Тилшунослик назарияси


«Тилшунослик назарияси» фани талабаларга нима учун керак?



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

«Тилшунослик назарияси» фани талабаларга нима учун керак? 
«Тилшунослик назарияси» фани, даставвал, талабаларни назарий жиҳатдан тайёрлаш 
учун, уларни шу йўналишда пухта, «ҳушёр» қилиш учун зарур. Назарий масалалар билан 
мукаммал қуролланган талабаларгина (фақат талабалар эмас) том маънодаги филолог - 
тилшунос сифатида шаклланади. Шунингдек, улар тил ҳодисалари таҳлилидан илмий 
хулосалар, ғоялар чиқара олади, ҳодисалар моҳиятига алоҳида эътибор беради, назария 
билан амалиётни диалектик муносабатда олади. Тил ва нутқ бирликларини чуқур ўрганиш 
жараёнида диалектик фалсафанинг шакл ва мазмун, умумийлик ва хусусийлик, моҳият ва 
ҳодиса, сабаб ва оқибат, имконият ва воқелик каби категориялари нуқтаи назаридан, шуларга 
асосланган ҳолда фикр юритади, кузатишлар олиб боради.
«Тилшунослик назарияси» фани талабаларнинг умумлингвис-тик тайёргарлигини, билим 
даражасини кенгайтиради ва чуқурлаштиради, янги назария ва фактик материаллар билан 
таништиради, мустақил, ижодий фикр-мулоҳаза юритишга, изчилликка ўргатади, назарий 
савиясини юксалтиради, уларни илмий тадқиқотнинг, лисоний таҳлилнинг методологияси ва 
методикаси билан қуроллантиради. 



«Тилшунослик назарияси» фани ҳақида айтилган фикрлардан келиб чиқиб, ушбу фан 
бўйича рус ҳамда ўзбек тилшунослигида яратилган ишларга ижодий ёндашган ва улардан 
фойдаланган ҳолда ўқув қўлланмасида қуйидаги долзарб массалаларга, аниқроғи, даставвал, 
биринчи масалага тўхталамиз, фикр юритамиз. Булари 
1. 
Тилшунослик тарихи. 
2. 
Тилшуносликнинг назарий масалалари. 
3. 
Тилшунослик методлари. 

 
 
 
 
 
 
 
 
Тилшунослик тарихи 
 
И. Қадимги асрлар тилшунослиги 
Тилшунослик алоҳида, мустақил фан сифатида XИX асрнинг биринчи чорагида (1816 
йилда) фанлар оламига кириб келди. Шак-шубҳасиз, тилшунослик ҳам бошқа қатор фанлар 
каби тадқиқотлар, тажрибалар, изланишлар, ғоялар, кузатишлар натижаси, «маҳсули» 
сифатида ўзининг алоҳида ўрганиш объектига ва текшириш методига эга бўлди. 
Қатьий айтиш мумкинки, жаҳон тилшунослиги фани ҳам шу кунги тараққиёт босқичига 
етиб келгунча узоқ тарихий тараққиёт даврини, «ўсиш» даврини босиб ўтди. У турли 
мактаблар, оқимлар, таълимотлар таъсирида бўлди, олимлар томонидан лисоний ҳодисалар 
ҳақида айтилган фикрлар қарама қаршилигига, тил ҳодисалари ҳақида яратилган жуда 
кўплаб манбаларга «гувоҳ бўлди», шаклланди. Аниғи, тилшунослик фани ҳам жаҳон 
фанлари системасида ўзига хос ва ўзига мос доимий мустаҳкам ўрин эгаллади. 
Тилшунослик фанининг қадимги энг муҳим манбалари, таълимотлари, оқимлари, илк бор, 
қадимги Ҳиндистон, қадимги Юнонистон ва қадимги Рим мамлакатларида майдонга келди. 
Ўрта ва янги асрларда эса тил ҳақидаги фан Оврупода, Арабистон ва Ўрта Осиёда 
тараққий қилди. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish