www.interfinance.uz
7
5. Маржинал тадқиқот. Маржинал йўналиш самарадорликка ресурслар-
нинг чекланганлиги хамда қўшимча жалб қилинган ресурс келтирадиган натижа
қандай бўлиши, маржинал даромад, маржинал унумдорлик, маржи-нал
харажатларга нисбатан қандай ўзгаришига алоҳида аҳамият берилади.
(маржинал «революция» номи ҳам шундан олинган). Масаланинг моҳияти
шундаки, маржинал кўрсаткичлар орқали мақсад аниқлаштирилади, яъни
қўшимча бирлик истеъмол, ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий нафлилик,
фойдани кўпайтирмаса, демак эришилган натижа оптимал, мувозанатга
эришилган. Бозор иқтисодиёти шароитида қўшимча жалб этилган ресурснинг
натижаси қандай бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки ишлаб чиқарилган
маҳсулотга талаб борми, унинг нархи қандай, талаб эластиклиги кўрсаткичи
муҳим аҳамиятга эга. Бу айниқса бозор иқтисодиёти шароитида талабнинг
мувофиқ равишда нархнинг ўзгариши муҳим роль ўйнашига эътибор қаратиши
билан диққатга сазовордир.
Самарадорликни ифодаловчи маржинал кўрсаткичлар:
маржинал маҳсулот – MP. Бир бирлик қўшимча умумий харажат
(TC
n
-TC
n-1
) эвазига ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот (MP
n
-MP
n-1
), яъни MP
= (TC
n
-TC
n-1
) / (MP
n
-MP
n-1
);
маржинал унумдорлик - MP ёки MR. Бошқа омиллар ўзгармагани
ҳолда ҳар бир қўшимча сарфланган ресурс (омил) келтирган унум, натижа.
Қўшимча жалб этилган ресурс, омил эвазига яратилган маҳсулот, олинган
даромад. Даромад қўшимча жалб этилган ресурс, омилнинг сотиб олиш
нархидан кам бўлмаслиги керак МР = (N; K; L):P, бошқача айтганда MP
ёки MR : Р = 1; MR / МС = 1;
маржинал даромад – MR. Бир бирлик қўшимча даромад олиш учун
(T
Rn
-T
Rn-1
) учун қилинган қўшимча харажатлар (T
Cn
-T
Cn-1
), яъни MR=(T
Rn
-T
Rn-1
) /
(T
Cn
-T
Cn-1
);
маржинал харажатлар – MC. Бир бирлик қўшимча маҳсулот ишлаб
чиқаришга (MP
n
-MP
n-1
) қўшимча харажатлар (TC
n
-TC
n-1
), яъни MC=(MP
n
-MP
n-1
) /
(TC
n
-TC
n-1
). Энг муҳими бу кўрсаткичлар ҳар бир фирма учун қўшимча маҳсулот
ишлаб чиқариш самаралими ёки йўқ? бошқача айтганда қанча маҳсулот ишлаб
чиқариш керак? деган саволга жавоб беради.
Бизнингча, бу ерда яна бир нарсага, яъни маржинал кўрсаткичларни
номланишига хам диққат қаратишимиз зарур. Маълумки, бу кўрсаткич-ларнинг
муаллифлари инглиз, француз тилларида маржинал (marjinal) тушунчасини
илмий оборотга киритишган. У рус тилида «предельный» деб таржима қилинган.
Ўзбек тилида эса иқтисодчиларимиз томонидан турлича таржима қилинади.
Масалан, Ш. Шодмонов, Р. Алимов, Т. Жўраевларнинг «Иқтисо-диёт назарияси»
ўқув қўлланмасида маржинал харажатлар «қўшилган харажат» [4, 209-бет],
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 5, октябрь, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |