А.А.ҚОДИРОВА, Ю..Қ. ЖАББОРОВА
АКУШЕРЛИК
Ўзбекистон Республнкаси олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги тиббиёт олий билимгоҳ-
ларининг талабалари
учун дарслик сифатида
рухсат этган
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО НОМИДАГИ
НАШРИЁТ-МАТБАА БИРЛАШМАСИ
1993
Дарсликни профессорлар Д. Ф. Қарнмова ва М. Ш. Содмқова тақриз
қилишган.
Муҳаррир. Маъфират Орифжонова
Қодирова А. А., Жабборова Ю. Қ.
Акушерлик: Тиббиёт олий билимгоҳларининг талабалари учун дарслик.— Т.: Ибн Сино номидаги нашр.—
матбаа бирлашмаси, 1993.—456 б.: расмли—(Тиббиёт олий билимгоҳлари талабалари учун. Ўқув адабиёти).
I. Автордош.
Кадирова А. А.. Джаббарова Ю. К. Акушерство.
Дарслнкда қисқача
акушерлик тарихи, аёллар жннсий органларининг анато-мияси ва физиологияси. туғруқ жараёни, ҳомиладорлик ва тугруқнннг патологик кечишн, гестозлар, ҳомиладаги патологик вв физиологик ҳолатлар,
акушерлик операцияларни, даволаш-профнлактика омиллари ва бошқалар келтирилади.
Дарслик биринчи марта ўзбек тилида ёзилиб, тиббиёт олий билимгоҳлари та-лабаларига мўлжалланган.
ББК 57.16я73
к 4108160000-016 © А. А. Қодирова,
М334(04)-93 б7~
93 Ю.Қ Жабборова,
• * ' 1993.
ISВN 5-638-00785-7
СЎЗ БОШИ
Акушерлик фани — аёлларнинг хомиладорлик, туғруқ ва чилла даврларини ва шу даврлардаги физиологик ва патологик ҳодисаларнн ўргатади. Бундан ташқари, чақалоқларни тўғри парвариш қилиш усулларини ўрганиш ҳамда ҳомиладорларга ва туғувчи аёлларга тиббий ёрдам уюштириш ҳам акушерликнинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади.
Ҳомиладорлик, туғиш, чилла даврларида аёллар ҳамда туғилган чақалоқ организмида бўладиган ўзгаришлар негизини билмай туриб яхши тиббий ёрдам кўрсатиб бўлмайди. Акушерлик ёрдамининг моҳияти асосан аёллар кўзи ёриёгганда рўй берадиган физиологик жараённннг муваффақиятли кечишига ёрдам беришдир.
Олий тиббиёт билимгоҳлари талабаларига мўлжалланган ушбу дарслик биринчи марта ўзбек тилида ёзилиб нашр этилди. Дарслик олий тиббиёт билимгоҳларида акушерлик фанини ўқитиш дастурига мувофиқ тузилди. Муаллифлар дарсликни ёзишда талабаларга акушерлик фанидан мумкин қадар тўлароқ маълумот беришга ҳаракат қилдилар.
Дарсликда асосан қисқача акушерлик тарихи, аёллар жинсий органларининг анатомик ва физиологик хусусиятлари, туғруқ жараёни, ҳомиладорлик ва туғруқнинг патологик кечиши, гестозлар ва ҳомиладаги патологик ва физиологик ҳолатлар,
акушерлик операциялари, даволаш профилактика омиллари ва расмий йўриқномалар ва бошқа зарур ҳужжатлар баён этилган.
Расмлар асосан Гентер, М. С. Малиновский, А. И. Петчёнко, И. Ф. Жорданио, В. И. Бодяжина ва бошқа муаллифларнинг китобларидан олннган.
Дарслик ўзбек тнлида биринчн марта чиқарилаётгани учун камчилкклардан ҳоли бўлмаслигн мумкин. Бу ҳақдаги мулоҳазаларни муаллифлар миннатдорчилик билан қабул зтадилар.