Тивбиет олий талабалари учун ўҚув адабиёти


I БОБ ҚИСҚАЧА ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТ



Download 1,17 Mb.
bet2/25
Sana21.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#61856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Акушерлик кит скан

I БОБ
ҚИСҚАЧА ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТ
Акушерлик француз сўзидан олинган бўлиб, ассоuchег — туғруқ деган маънони билдиради.
Акушерлик аёллар организмида ҳомиладорлик ва туғруқ даврида рўй берадиган физиологик, патологик ўзгаришларни, шунингдек турли касалликларнинг олдинн олиш, даволаш ҳамда ҳомила ва чақалоқларни ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганувчи фандир.
Акушерлик фани гинекология фанининг бир қисмидир. Гинекология (gyne — аёл, logos — таълимот), яъни аёллар жннсий аъзоларининг физиологик ва патологик ўзгаришларини ўрганади.
Акушерлик фани ҳомиладорлик, туғруқ ҳамда чилла даврида аёл организмида рўй берадиган физиологик ва патологик ўзгаришларни ўрганиш билан шуғулланади. Шунингдек, янги туғилган чақалоқдаги физиологик ва патологик ўзгаришлар, акушерликдаги операция турлари ҳам акушерликнинт ажралмас қисми ҳисобланади.
Акушерлик фани анестезиология, хирургия, терапия, умумий гигиена ва санитария, овқатланиш гигиенаси, микробиология, вирусолагия, адлия тиббиёти, тери ва таносил касалликлари фанлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Акушерлик фанини ўрганишда ёрдамчн текшириш усулларидан: биохимик, иммунологик, электрофизик, гормонал, ультратовуш, кибернетика, цитология ва статистик усуллардан кенг миқёсда фойдаланилади.
XVIII аср ўрталарида баъзи ватанпарвар олимлар ва маърифатпарвар кишилар аҳоли сонининг кўпаймаетганига ва туғиш вақтида она ва болаларнинг кўплаб нобуд бўлаётганига бепарволик билан қарай олмадилар. Уша даврда яшаган рус олими М. В. Ломоносов акушерлик ёрдами йўқлиги туфайли, аёлларнинг туғиш вақтида шикастланиши ва болаларнинг кўплаб нобуд бўлаёггани масаласини биринчи бўлиб ўртага қўйган эди. Бу эса аҳоли сонинн кўпайтириш мақсадида доячилик ҳунаринн ўрганишга ёрдам берадиган китобчалар босиб чиқариш кераклигини кўрсатди.
Акушерлик фанни1765 йилдан бошлаб олий ўқув юртида, Москва университетининг медицина факультетида ўрганила бошлади. 1798 йилдагина Москва университети ва Петербург медицина-хирургия академияси очилди ва уларда акушерлик фани ўқитиладиган бўлди.
Россияда акушерлик фанига биринчн бўлиб Н. М. Максимович-Амбодик асос солган. Шунинг учун уни рус акушерлигининг отаси деб атайдилар. Профессор Амбодик «Моҳир доячилик ёки доячилик фани» деган дарсликни биринчи бўлиб рус тилида чоп еттирди. Аёллар соғлиғи ҳақида IX—XI асрларда яшаган Урта Осиё олимларидан ар-Розий, Ибн Сино ва бошқа олимлар илмий асарлар ёзиб қолдирганлар. Бу кулёзмалар кўп йиллар давомида шарқ ва ғарб шифакорлари учун асосий қўлланма сифатида хизмат қилган.
Туркистонда аёлларни доялар туғдирганлар. Доялар аёлга тиббий ёрдам беришда ҳеч қандай тозалик қоидаларига риоя қилмаганлар, шунинг учун аёллар ўлими жуда кўп бўлган. Бу вилоятда бириичи марта Тошкентда 1080 йилда кичкина туғруқхона ташкил этилди. 1083 йилда Тошкент шаҳрининг Хадра даҳасида оналар ва болалар учун ташкил қилинган шифохона мусулмон аёллар ҳаётида жуда «катта аҳамиятга эга бўлди. Лекин бу шифохонадан фақат бой табақадаги аёллар фойдаланар эдилар.
1927 йил 8 мартда оналар ва болаларнн муҳофаза қнлиш илмий текшириш ннститути ташкил қилинди. Бу институт ходимлари она ва болалар соғлиғини сақлаш борасида илмий ва амалий масалалар юзасидан иш олиб бориб, улар ўртасида ўлим сонини камайтиришга эришдилар,
1921 йилда акушерлик ва гинекология кафедраси Урта Осиё давлат дорилфунуни қошида ташкил топди.
Бу кафедрага К. Г. Хрушев (1924 йилгача), А. М. Новиков (1927 йилгача), Ф. Н. Тавилдаров (1931 йилгача), Р. А. Черток (1935 йилгача), С. Г. Хаокин (1940 йилтача), А. А. Коган(1972 йилгача), кейин X. С, Умаровалар мудирлик қилган эдилар.
1931 йилдан бошлаб Урта Осиё давлат дорилфунунининг медицина бўлими алоҳида институт тариқасида ажратилди.
1940 йилда Тошкент тиббиёт олий билимгоҳида иккинчи акушерлик ва гинекология кафедраси ташкил топди. Бу кафедрада доцент Г. Л. Вайнштейн (1940—1961 й.), доцент Е. И. Гликина (1961—1967 й.) мудир бўлганлар, 1967 йилдан бошлаб эса унга професоор А. А, Қодирова раҳбарлик қилмоқда.
1934 йилда Самарқанд шаҳридаги тнббиёт олий билимгоҳида акушерлик ва гинекология кафедраси ташкил топди. Кафедра мудири қилиб профессор А. В. Полягов (1942 йилгача), А. С. Акопьян (1949 йилгача), Г. И. Гюффе-Голубчик (1959 йилгача) ишладилар. Ҳозир эса профессор И. 3. Зокиров бошчилик қилмоқда.
1950 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш илмгоҳи I акушерлик ва гинекология кафедраси ташкил этилди, унга профессор Н. Т. Раевская бошчилик қилган эди. 1960 йилдан бошлаб шу илмгоҳ ҳошида II акушерлик ва гинекология кафедраси, 1984 йилдан бошлаб III акушерлик ва гинекология кафедраси ташкил қилинди.
Андижон тиббиёт олий билимгоҳида акушерлик ва гинекология кафедраси 1956 йили ташкил қилинган (кафедра бошлиғи доцент С. А. Одинцова бўлтан). Ҳозир бу ерда 3 та акушерлик ва гинекология «кафедраси мавжуд. 1972 йилда Тошкент тиббиёт олий билимгоҳидан педиатрия факультети ажралиб чиқиб, бу ерда акушерлик-гинекология кафедраси ташкил қилинди. Кафедра ташкилотчиси А. А.Қодирова, кейин Д. В. Зоҳидова бўлди. Узбекистонда акушерлик ва гинекология мактабини ташкил қилишда ўз ҳиссаларини қўшган олимлардан бири профессор А. А. Коган эди, у 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида шу кафедрага бошчилик қилди.
А. А. Шорохова фарзандсизлик юзасидан, К. Г. Хрушев, Р. А. Черток ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида учрайдиган гестозлар, М. А. Даниахий эса туғруқ, ҳомиладорликда учрайдиган камқонлик, Г. Л. Вайнштейн ва бошқалар туғруқни оғриҳсизлантириш борасида иш олиб борганлар.
Уэбекистонда акушерлик ва гинекология мактабини ташкил қилиш ишига А. А. Шорохова, А. А. Коган, Н. Т. Раевскаялар ўз ҳиссаларини қўшган олимлардандир.
Профессор И. 3. Зокиров амалий мутахассис врачлар тайёрлашда ҳамда Самарқанд шаҳрида акушерлик мактабини ташкил қилишда катта иш қилган олим ҳиообланади.
Аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғруҳ вақтидаги ўлим ҳоллари Узбекистонда инқилобдан олдинги йилларга қараганда 20 фоизга, 1945 йилдан 1970 йилгача 3 баробар камайди.
Акушерлик фанининг илмий ва амалий жиҳатдан ривожланишида Республика акушерлик ва гинекология илмий жамиятининг ўрни катта. Жамият йиғилишларида акушерлик соҳасидаги илмий ва амалий янгиликлар кенг муҳокама қилинади ва бу борада тиббий ходимларга аниқ йўл-йўриқлар кўрсатиб берилади. Бу жамиятга 30 йилдан ортиқ профессор А. А. Коган, 10 йил давомида эса проф. А. А. Қодирова ва сўнги 8 йил мобайнида профессор И. 3. Зокиров рахбарлик ҳилдилар.
1972 йили Тошкент шаҳрида акушер-гинекологларнинг биринчи қурултойи бўлди. Кун тартибида аёлларга акушерлик ва гинекологик ёрдамни яхшилаш, ҳомила ва чақалоқ касалликларини ва ўлимини камайтириш, туғруқ вақтида қон кетиш ҳолларининт олдини олиш ва даволаш усуллари кўриб чиқилди. Акушер-гинекологларнинг бундай қурултойлари вақти-вақтида ўтказиб турилади.
1982 йили Самарқанд шаҳрида «Бачадондаги ўсма», 1983 йили «Тухумдондаги шишлар», 1986 йили Тошкентда «Ҳомиладорликда ва туғруқда қон кетиш ҳоллари» мавзусида Бутун иттифоқ акушер-гинекологлари жамиятининг кўчма анжумани бўлиб ўтди. Бу анжуманнинг акушерлик илмий ва амалий ишлари тараққиётида аҳамияти катта бўлди.
Узбекистонда оналик ва болаликни ҳимоя қилишга катта аҳамият берилади. Республикамизда «Медицинский журнал Узбекистана» «Сиҳат-саломатлик» журналлари чоп этилади, уларда акушерлик фанига оид касалаларни олимларимиз мунтазам ёритиб борадилар.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish