ТЕҚШИРИШ
Ҳомиладор аёлни объектив текширганда унинг тана тузилишн-
га аҳамият бериш зарур. Дастлаб аёлчинг бўйи ўлчанади, агар
бўйи 145 см дан паст бўлса, унда чаноқ тор бўлнши ва туғиш
жараёнида оғир ҳолатлар рўй бериши мумкин. е
Аёлнинг скелет суякларидаги нуқсонларга: оёғнн-инг қийшиқ ёки биттасининг калталиги, орқа умуртқанинг қийшиқлиги, шак-ли, кўкрак қафасининг ичига ботгйни, думғаза Михайл ромби шаклидаги нуқсонларга аҳамият бериш лозим. Шунда ҳомила-дорлик ва туғишнинг қандай кечиши ҳақида фикр юритиш мум-кин.
70
Думғаза ромбини аниқлаш учун ҳомиладор аёлни тик турға-зиб, чаноқнинг орқа юзаси кўздан кечирилади. Агар ромб тўрт-бурчак шаклида бўлса, бу нуқсонсиз (мукаммал) чаноқ ҳисоб-ланади.
Аёлнинг тана юзаси (терисн) тозами, тошмалар йўқми, юзи-да, юқори лаби устида, сут бези сўрғичи атрофида, қорин дево-рининг оқ чизнғи соҳасида қорамтир доғлар бор-йўқлигини тек-шириш керак. Сут безларининг тўлишган, тўлишмагани ҳам кўри-лади. Бу белгилар ҳомиладорликка хос ва аёлнинг бўйида бўл-ганига тахмин қилса бўлади.
Ҳомиладор аёллар ички органларини текшириш усули ҳамма ерда бир хил қабул қилинган. Бунда ҳарорат ўлчанади, томир уриши саналади^ қон босими аниқланади, тери ва кўз оқи ва кўринадиган шйллиқ қава^тлари (лаб, оғиз, тил) кўздан кечири-лади ва ҳоказо.
Ҳомиладорлик даврида организмда жиддий ўзгаришлар рўй беришини назарда тутиб, ички органларни текшириш жуда ҳам зарурдир. Бу ўзгаришлар юрак, буйрак, ўпка ва бошқа органлар касалликларига ёмон таъсир қилиши мумкин. Ҳомиладор аёлдаги касалликларни ўз ва^тида аниқлаш керак, шунда аёлнинг бўйи-да бўлиш-бўлмаслиги ва ҳомиладор бўлса, уни давом эттириш мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқланади. Айниқса, ҳомиладор-ликнинг иккинчи ярмида қон ва сийдикни, цон босимини мунта-зам равишда текшириш тана вазнини ўлчаб туриш зарур.
Қоринни кўздан кечирганда у тик турган овал шаклда бўлса, ҳомиланинг тўғрн ётганини, кўндаланг |ки қийшиқ турса, ҳоми-ланинг кўндаланг ёки қийшиқ ётганини, юмалоқ шар шаклида бўлса, эгизак бола ёки қоғоноқ суви кўплигини, қорин осилган ёки туртиб чиққан (ўткир учли) бўлса, чаноқнинг торлигини кўр-сатади.
Агар юзда ва оёқларда шиш бўлса, бунинг са'бабини аниқлаш .зарур. Бу ҳолат ҳомиладорлик токсикозларида, юрак ва буйрак касалликларида кузатилади. Агар тери ва кўринадиган шиллиқ қаватлар ранлсиз бўлса, камқонликдан, лаб ва тирноқ кўкарган бўлса, кислород етишмаслиги (юрак касаллиги)дан дарак бера-ди. Бундан ташқари, сут безларинин^ яхши ривожланмаганлиги, жинсий органлар соҳасида, қўлтиқ остида тукнинг кам бўлишй ички жинсий органларнинг яхши ривожланмаганлигини билди-ради.
Қоринни пайпаслаб кўриш ташқи текширишнинг асосий усу- Бунинг ^чун олдин акушер қўлини тозалаб ювиб, бир оз иснтади, аёл тизза бўғимини бу^кан ҳолда чалқанча ётади. Кў-ришдан олдин қовуқ ва ичаклар бўшатилади. Пайпаслаб кўриш-Дан олдин суяк дўмбоқлари бойламлари топилади. Булар пайпас-лаб кўришда мўлжал бўлади.
Қориини пайпаслаб кўрганда бачадон туби аниқланади, ҳоми--танинг бачадонда ётиш ҳолатида унинг кичик чаноқца яқин тур-
ган қисми (боши, думбаси ёки кўндаланг ётиши), унинг майдэ
7