10) «Мулоқот» усули
Ушбу усул талабаларнинг мустақил фикрлаш, ўз фикрларини эркин баён этиш ҳамда бахслашиш маданиятини тарбиялашга каратилган.
Машғулотни ўтказиш тартиби:
ўқитувчи дастлаб мулоқот, бахс-мунозарани ўтказишга қўйиладиган талаблар, қоидалар билан таништиради, дарс босқичларини тушунтиради;
талабалар мавзу йўналишлари бўйича гуруҳларга ажратилади;
ҳар бир гуруҳ ўз мавзуси бўйича кўргазмали қуроллар, турли ривоят, олим ва мутафаккирларнинг фикрлари ва шу кабиларни тайёрлайди;
гуруҳлар ўртасида мулоқот бошланади;
ўқитувчи гуруҳларнинг фикрларини мақсадли йўналтириб боради ва мавзулар ёритилгач, айтилган фикрларга ўзининг муносабатини билдирган ҳолда мулоқотни якунлайди.
3. Органайзерлар.
Органайзерлар талабанинг фаолиятини ташкил қилиш учун мўлжалланган бўлиб, улар талабаларни тартибли ва андозали фикрлашга ўргатади, муаммоларни ечиш инструментлари ҳисобланади.
Органайзерлар ўқитувчининг дарс ўтиши жараёнида қўлланилганда – ўқитиш методи, талабанинг ўқув материалини ўзлаштириш учун қўлланилганда – таълим воситаси ҳисобланади.
1) Insert усули
“Insert” сўзи “ўрнига қўйиш” маъносини англатади. Бу усул мустақил ўқиш жараёнини тартибли қилишга, маълумотларга нисбатан муносабат билдиришга имкон яратади.
Бунда талаба матнга турли белги ва ишоралар қўйиш орқали уларни тоифаларга ажратиб таҳлил қилади.
v – зарур маълумот, фикрга мос, маъқул келадиган маълумот;
– - фикрга тўғри келмайдиган, маъқул бўлмаган маълумот;
+ - янги маълумот;
! – эътиборли маълумот, диққат қаратиш керак бўлган маълумот;
х - инкор қилинадиган маълумот, кераксиз маълумот;
* - кўчириб олиш ёки алмаштириш учун ажратилган матн;
? – тушунарсиз маълумот, нотўғри маълумот, хато маълумот.
2) Кластер схемаси
“Кластер” сўзи “тутам, боғлам” деган маънони англатади. Бу усул тарқоқ материалларни ўзаро боғлаш учун қўлланилади. Талабалар мавзуни мустақил ўрганиб бўлишгач ўзларининг билим даражасидан келиб турлича клестер схемаларини тузишлари мумкин. Бу усулни амалий машғулотларда топшириқ сифатида қўллаш ҳам мумкин.
Кластернинг ўртасига калит сўз ёзилади. Ундан чиқадиган тармоқларга унга боғлиқ бўлган бошқа атамалар ёзилади. Улар ҳам ўз навбатида бир нечта тармоқларга ажратилиши мумкин.
Кластер тузишни чекланган вақтда бажариш ҳам яхши самара беради.
Бу усул интерфаол таълим усуллари қўлланилганида тақдимот яратиш учун жуда мос келади.
3) БББ жадвали
БББ нинг ёйилмаси “биламан”, “билишни хоҳлайман”, “билиб олдим” маъноларини англатади. Бу усул талабани ўзини кузатишга, ўз фаолиятига ташқаридан назар ташлашга, мавзу бўйича изланишлар олиб боришга, бўлғуси мутахассис сифатида касбий кўникмалар ҳосил қилишга ва ўз фаолиятини самарали ташкил қилишга ўргатади.
Бирор мавзуни ўрганишдан олдин талаба ўзига бу ҳақда нимани билишини, қандай маълумотларга эгалигини ўзи учун Б1 (биламан) белгиси остига ёзиб қўяди.
Кейин ушбу мавзу бўйича нималарни билишни хоҳлаётгани, унга қандай маълумотлар кераклигини Б2 (билишни хоҳлайман) белгиси остига ёзиб қўяди. Бу ҳолат мавзуни ўрганиш жараёнида яна давом этиши мумкин, чунки талаба янги маълумотларни олиш жараёнида унда янги тасаввурлар ва истаклар пайдо бўлиши мумкин.
Мавзу ўрганиб бўлинганидан кейин талаба қандай янги маълумотларга эга бўлганлиги, нималарни билиб олганлигини Б3 (билиб олдим) белгиси остига ёзиб қўяди.
Ушбу органайзер универсал усул бўлиб уни барча машғулотларда қўллаш мумкин. У маъруза дарси учун ҳам жуда қулай ҳисобланади. Бунда ўқитувчи БББ усулини оммавий қўллаш орқали ўзининг меҳнати самарасини яққол кўриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |