Тилшунослик назарияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

1
 Компендиум-лот. қисқартириш дегани. У ёки бу фанга оид муҳим, асосий қоидаларни, тушунчаларни ихчам, лўнда баён 
этиш. 
1
 С. Усмонов. Ўша асар, 68-бет. 
2
 Қаранг: В.А.Звегинцев. История языкознания XIX и XX веков в очерках и извлечениях. ч – I. М., 1960. 96 – бет. 
3
 В.А.Звегинцев. Ўша асар, 95 – бет. 
 


45 
Демак, тил – табиий организм эмас, балки у ижтимоий ҳодиса. Тиллар шу тиллардан 
фойдаланувчи жамият билан, халқ билан бирга пайдо бўлади ва тараққий қилади. Тил йўқ 
бўлиши, «ўлиши», алоқа қуроли сифатида қўлланмаслиги мумкин, агар шу тилнинг эгаси 
бўлган жамият, халқ йўқ бўлса ёки бошқа тилга ўтса, бошқа тилни алоқа қуроли сифатида 
қабул қилса. Бинобарин, у - тил алоқа қуроли сифатида ўз вазифасидан бутунлай «озод 
бўлади». 
А.Шлейхер таълимотида натурализмдан ташқари яна тилнинг «ҳаёти» ва 
тараққиётидаги икки давр ҳақидаги муваффақиятсиз, асоссиз фаразлар, ғоялар ҳам бўлган. 
Яъни А.Шлейхер тил ҳаётида икки даврни ажратади; 1) тараққиёт даври (тарихгача бўлган 
давр) ва 2) инқироз даври (тарихий давр). Аниқроғи, у тилнинг «ҳаётини», тараққиётини 1) 
тилларнинг ривожланиш даври ва 2) тилларнинг инқироз даври каби икки асосий даврга 
бўлади.
Тиллар тараққиётига, уларнинг «ҳаётига» бундай қараш аслида натурализм таълимотидан 
келиб чиқади. Қолаверса, у В.Гумбольдт каби тилларнинг тараққиётини инсон руҳи, 
психикаси билан боғлайдии «Тарих ва тил... - бу инсон руҳининг бирдан-бир алмаштириб 
турадиган фаолиятидир», дейди. 
Хуллас, А.Шлейхернинг тилнинг икки даври ҳақидаги таълимоти, яъни тилнинг 
тараққиёти унинг инқирози, таназзулидир, деган ғояси қатор тилшунослар томонидан танқид 
остига олинди. 
А.Шлейхер, унинг айрим хато ғояларига қарамасдан, ўз даврининг буюк тилшуноси эди. 
Унинг умумий ва қиёсий – тарихий тилшунослик тараққиётидаги, тилшунослик тарихидаги 
хизматлари ниҳоятда каттадир. 
А.Шлейхернинг лисоний таълимоти, асосан, ҳаққоний, материалистик эди. У ўзининг 
«Қиёсий – лисоний тадқиқотлар» ва «Немис тили» асарларида тил ва тафаккурни диалектик 
муносабатда олиб, тилни «талаффуз қилинган товушлар орқали фикр ифодалаш» деб 
таърифлайди. «Тил бу фикрнинг товуш орқали ифодаланишидир», дейди. Айни фикрлардан 
тил ва тафаккурнинг ўзаро боғлиқлиги, «бир бутунлиги», ажралмас муносабатда эканлиги
шунингдек, товушнинг моддий ҳодиса сифатида тил ва нутқнинг материали, моддий асоси, 
моддий «қуввати» эканлиги каби фикрлар, хулосалар келиб чиқадики, бу ўз даври учун 
юкасак, илғор ғоялар эди.
А.Шлейхернинг ўз таълимотида тилни жонли организмга тенглаштириши аслида тилни ўз 
тузилишига (структурасига) эга бўлган объект - система сифатида тушунишга, шундай 
фикрнинг қарор топишига имкон беради, тилни система ва структура деб тушунишга хизмат 
қилади. Шунингдек, ҳинд – Европа тилларининг шажара дарахти схемасининг яратилиши 
ҳамда тилларнинг морфологик таснифининг ишлаб чиқилиши ҳам Шлейхер номи билан, 
унинг лисоний таълимоти билан боғланади. 
Хуллас, А.Шлейхер таълимотида, айтилганидек, хато ғояларнинг, қарашларнинг 
мавжудлигига қарамай у ва унинг издошлари – натурализм йўналиши, натурализм мактаби 
тилга табиий – материалистик қарашни, ғояни олиб кирди ва тилшуносликда тил ўз 
тузилишига (структурасига) эга бўлган қисмлардан иборат бир бутун объектдир – 
системадир, деган ғоянинг қатъий қарор топишига, тасдиқланишига хизмат қилди. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish