Ноанъанавий таълим методлари.
Ноанъанавий таълим методлари ўқувчи шахсига қаратилган бўлиб, унда ўқитувчи томонидан қуйилган аниқ мақсад ўқувчиларнинг фаоллиги орқали амалга оширилади.
Ноанъанавий таълим методларининг моҳияти ҳамкорликда ўрганиш, моделлаштириш ва тадқиқот кўникмаларини шакллантиришга қаратилган бўлади. Ноанъанавий таълим методларига қуйидагилар киради:
- Кичик гуруҳларда ишлаш;
- Бахс-мунозара методи;
- Давра сухбати методи;
- Ишбоб ўйин;
- Ролли ўйин.
- Лойиҳалаш;
- Йўналтирувчи матн;
- Муаммоли вазият;
- Ақлий хужум ва ҳ.к.
Ҳозирги кунда ахборот-коммуникация технологияларининг жорий қилиниши билан мультимедиали ўқув материаллари ҳам пайдо бўлмоқда. Уларга видео маъруза ва турли мультимедиали ўқув материалларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Видео маъруза – махсус компьютер дастурларида ишланган маъруза материалларини видео кўринишида баён қилиш усули. Маъруза баёни аудиторияда 80 минут давом этса, видео маърузада 15-20 минут давом этади. Видео маърузада аудиториядаги каби давомат, тарбиявий дақиқалар, дарсдан чалғиш, турли низолар, айтиб ёздириш, дарсга кеч келиш, дарсга назоратчиларнинг ташрифи, қўшимча маълумот бериш, чекиниш, эълон бериш каби ҳолатлар бўлмайди.
Видео маърузани видео тасвирдан фарқлаш зарур. Видео тасвир – бу камера орқали тасвирга олинган, ўқитувчининг бевосита дарс ўтиш жараёни акс эттирилган видео кўринишидаги материалдир.
Видео маъруза - iSpring Suite, Camtasia Studio каби дастурларида ишланган 15-20 минутлик мультимедиали видео материаллар ва 3-5 минутлик водкастлардир (қисқа видео маърузалар). Видео маърузада ўқитувчи экранда кўринмайди. Видео маъруза экранда алмашиб турадиган турли ахборотлар, тасвирлар, видео материаллар ва анимациялар ҳамда овоз эффектлари орқали баён қилинади.
Видео маърузалар қуйидаги афзалликларга эга:
маъруза улуши қисқариши ҳисобига илмий даражали ўқитувчиларни маъруза ўқишдан талабалар учун фойдалироқ бўлган амалий машғулотларга кўпроқ жалб қилишга шароит яратилади;
назарий билим олиш ҳажми деярли 4 марта қисқаради;
“маърузачи” доим талабанинг ёнида бўлади, маърузани ҳоҳлаган вақтда, қулай жойда кўриш, такрор кўриш мумкин;
шахсий график олган талабалар учун қулай (спортчилар, туғруқ олди ва ундан кейинги даврдаги аёллар, беморлар, ногиронлар);
фавқулодда вазиятларда ҳам билим олиш мумкин;
видео маърузада ортиқча маълумотлар бўлмайди, ўқув материали ихчам шаклда қисқа баён қилинади;
аудитория таъминоти шарт бўлмайди, фақат талабанинг мобиль қурилмасидан фойдаланилади;
видео маърузага 3D-китоб, FAQ, глоссарий ва тестлар илова қилинади;
видео маърузани кўриш жараёнида савол туғилса FAQ га мурожаат қилиш ёки турли форумдан жавоб олиш мумкин;
ўқитувчилар ва талабаларнинг рақамли саводхонлиги ортади;
видео маъруза арзонга тушади, ундан такрор фойдаланиш мумкин;
давомийлиги қисқа бўлгани учун ишлаб чиқиш қийин эмас;
талабанинг мустақил билим олиши учун қулай восита ҳисобланади.
Видео маърузалар жорий қилиниши натижасида маъруза дарсларини маслаҳат ва савол-жавоблар шаклида ташкил қилиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги меъёрий ҳолатлар инобатга олиниши лозим:
назарий машғулотлар кўпи билан ҳафтасига 2 соат қилиб белгиланади;
катта контингентга ўқиладиган фанлар бўйича барча потоклар учун битта катта залда ўқиладиган, қатнашиш ихтиёрий бўлган дарслар режалаштирилади;
назарий материаллар ва мультимедиали ўқув материаллари масофавий таълим платформасига жойланади.
Маслаҳат дарсларига қадар олдиндан танишиш ва ўрганиш учун қуйидаги мультимедиали ўқув материаллари масофавий таълим платформасига жойланиши зарур:
15-20 минутлик мультимедиали видео маъруза ёки 3-5 минутлик водкастлар. Улар видео, флеш-анимация, экрандан кўчирилган тасвир, аудио (овоз, мусиқа, товушлар), графика (расм, фото, чизма, схема, формула, график, жадвал, матн ва ҳ.к.), матн, анимацион, ўтиш ва кўрсаткич эффектларидан таркиб топган бўлади;
iSpring Suite ва бошқа дастурларда мавзу бўйича тузилган электрон назорат материаллари (тестлар, топшириқлар, анкеталар);
назарий материалларни ўзлаштириш учун ёрдам берадиган 3D-китоблар, глоссарийлар, кўп сўраладиган саволлар (FAQ) ва диалогли тренажёрлар.
Маслаҳат дарсидан сўнг масофавий таълим платформасида форумлар ташкил қилинади ва амалий топшириқлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |