www.interfinance.uz
10
Самарадорлик қайси нуқтаи назардан ўрганилмасин, у «натижа» ва
«харажат» нисбатида акс этади. Самарадорликни ошириш деганда кўзланган
натижага етиш учун эришилган даражага нисбатан харажатлар сарфи
камайишини тушунамиз. Ресурслардан самарали фойдаланиш деганда энг
юқори натижага эришиш, йўқотилган, бой берилган нафлиликни бўлмаслигига
эришишдир.
Ҳар қандай корхона иқтисодий самарадорликни оширишдан манфаатдор.
Буни амалга оширишнинг икки йўли мавжуд:
1. Харажатлар ўзгармагани ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқ-
дорини кўпайтириш. Бунинг учун янги техника ва технологияларни жорий
қилиш, ишловчиларнинг малакасини ошириш, хом ашё ва материалларнинг
сифатини яхшилаш кабилар орқали меҳнат унумдорлигини ошириш зарур.
2. Товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш миқдорини оширмаган ҳолда
уларга сарфланадиган харажатларни камайтириш. Бу мақсадга ресурсларни
тежаш, ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш, ишловчиларнинг сонини
қисқартириш орали эришилади. Улардан қайси бирини танлашни ҳар бир
тадбиркор қўйган мақсади ва имконияти доирасида ўзи ҳал қилади.
Одатда иқтисодий ўсиш, харид қобилияти ўсаётган шароитида биринчи
метод, ишлаб чиқариш тушкунликка юз тутаётган даврда иккинчи метод
қўлланилади. Энг муҳими ҳар икки метод ҳам ресурслардан самарали фойда-
ланишга қаратилган. Ресурслар бир-бирига боғлиқ, ҳаракатчан, бирини
иккинчиси билан (тўлиқ бўлмасада) алмаштириш мумкин. Шунинг учун
тадбиркор доимо уларни алмаштириш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда энг
рационал уйғунлаштиришга ҳаракат қилади.
Айнан, маржиналистик таҳлил иқтисодиётнинг муҳим муаммоси нима
ишлаб чиқариш керак? қанча ишлаб чиқариш керак? ким учун ишлаб чиқа-риш
керак? қандай ишлаб чиқариш керак? (классиклар кўпроқ асосан шу масалага
эътибор беришган) саволларининг ечимини топишгп хизмат қилади.
Жамият тараққиёти самарадорлик даражасини бир томондан, ишлаб
чиқариш самарадорлиги нуқтаи назаридан ўрганишни, иккинчи томондан эса
жамият миқёсида ижтимоий самарадорлик нуқтаи назаридан тадқиқ этишни
тақозо этди.
Тадбиркорликнинг ривожланиши ресурсларнинг, омилларнинг самара-
дорлиги ва уларнинг уйғунлашуви қарор қабул қилиш учун омиллар таҳлилини
чуқурлаштиришни зарур қилиб қўйди. Натижада самарадорликни омиллардан
фойдаланишнинг иқтисодий кўрсаткичлари тизими орқали ифодалаш илмий-
амалий оборотга киритилди.
Жамият тарваққиёти нафақат ресурслардан самарали фойдаланиш, балки
бутун мамлакат, жамият миқёсида умумий (интегратив) тарзда, қўйилган
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 5, октябрь, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |