Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet312/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

мувозанатининг ўзгариши 
Р 
AS 
Р

AD
2
AD

0 Q
1
Q
2

Чизмадан кўринадики, ётиқ кесмада ялпи талабнинг ўсишига таклиф 
эгри чизиғи бўйича мувозанат нуқтасининг ўнг томонга силижиши орқали 
жавоб берилади. Яъни, AD
1
дан AD
2
га қадар ўсган талаб миқдори 
иқтисодиётда тўлиқ фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларининг 
ишга туширилиши орқали миллий ишлаб чиқариш ҳажмини Q
1
дан Q
2
га 
қадар ўстириш орқали қондирилади.
Тик кесмада ишчи кучи ва ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ 
фойдаланилади, шу сабабли ялпи талабнинг кенгайиши фақат нарх 
даражасига таъсир кўрсатади, яъни уни оширади. Миллий ишлаб 
чиқаришнинг реал ҳажми эса ўзгаришсиз қолади (15.8-чизма).
15.8-чизма
Тик кесмада ялпи талаб ва ялпи таклиф
мувозанатининг ўзгариши 
P
AS 
P

P
1
AD

AD



331 
0 Q
s

Чизмадан кўриниб турибдики, тик кесмада ялпи талаб миқдорининг 
AD
1
дан AD
2
га ошиши фақат нарх даражасини Р
1
дан
Р
2
га қадар ўсишига олиб 
келмоқда, миллий ишлаб чиқариш ҳажми эса потенциал даража – Q
s
ҳажмида 
қолмоқда. Чунки бу чегарада иқтисодиёт ўзининг барча ишлаб чиқариш 
имкониятларини ишга солиб бўлган ҳисобланади. 
Оралиқ кесмада ялпи талабнинг кенгайиши бир вақтнинг ўзида миллий 
ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайишига ва нарх даражасининг ошишига 
олиб келади (15.9-чизма).
15.9-чизма
Оралиқ кесмада ялпи талаб ва ялпи таклиф
мувозанатининг ўзгариши 
P
AS 
P
2
P
1
AD
2
AD
1
0 Q
1
Q
2

Чизмадан кўринадики, ялпи талабнинг AD
1
дан
AD
2
га ўсиши ялпи 
таклиф эгри чизиғи бўйлаб миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг Q
1
дан Q
2
га 
қадар кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ, бу кўпайиш айни пайтда нархлар 
даражасини ҳам Р
1
дан Р
2
га оширмоқда. Бу эса оралиқ кесмада 
иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш ресурслари аста-секин тўла бандлик 
ҳолатига ўтаётганлигини, қўшимча қувватларнинг ишга туширилиши тобора 
ўсиб борувчи харажатлар орқали амалга ошишини англатади. Демак, ялпи 
талабнинг ўсиши ялпи таклифнинг қайси кесмасида рўй беришидан келиб 
чиққан ҳолда нарх даражасига турлича таъсир кўрсатар экан. Ялпи талабнинг 
камайиши ҳам турли кесмаларда турлича кечади. Агар ётиқ кесмада ялпи 
талаб камайса, миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми камайиб, нарх 
даражаси ўзгаришсиз қолади. Тик кесмада нарх тушади, миллий ишлаб 
чиқариш тўлиқ бандлик даражасида бўлганлиги сабабли, унинг реал ҳажми 
ўзгаришсиз қолади. Оралиқ кесмада миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми 
қисқаради ва нарх даражаси пасаяди. Айни пайтда бу ерда шуни таъкидлаш 
лозимки, оралиқ ва тик кесмаларда ялпи талабнинг қисқариши вазиятни 
мураккаблаштирувчи омиллар таъсирида бирданига нархнинг пасайишига 
олиб келмаслиги мумкин. Бунинг мураккаблик томони шундан иборатки, 
товарлар ва ресурслар нархи пасайиш тамойилига эга бўлмайди. Шу сабабли 
айрим иқтисодчилар бундай тамойилни 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish