Тилшунослик назарияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

Якоб Гримм 
 
Машҳур немис тилшуноси Якоб Гримм (1785-1863) қиёсий-тарихий метод ёрдами билан 
герман тилларини тадқиқ қилди. Я.Гриммнинг тўрт томдан иборат «Немис грамматикаси» 
асари тилшунослик тарихида муҳим ўрин тутади. У ушбу салмоқли асарида немис тили 
тарихий грамматикасини бошқа барча герман тиллари билан қиёслаган ҳолда беради. 
Асар 1- томининг биринчи нашри 1819 йилда, мазкур томнинг бутунлай, тубдан ўзгарган 
иккинчи нашри 1822 йилда чоп этилади. Айни томдан герман тилларининг тарихий 
фонетикаси ҳамда герман тилларидаги ундошларнинг силжиши, «кўчиш» қонуни ўрин 
олган. Яъни Я.Гримм (Р.Раск, Я.Бредсдорфлар каби) ундошларнинг силжишини исботлаб 
беради. Масалан, ҳинд-Европа тилларининг нафас товушлари (ёки нафас билан айтиладиган 
товушлар) ёки портловчи ундошлар bh, dh, gh – герман тилларидаги b, d, g товушларига 
ўзгарган-силжиган, кўчган ёки ҳинд-Европа тилларига оид b, d, g – герман тилларида р, т, к 
га; ҳинд-европача р, т, к – германча f, тh, h га силжиган, кўчган, ўтган. 
Ушбу жараён фонетик қонунларнинг тан олинган дастлабки, биринчи намунаси эди. 
«Немис грамматикаси» асарининг барча томлари 1837 йилда якунланди. 
Я.Гриммнинг «Немис тили тарихи» асари эса 1848 йилда эълон қилинади. У жамият 
тарихини ўрганишда тилнинг асосий, энг муҳим манба эканлигини айтади ва тилни у ёки бу 
халқнинг маданий-тарихий тараққиётининг маҳсули деб ҳисоблайди. Шунга кўра Я.Гримм 
«Бизнинг тилимиз бизнинг тарихимиздир» деган ғояни илгари суради. Ҳақиқатан ҳам – 
шундай Я.Гримм ушбу асарида «Халқлар ҳақида суяклар, қуроллар ва мозорларга қараганда 
жонлироқ гувоҳ бор. Бу тилдир», дейди. 
Я.Гримм «Немис луғати» асарида (биринчи томи 1854 йилда, охирги томи 1960 йилда 
эълон қилинди) немис шоири Лютердан тортиб Гётегача бўлган немис тили лексикасини 
қамраб олишга, кўрсатиб беришга ҳаракат қилди. 
 
Александр Христофорович Востоков 
 
Таниқли рус тилшунос олими, академик (1841) А.Востоков (1781-1864) туғма соқов 
бўлиб, Санкт-Петербургдаги Румянцев музейи кутубхонасига бошчилик қилган. 
А.Востоков славян тили материаллари асосида тадқиқот ишларини олиб боради. У, 
айтилганидек, қиёсий-тарихий методнинг асосчиларидан бири ҳисобланади. 
Олим «Славян тили ҳақида мулоҳазалар» (1820), «Рус грамматикаси» (1831), «Вилоят 
буюк рус тили тажрибаси» (1852) «Черков славян тили луғати» (1858-1861) каби қатор 
эътиборга лойиқ ишларни яратди. 
А.Востоков тадқиқотлари янги бой фактик материалларга асосланган бўлиб, славян 
тилининг тараққиётига катта таъсир кўрсатди. Шунингдек, қиёсий-тарихий методнинг 
қатъий қарор топишига ҳам имкон яратди. 
А.Востоковнинг 1820 йилда эълон қилган «Славян тили ҳақида мулоҳазалар» мақоласи 
унга катта шуҳрат келтирди. Олим бу асарида славян филологиясига оид масалаларга 
тўхталиб, ҳинд-Европа тилларининг славян тиллари оиласига мансуб рус тилининг эски 
славян, поляк ва серб тилларига бўлган муносабатини аниқлайди, изоҳлайди. 
А.Востоковнинг қайд этилган мақоласи тарихий фонетика соҳасидаги дастлабки иш 
ҳисобланади. 
А.Востоков 1842 йилда «Румянцев музейидаги рус ва славян қўлёзмаларининг тасвири» 
номли кўп йиллик меҳнатининг натижасини эълон қилади. Ушбу тадқиқотида эски славян 
тилининг шаҳобчалари бўлган болгар, серб, рус ва жанубий рус (украин) тилларини 
изчиллик билан фарқлайди. Бу эса амалиётда эски славян тилининг тараққиёти ва ундаги 
ўзгаришларни даврлаштиришга, яъни қадимги (ИX-XИВ), ўрта (XВ-XВИ) ва янги даврларга 
бўлишга имкон беради. 
А.Востоков славян тилларига тарихийлик нуқтаи назардан ёндашишни илк бор бошлаб 
берган олимдир. У тарихий принципга амал қилган ҳолда эски славян тилидаги бурун 


39 
унлиларини аниқлайди, айрим ҳарфларнинг талаффузини белгилайди, сўз туркумларининг 
(масалан, сифат, равишдош-ларнинг) пайдо бўлиш вақти билан боғлиқ айрим фикрларни 
баён қилади. 
Хуллас, Россияда қиёсий-тарихий тадқиқотлар, славян тиллари оиласига мансуб тилларни 
ўрганиш, айни тилларни қиёсий-тарихий метод асосида тадқиқ қилиш, уларни 
даврлаштириш кабилар даставвал академик А.Х.Востоков номи билан боғлиқдир. 
Ҳинд-Европа тилларини қиёсий-тарихий ўрганишнинг биринчи даври, айтилганидек, 
қиёсий-тарихий методнинг яратилиши ва умумий тилшунослик фанининг асосланиши 
бўлди.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish