Тижорат банклари фаолиятининг мазмуни ва назарий асослари


-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РЕНТАБЕЛЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ АМАЛИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ



Download 1,05 Mb.
bet9/26
Sana08.04.2022
Hajmi1,05 Mb.
#537697
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Банк рентабиллиги ва уни бошқариш 1

2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РЕНТАБЕЛЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ АМАЛИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
2.1. Банк операцияларининг рентабеллиги ва унинг таҳлилий кўрсаткичлари
Банк фаолияти якунида тижорат натижага эришишга олиб келувчи умумлашган турли амалиётлари орқали амалга оширилади. Банк фаолиятининг рентабеллиги алоҳида банк амалиётларининг қанчалик самара билан амалга оширилишига боғлиқдир. Шунинг учун, банк амалиётининг рентабеллик таҳлили умумий банк фаолиятини рентабеллик тахлилининг керакли элементларидан бири ҳисобланади.
Актив операциялар - банк даромадининг асосий манбаи, шунинг учун банк фаолиятининг рентабеллиги унинг актив операциялари самарадорлиги билан аниқланади. Барча активларининг рентабелликнинг умумий кўрсаткичлари юқорида белгилаб ўтилганидек, активларнинг фойдалилик кўрсаткичи дейилади.
Актив операцияларнинг алоҳида тури (кредит, валюта, инвестиция, қимматли қоғозлар ва бошқа операциялар) бўйича рентабеллигини таҳлил қилишда ҳар бирини даромадлилигини аниқлаш мухим. Буни жамланган операциялардан олинган даромадлар орқали ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисоблаш мумкин ва таркибидан фойдалироқ, кам фойдали ва зарарли операцияларни аниқлаш имкони беради. Жумладан:
RAi — Ai / Aj (10)
Бу ерда, RAi - банкнинг актив операцияси бўйича даромадлилик кўрсаткичи;
Ai; - банкнинг актив операциясидан олинган даромадлар суммаси;
Aj - банкнинг актив операциясини оширишда ўртача фойдаланилган активлар миқдори.
Кейинги кўрсаткич, банк ресурс базасини шакллантирувчи, пассив операцияларни ўтказишдаги самарадорлиги (ЭП) бўлиб, у жами жалб қилинган маблағларни жами қўйилмаларга нисбати орқали ҳисобланади:
Эп = Жалб қилинган ресурслар / Жами қўйилмалар. (11)
Кўрсатиб ўтилган мазкур кўрсаткич банкнинг пассив операцияларининг самарадорлик жиҳатини тавсифлаб беради. Мазкур кўрсаткич жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қўйилмаларнинг хисссасини аниқлайди.
Агар кўрсаткич 1 дан катта бўлса, банк ихтиёридаги жалб қилинган маблағлардан тўлиқ фойдаланмаганлигини, агар кўрсаткич 1 га тенг бўлса, маблағларни жойлаштирилиши максимал даражадалигини, яъни жами жалб қилинган маблағлар тўлиқ жайлаштирилганлигини, агар кўрсаткич 1 дан кичик бўлса, жалб қилинган маблағлардан ортиқ жойлаштирилганлигини билдиради. Бундай ҳолатда жалб қилинган маблағлардан фойдаланиш даражасини баҳолаш ва банк капитали химоя ва тартибга солиш функциясини бажараётганида банк фаолиятига нисбатан жиддий хавф-хатар туғдирмаслигини жорий қилиш зарурдир.
Банк раҳбарияти томонидан фойдалиликни ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида бир хил бўлмаган қарорлар қабул қилинганда замонавий бозор шароитида рентабеллик кўрсаткичлари алоҳида мухим аҳамият касб этади
Рентабелликка таъсир этувчи омиллар кўп қиррали ва кўп томонламадир. Улардан бири коллектив фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлса, бошқалари эса техника ва технология, ресурслардан унумли фойдаланиш самарадорлиги, илм-техника ривожида эришилган ютуқларни амалиётга жорий этиш билан боғлиқ.
Банк фойдасини шакллантиришда рентабеллик кўрсаткичлари мухим аҳамият касб этади. Шунинг учун молиявий ҳолатини баҳолаш жараёнида рентабеллик кўрсаткичларини аниқлаш жуда муҳим хисобланади.



Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish