билан таъминлаш;
аҳолига тиббий буюмлар, дори воситалари ёки ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини таннархида ёхуд таннархидан паст бўлган нархларда сотиш;
фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
бошқа ижтимоий мақсадларни кўзлаган фаолиятни амалга ошириш.
9-модда. Ижтимоий тадбиркорлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари Ижтимоий тадбиркорлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
давлат томонидан ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
ижтимоий тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш
ва такомиллаштириш;
ижтимоий тадбиркорлик соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ижтимоий лойиҳалар учун инвестициялар жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш.
11-модда. Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги ваколатлари Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади):
ижтимоий тадбиркорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
ижтимоий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлайди;
ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ўз ваколатлари доирасида ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ижтимоий корхоналар ва ижтимоий тадбиркорлик лойиҳаларининг реестрини юритади;
ижтимоий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлайди;
маҳаллий давлат органлари, халқаро молия ва донорлик ташкилотлари, шунингдек, ижтимоий тадбиркорликнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни ташкил этади;
ижтимоий тадбиркорлик лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда кўмаклашади ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади;
ижтимоий тадбиркорлик масалалари юзасидан тушунтиришлар олиб боради ҳамда услубий қўлланмалар ва йўриқномалар ишлаб чиқади;
ижтимоий корхоналар фаолияти билан боғлиқ аҳволни ўрганади
ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига йиллик маълумот киритади.
Ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.