ҲОМИЛАДА ҚОН АЙЛАНИШИ
Она цорнидаги ҳомилада мустақил равишда қон ишлаб чи~ қариш системаси булади. Физиологик ҳолатда ҳомила қони она қонига қўшилмайди.
Она ва ҳомила қони ўзининг кимёвий хусусиятлари ҳамда қон группалари бўйича турлича бўлиши мумкин. Ҳомиланинг она қорнидаги дастлабки ҳаётида (2 ва 3- ой охирида) жигар унинг асосий қон ишлаб чиқариш органи ҳисобланади. Ҳомила ҳаёти-нинг 4- ойи охиридан бошлаб қон ишлаб чиқариш вазифасини талоқ ва суяк кўмиги бажаради.
Ҳомила она қорнидаги ҳаётининг учинчи ойидан, плацента ўз шаклини олган вақтдан бошлаб, вақтинчалик сариқлик, қон ай-ланиши ўрнига плацентар қон айланиш вужудга келади. Она қор-нидалигида ҳомила қон айланиш системасининг хусусиятлари беҳисобдир. Плацентада ҳомиланинг кислородга, ознқ модда-ларга ва пластик моддаларга тўйингам артериал қони вена то-мирида оқиб, плацентадан ҳомиланинг киндик венаси бўйлаб Аранций йўли орқали жигарга яқинлашади ва жигарга бир неча тармоқлар бернб, пастки ковак венага тушади ва ўзидаги қонни шу венага қуяди.
Шундай қилиб, ҳомила органларидан биринчи бўлиб фақат жигар артериал қон олади. Артериал қон пастки ковак венага тушиб, ҳомиланинг оёқлари, чаноқ ва ички органларидан қуйил-ган вена қони билан қўшилади.
Узининг дастлабки артериал хусусиятини йўқотган аралаш юракнинг ўнг бўлмасига келиб тушади. Юракнинг ўнг бўл-масига тананинг юқори қисмидан фақат вена қонини олиб келув-чи юқори ковак вена ҳам тушади. Лекин юракнинг ўнг бўлмасига Ҳомиланинг юқори ва пастки қисмидаги веналардан тушган қон-лар аралашмайди. Бунда ҳомиланинг юрак орқали қон айлани-шинннг катталарникидан бошқача эканлиги кузатилади.
23
Пастки ковак венадан ўнг бўлмачага тушган қон, катталарники сингари ўнг қоринчага ўтмайди. Бундай ҳол она қорнидагн ҳомила юрьгининг ўнг бўлмачасида Евстахий қопқоғи бўлгани сабабли вужудга келиб, пастки ковак венадан туш-ган қон чўзикчоқ (овал) тешикка ({огатеп оуаН) йўяалади ва шу тешик ор-қали қон чап бўлмачага, ундан чап қоринчага, сўнг-ра аортага ўтади (8-расм). Юқориги ковак венадан юракнинг бўлмачасига туш-ган вена қони аввал ўнг қо-ринчага, ундан ўпка арте-риясига ўтади. Ҳомиланинг ҳали ишлай бошламаган ўп-каси ўпка артериясидан фа-қат ўзининғ озиқланиши учун зарур бўлган жуда кам миқдордаги қонни ола-ди. Қоннинг кўп қисми эса ўпка артериясидан Воталио йўли (йис^из аг1ег1О5из Во-1аШ) орқали аортанннг пастга тушувчи қисмига қу-йилади.
Демак, юқориги ковак венадан ўнг қоринчага тушган қон ўпка артерияси орқали қисман ўпкага боради ва қисман аортага қу-йилади. Аортадаги бу аралаш қок тананинг пастки қисмини ва оёҚларни таъминлайди.
Кислородга бой бўлмаган ва аралашган қон киндик артерия-сй орқали плацентага келади. Бу қон ўзининг карбонат кислота ва 'моддалар алмашиши учуи керак бўлган маҳсулотларни пла-центага бериб, уядан киндик зенаси орқали ўз ҳаракатини так-
рорлайди.
Шундай қилиб, жигар ва тананинг юқори қисми асосан арте-риал қон билан таъминланади. Артериал қонга қисман аена қони аралашган бўлса ҳам, лекин у оёқларни ва тананинг пастки қис-мини таъминловчк аорта қонига нисбатан кислородга анча бой бўлади. Оёқлар ва тана энг ёмон озиқланиш шароитида
8- расм. Ҳоийланинг 1\он айлакиш системаси.
бўлади.
, Ҳомиладорликнинг биринчи ярмида ҳомила танасннинг ҳар бир қисми ўзича алоқнда рпвожлапади. Хусусан бош, жигар кат-
24
талашади, буни тананинг юқори қнсми пастки қисмига нисбатан бирмунча тез ривожланишидан кўриш мумкнн.
Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмидан бошлаб тананинг юқо ри қисми билан пастки цисмининг қон билан таъминланиши бир хил бўла бошлайди.
Юракнинг чап бўлмачасига ўтадиган чўзинчоқ (овал) тешиғ аста-секин торая бошлайди. Шу билан бирга Евстахий қопқоғг ҳам кичиклашади. Артериал қон кўпроқ ўнг қоринчага тушг бошлайди. Ҳомила туғилиб, биринчи нафас олиши биланоқ чў-зинчоқ (овал) тешик (^огатеп оуаН) бутунлай бекилади. Қон ўнг бўлмачадан ўнг қоринчага ва ундак ўпка артернясига ўта бош-лайди. Қон ўпка артерияси орқали газ алмашинуви учун энди ишлай бошлаган ўпкага боради, Боталио йўли бўшаб қрлади.
ПЛАЦЕНТА
Плацента (р1асеп!а) 'кўринишдан кулчасимон тўгарак, қалин ва юмшоқ бўлиб, диаметри 18 см, қалинлиги 2—3 см ва оғирлиги 500—600 г бўлади. Унинг иккита юзаси, яъни: ҳомила қопи бўш-лиғига қараган ҳомила юзаси ва бачадонга тегиб турадиган она юзаси бор.
Плацентанинг устки ^исми амнион билан қопланган бўлиб, унинг тагида киндик ёпишган жойдан йўлдош четларида шуъла сингари тарқалувчи артерия ва вена қон томирлари ётади. Пла-центанинг она юзаси ёриқлар билан бир неча (15—20 бўлакка) бўлинган ғадир-будур, баъзан бўлинмаган текис, юпқа нурсвз ва кўчиб тушадиган нозик парда қолдиғи билан қопланган (9-расм).
Она қони билан ҳомила қони ўртасидаги моддалар алмаши-нуви қуйидагича бўлади. Она қони бачадон шиллиқ қаватидаги ворсинкалараро бўшлиққа тушади. Плацентада қон томирлар тармоқланиб, унинг ворсинкалари оралиғига жойлашади, нати-жада ҳомила учун керакли моддалар алмашинуви содир бўла-ди. Ҳомиланинг қон томирлар снстемаси ҳар бир плацента бў-лаклари ва улардан ҳар бир хорион ворсинкаларига тармоқла-нувчи иккита киндик артериясидан иборат. Энг охирги шохчалар жуда ҳам майда шохобчаларга (капиллярларга) бўлинади ва вена капиллярлари билан туташади.
Вена капиллярлари эса бир-бири билан қўшилио, охирида киндик венасини ташкил қилади (10-расм).
Шундай қилиб, хорион тукларнм ўраб олган она қони ва хо-рион туклар томиридаги ҳомила қони иккита алоҳида қон ай-ланиш системасини ташкил қилади. Бинобарин, она ва ҳомила Цон айланиш системалари алоҳида-алоҳида бўлгани учун қон ҳеч Қаерда бир-бири билан аралашмайди. Лекин ворсинка капилляр-лари ва уларни қоплаб турган эпителийлар орасидаги пардалар жУда юпка бўлганлиги туфайли ҳар иккала қон томир системаси орасида алоқа боғланади. Бундай алоқа она билан бола ўрта-сида моддалар ва ҳаво алмашинувини таъминлайди. Шу жиҳат-
25
дан плацента ҳомилашшг озиқла-нишини, нафас олиши ва алма-шинувчи моддаларнинг ажрали-шини таъминлайдиган орган ҳи-собланади. Бундан ташқари, пла-цента гонадотроп гормонлар, эст-рогенлар ва прогестерон чиқариб, ҳомиладорлик ҳамда туғруқнинг нормал ўтишини таъминлайди.
11-расм. Киндик тизимчасннинг кўн-даланг кесилганн.
1 — кнндик артериясв; 2 — хиндик венаси.
Агар плацентанинг бирор қис-ми (ярмиси) ишдан чиқса <ўр-нидан кўчса ёки турли патологик ўзгаришлар юз берса), ҳомила-да кислород танқислиги вужудга келади ва ҳалок бўлади. Шу-нингдек плацентанинг кўпроқ қисмида қон алмашинуви бузил-
са, яъни катта инфаркт ҳосил бўлса, плацеатанинг нафас юзаси камаяди ва натижада ҳомила нобуд бўлиши мумкин.
Физиологик ҳолатда плацента бачадон деворининг орқа ва олд юзасига ёки бачадон тубининг бирор ёнига туташади. Агар йўлдош бачадониинг пастки қисмига туташган бўлса, буни пато-логнк (нотўғри) жойлашиш (яўлдошнинг олдин келишя) деб ата-лади. Плацента орқали ҳомилага онадан кислород, карбонсув, гормонлар, витамин ва оқсил моддалар ва бошқалар ўтади. Оқ-сил моддалар плацентадан ўтаётганда парчаланади ва ҳоми-лага аминоки!слота оифатида етиб боради. Ҳомиладан онага эса карбонат кислота ва ҳомиланинг алмашинуз ма^улотларн ўтади.
Киндик (?ип1си!из итМНсаНв) ёки киндик тизимчаси пишиқ тўқимадағ! иборат бўлиб, у бир учи билан ҳомиланинг қорнк де-ворига, иккинчи учи билан йўлдошга бирикади (П-расм).
Ҳомиладорлик охирида киндик тизимчасининг узунлиги 50— 60 см, диаметри 1,5 см га етади. Лекин у жуда узун ёки норма-дан калта бўлиши ҳам мумкин. Киндик кўпинча плацентанинг Ўрта қисмига (марказий бирикиш) ёки ёнига (ёнга бирикиш) ёҳуд четига яқин ерига (четга бирикиш) бириккан бўлиши мум-қнн. Баъзан киндик йўлдош тўқимасига бирикмай, уникг четадан бирмунча наридаги хорион пардасига бирикиши ҳам мумкин (пардага бирикиш). Қиндик тизимчаси бурилган, ҳамма юзаси эгилган, дўмбоқ (дўнг)лар бклан қопланган бўлади.
Киндик тизимчаси ичидан иккита артерия ва битта зена то-"иири ўтади. Артерия томирлари орқали вена қони ҳомиладан плацентага оқади, вена томирлари орқали эса кислородга бой оўлган артериал қон плацентага ва ундан ^омилага оқади.
Қиндик тизимчасннинг ҳон томирлари шнллиқли эмбрионал °ириктирувчи тўқима, юлдузсимон ва бошқа турдаги ҳужайрала-Ри бўлган вартон дирилдоғи деб аталувчи дирилдоқ билан ўрал-
ган бўлади. Киндик ташқаридан амнион билан қопланган бўлиб, унинг ичида вартон дирилдоғи жойлашган.
Шундай қилиб киндик, плацента, ҳомила пардалари бирга-ликда йўлдош деб аталади. Йўлдош ҳомила туғилгандан кейин
туғилади. .
Йўлдош ҳомиладорликда анги эндокрин орган ҳисобла-нади. Ъунда гормонлардан ташқари окснтоцик моддалар йиғи-
лади.
Баъзан тухумдон квсталари ҳомиладорликнинг иккннчи ярми-да операция қилиб олиб ташланганда плацентадаги хорион гона-дотропнн бачадонни вақтидан олдин қисқариши олдини олиб ҳо-миладорликни сақлайди. Хорион гонадоторопинни хорион киприк-чалар эпителийлари ишлаб ' чиқаради. Бунинг исботи шуки, ҳомиладорликнинг муддати ошган сари эпителийлар камая бо-ради, шунга кўра хорион гонадотрогшн ҳам камайиб, ҳомиладор-лик охирида эстроген тормонларнинг биологик фаол фракцияси ошади, деб ҳисоблайдилар.
ҲОМИЛАНИНГ РЙВОЖЛАНИШИ
Одатда ҳомиладорлик даври 280 кун, буни календарь ойи би-лан ҳисоблаганда 9 ой, акушерлик ойи билан 10 ой, яъни 40 ҳаф-та давом этади. Шу муддат давомида уруғланган тухум ҳужай-радан биринчи икки ой ичида одам эмбриони, сўнгги ойларда эса ҳомила тараққий қилади. Амалда ҳомиладорлик муддатн охирги ҳайзнинг биринчи кунидан бошлаб белгиланади. Аммо бу муддат тахминий бўлиб, баъзан икки ҳафтагача хатога йўл қў-йиш мумкин бўлади. Ҳомиланинг асосий ёши юқорида қайд қил-ганимиздек ҳайз цикли билан белгиланади (овуляция муддатинн аниқ билиш баъзан қийин бўлади).
Ҳомиладорликнинг биринчи ойида тухум ҳужайра бў-линади, змбрион ва унинг иардалари вужудга келади. Эмбрион-нв биринчи икки ойидаги ҳаётида "инсон эмбриони деб ҳи-соблаш мумкин бўлмайди, яъни уни ҳайвонлар эмбрионидан аж-ратиш қийин бўладк. Учинчи ойнинг охирида эмбрион аста-секин одам кўринишига кириб, ҳомила номини олабошлай-ди, дум қисми калталашади. Танасига йисбатан катта бошида кўз, бурун ва оғизнинг бошланғич қисми ва ташқи жинсий органлар билина бошлайди. Қорин бўшлиғи бекилган бўлади.
Рентгенда 7—8 ҳафталик эмбрион ўмров суягида суякланиш нуқталари кўринади. Ҳомиладорликникг 3-ойида ҳомиланинг узунлиги 8—9 см ва оғирлиги 20—25 г бўлади. Оёқ-қўллари шакл-ланади (12-расм). Боши билан танасининг узунлик нисбати нор-маллаша боради. Оёқ-қўл бармоқлари ва тирноқларнинг бошлан-рич аломатларн ҳам кўрнна бошлайди. Ташқи жинсий органлар шаклланади. Ҳомила оёқ-қўллари билан цимирлаш қобилиятига
2ой окири Эой охири
12-расм. Ҳомиланинг ривожланиши.
эга бўлади, лекин бу ҳаракатлар ҳали суст бўлгани учун она буни сезмайди.
Тўртинчи ойнинг охирида унинг узунлиги ва оғирлиги 120 грамм, жинси аниқ билинади. Ҳомиланинг қўл ва оёқлари фаолроқ қимирлайдиган бўлади, лекин она буни сезмаслиги мум-кин. Ҳомиланинг териси жуда юпқа, қизғиш рангда бўлиб, тери ости ёғ қавати бутунлай бўлйайди.
Ҳомиладорликнинг бешинчи ойи охирида ҳомиланинг узунлиги 25 см (ой-куни етгак ҳомила узунлигининг ярми), оғир-лиги тахминан 300 грамм бўлади, бошининг узунлиги ҳомиланинг умуМий узунлиги учдан бир й;исмини ташкил қилади. Пайдо бўлган ёғ безларидан ёғ моддаси ажрала 'бошлайди. Ажрал-ган ёғ билан кўчган терк э/пидермиси, қазғоқ аралашиб, кул-ранг ёғня уегшх сазеоза ҳосил қилади. Бу еғ ҳомиланинг танаси, пешонаси, орқаси ва оёқ-қўлларини қоплайди. Бу даврда ҳом^-ланинг териси тўқ қизил рангга кириб мзйин туклар билан қоп. лангэн бўлади.
Ҳомиладор аёлнинг қорин девори орқали стетоскоп ёрдамида >;омиланинг юрак уриши эшитилади. ^омиланинг оёқ-қўллари энди онасига сезиларли даражада анча кучли қимирлайди.
Ҳомила ичакларида ўт билан бўялган ахлат (меконий) бў-лади.
Ҳомиладорликнинг олтинчи ойи охирида ҳомиланинг те-рнсн қариларникига ўхшаб буришган, боши ва танасининг ҳамма юзаси тук билан қопланган, қулоқ ва бурун тоғайлари юмшоқ, тнрноқлари бармоқ учларига етмаган бўлади. Уғил болаларда ^ояк ҳали мояк халтасига тушмаган, қизларда эса кичик жинсий
29
лаб ва клитор ҳамда катта жинсий лаблар етарлича ривожлан-маганлиги сабабли ташқи жинсий ёриқ ҳали ёпилмаган бўлади. Етти ойлик ҳомнланинг узунлиги 35 см, оғирлиги 1000— 1200 г бўлади. Агар бола етти ойлик туғилса, яхши парвариш қи-линганда яшаб кетиши мумкин.
Саккизинчи ой охирида ҳомила териси анча текис ва майин туклар билан қопланган бўлади. Қомила узунлиги 40 см, оғирлиги 1500—1600 г. Бу муддатда туғилган болалар ҳам худ-ди 7 ой охирида туғилган чақалоқ каби яхши шароитда парва-риш қилинса, яшаб кетиши мумкин.
Тўққизинчи ой охирида ҳомиланинг тери остидаги еғ қатлами анча кўпайиши натижасида терисидаги буришган жой-лар текисланиб, ранги оч пушти бўлиб қолади. Туклар камаяди, бошдаги сочлар узунлашади, тирноқлар ўсиб, бармоқ учларига етади. Қулоқ, бурун тоғайлари анча қаттиқлашади. Ҳомила ети-ла бошлайди. Туғилган ҳомила қаттиқ қичқиради, кўзини бема-лол очади ва одатда кўкракни эма олади. Бундай ҳомила деярли яшашга қобилиятли бўлади. Бу вақтда ҳомиланинг узунлиги 45 см, оғирлиги 2400—2500 г келади.
Унинчи ой давомида ҳомила етарли даражада ривожла-ниб, ой охирида тўла етилади. Териси оч пушти рангда, текис, тирнсқлари ўсиб, бармоқлари учига етган бўлади. Агар бешинчи ойда ҳомиланинг боши унинг гавда узунлигининг учдан бир қис-мини ташкил қилса, ўнинчи ой охарида тўртдан бнринн ташкнл қилиб, ҳомила боши билан гавдасининг нисбати нормал ҳолга келади. Бу муддатда ҳомиланинг бўйи 50 см га, оғирлиги 3200— 3500 г га етади.
ҚОМИЛАНИНГ ЕТИЛГАНИНИ КУРСАТАДИГАН БЕЛГИЛАР Ҳомиладорлик муддатининг охиридя етилган ҳомила белгила-
ри қуйидагича бўлади:
Уртача оғирлиги 3000—3500 грамм (2500 граммдан 4000
граммгача), узунлиги (бўйи) 50—52 см (45 см дан кўп), боши-
нинг айланаси 32—34 см, чаноқ айланаси 35 см, чаноғи 28 см.
Етилган ҳомиланинг қулоқларн, бурун тоғайлари қотган,
тирноғи қаттиқ, бармоқ учларидан чиқиб туради. Бошидаги сочи
2 см га етади, қош ва' киприклари яхши билиниб туради.
3. Плацентанинг онага (бачадонга) епишгаи сатҳи қизил,
кулранг, бирмунча ялтироқ (бу_ ҳолат кўчиб тушадиган парда
ҳисобнга) бўлади, 15—20 бўлагкка бўликтан бўлаклар оралиғида
тўла бўлмаган тўсиқ бор. Бу тўсиқ децидуал пардадан ташкил
топган.
4. Ҳомилани ўраган парда 3 қаватдан иборат, амнион ҳомила
пардасининг ички қавати бўлиб, хорионга тегиб туради, бир қа-ватли цилиндрик эпителий билан қопланган бўлади, қон томир-лари бўлмайди, децидуал ёки кўчиб тушадиган парда бачадон-нинг ўзгарган функционал қаватидир. Дедидуал парда хорионгз анча мустаҳкам бириккан.
Сув п.ардаси ҳомкла тухумининг ички пардаси ҳисобланади. ҲомиладЬрликнинг охирида юпқалашиб, қон томирларсиз, ци-линдрсимон эпителий билан қопланиб қолади. Унинг 2 қавати бўлади: ички — ҳомилага қараган қавати, ташқи — хорионга зич епишган тўқима қавати.
5. Киндик тизимчасидан иккита артерия, битта вена томирла-ри ўтади, буларнинг устини сув парда қоплаган бўлади. Арте-риядан вена қони, венадан эса артерия қони оқади. Венадан оқа-диган қон кислородга ва озиқ моддаларга бой бўлади.
Киндик тизимчасида сохта тугунчалар бўлиши мумкин, бу киндик артериясининг буралиб қолган жойларида ёки зарикоз сифатида кенгайиб қолган веналар туфайли юзага келган бўла-ди. Баъзи ҳолларда киндик тизмячз^иде чи>: тугунлар учрййди, улар ҳомила қимирлаганда қаттиқ тугилиб қолиши ва натижада цон томирлардан ҳомилага қон ва кислород ўтмай қолиши мум-кин, бу ҳомилани ҳалокатга олиб келади.
Ҳомиладорликнинг охирги муддатида қоғоноқ суви 50 дан 1000 мл гача бўлади, баъзан бундан ҳам кўп бўлкши мумкин. Бу патологик ҳолат бўлиб, кўпсувлик деб аталади. Қоғоноқ сувининг таркиби жуда мураккаб, унда ҳомила танасининг сочлари, қис-ман ёғ безларидан ажралган ҳомила танасини қоплаган мой ва бошқа электролитлар, микроэлементлар ва оқсил мавжуддир.
Етилган ҳомила туғилиши билан қаттиқ қичқиради, қимир-лайди, чуқур ва бир хил нафас олади. Унинг тернси пуштиранг, елкаси ва орқасининг юқори қисми майин тук билан қопланган бўлади. Тери ости қавати яхши ривожланган, терисида кулранг-симон мой қолдиқлари сақланган бўлади.
Етилган ҳомиланинг жинсий органлари яхши тараққий қилган, мояги уруғ халтасига тушган, қизларда кичик жинсий лаблар ва клитор катта жинсий лаблар билан қопланган бўлади.
Етилган ҳомила фаол ҳаракатда бўлади ва қаттиқ қичқира-ди. Ҳомила бўйининг нормал бўлиши унинг етилганлигини бил-диради. Ҳомила бўйининг узунлиги уни бўйига чўзилтириб ётқи-зиб ўлчанади. Туғилган ҳомила бўйининг узунлигига қараб, унинг ёшини аниқлаш учун муаллифлар бир неча схемаларни таклиф қилганлар, Аммо бу схемаллар ичида Гаазе (Ноазе) схемаси анча қулай ва кўп тарқалгандир. Бу схема бўйича акушерлик-нинг биринчи 5 ойида ҳомиланинг бўйи узунлиги ой сонига кўпай-тирганда (квадратга кўтарилганда) чиққан сонига тенг бўлади. 6 ойликдан бошлаб ой сони 5 га кўпайтирилади.
Ҳомила бўйининг узунлиги ҳақидаги юқорида берилган маъ-•^умотлар албатта ўртача ҳисобда бўлиб, ота-оналарнинг ёшига, яшаш шароитига қараб узун ёки калта бўлиши мумкин. Чунки Ҳозир Гаазе кўрсаткнчларига қисман ўзгартириш киритиш мум-кин.
Гаазе (Новхе) схем&ся
Ҳоиялаворлик ойк Ҳомила буйинм Хомяпа бўйя- ҳОМиладорлик Ҳомнла бўйини Ҳ°*ила бўйи-
охирларн ҳисоблаш шнг Узунлигн. ойц охнрлари ҳксоблаш НИнг узунлнгн.
Do'stlaringiz bilan baham: |