2.2. Тижорат банкларининг активлар рентабеллиги таҳлили Мамлакатимизда ўтган йилларда банк тизими фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш, банк актив операциялари таҳлилини янада такомиллаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Тижорат банкларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш масалаларига эътибор кучайтирилди. Акциядорлар манфаатларини ифода этувчи аъзоларни киритиш ҳамда йирик суммадаги (умумий капиталнинг 15 фоизи ва ундан юқори миқдордаги битимларини тузиш ва улар бўйича тўлов муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорларни банк Кенгаши томонидан маъқулланиш механизмлари жорий қилинди.
“Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом ва “Тижорат банкларининг молиявий ҳолати ва барқарорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг натижаларини кўриб чиқиш тартиби” қабул қилинди. Ҳар бир банкда бевосита банк Кенгашига бўйсунувчи таваккалчиликларни назорат қилиш Қўмиталари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган активлари таркибини тахлил қилиб кўрадиган бўлсак актив операциялари ичида кредитлаш жараёни асосий ўринни эгаллайди.
3-расм. Банклар ўз активларини таҳлилини ташкил этишда фойдаланиладиган ҳужжатлар17 Банкнинг актив операциялари ичида банкнинг кредитлаш операциялари энг юқори даромадли ва риск даражаси бўйича ҳам юқори рискли операциялари ҳисобланади. Банкларда кредит опарацияларининг ташккил этилиши, муаммоли кредитларга алоҳида эътибор қаратилади.
Банклар ўз активларини таҳлилини ташкил этишда қуйидаги хужжатлар бўлиши кераклигини эътиборга олиши керак:
Фоиз ставкалари ўзгаришига боғлиқ баланс ўзгариши ҳисоботи.
Фоиз ставкалари ўзгаришига боғлиқ активларни ундириш графиги.
асосий рақобатчилар фоиз ставкалари тўғрисида маълумот.
Банкнинг активлари таҳлили даромадлилик, риск даражаси, ликвидлилик нуқтаи назаридан амалга оширилиши керак. Банк тараққиёти манбаларидан маълумки, банк активлари даромадлилиги ва ликвидлилиги бир-бирига қарама-қаршидир. Ликвидлилик ва унинг даромадлилиги ўртасидаги алоқадорлик, ликвидлилик аҳамиятининг устунлиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. Бу мезоннинг устунлигини ҳисобга олиш натижаси кўрсатилган қарама-қаршиликни мувофиқлаштиришга ва банк фаолиятининг асосий мақсади булган даромад олишга эришишга олиб келади.
Банклар капитали ва депозитларининг юқори суръатларда ўсиши ўз навбатида, уларнинг иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб- қувватлашдаги иштирокини фаоллаштиришга, банк активлари ва кредит қўйилмалари ҳажмининг кўпайишига ижобий таъсир қилади.
Қуйидаги расмда банкларда активлар ўсиш динамикасини кўриш мумкин.