4 .«МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) ёрдамисиз диаграммаларни ҳосил қилишда EХCELқўшимча кўрсатмасиз, қабул қилинган турини кўради. Агар «МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) қўлланилса, унда EХCEL бир нечта турини танлаб олиш имкониятини беради. «МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) пиктограммаси ускуналар панелида қуйидаги кўринишга эга:
«МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) нинг мулоқот дарчасининг умумий кўриниши қуйидагича
«МАСТЕР ДИАГРАММ» ёрдамида жорий қилинган диаграммалар кўриш учун қўйидаги усуллардан фойдаланилади:
1. Диаграмма учун керакли маълумотлар ажратиб олинади ва «Вставка» (Қўйиш)— «ДИАГРАММА» буйруқлари танланади.
2. Диаграмма учун керакли маълумотлар ажратиб олиниб, сичқонча кўрсаткичи «МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) пиктограммасига олиб келинади ва босилади.
Маълумотларни ажратиб олишда диапазонга қатор ва устун сарлавҳаси каби элементларни ҳам киритиш тавсия этилади.
1.Маълумотлар ажратиб кўрсатилгандан сўнг «МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) ишга туширилади.Агар «МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси)ни ишга тушириш олдидан катакчалар диапазони белгиланган бўлса, унда диапазон манзили Диапазон майдончасида ҳосил бўлади. Акс ҳолда диаграмма учун маълумотларни ўз ичига олган катакчалар диапазони кўрсатилиши зарур. Диапазонни кўрсатиш қўлда ёки тўғридан-тўғри варақда кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши мумкин
2.Иккинчи босқичда тузилаётган диаграмманинг асосий кўринишини аниқлаш керак. Диаграммаларнинг асосий кўринишлари 15та бўлиб, улар шартли белгилар, пиктограммалар кўринишида келтирилган.
3.Бу босқичда танлаб олинган диаграммаларнинг турли кўринишлари кўрсатилади.
4.Тўртинчи босқичда маълумотлар гуруҳини танлаб олиш (сатрда, тугмачада) ва қандай маълумотларни сарлавха сифатида олиш кераклиги кўрсатилади. Намуна дарчасида сиз диаграммалар кўринишларини назорат қилиб боришингиз мумкин.
5.Бешинчи босқичда номлар мазмуни ва координата ўқларининг мазмуни аниқлаштирилади.
Алоҳида варақда янги диаграмма яратиш учун маълумотлар ажратиб олиниб, F11 тугмаси босилади. Натижада янги диаграмма варағи ҳосил бўлади ва алоҳида кўрсатмасиз яратиладиган диаграмма кўриниши ҳосил бўлади.
Диаграмма асосий белгиланган диапазон маълумотларидан тузилади ва бунда «Мастер диаграмм» (Диаграммалар устаси) иштирок этмайди.