Тижорат банклари фаолиятининг мазмуни ва назарий асослари



Download 1,05 Mb.
bet21/26
Sana23.06.2022
Hajmi1,05 Mb.
#696117
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Банк рентабиллиги ва уни бошқариш 1

2-боб бўйича хулоса.
Республикамиз тижорат банклари рентабеллиги охирги йилларда нисбатан пасайиш тенденцияни кщрсатмоыда. Шу қатори татқиқот объекти сифатида олинган АТ “Алоқабанк” да ҳам шунақа.
АТ “Алоқабанк” банкнинг капитал рентабеллиги, активлар рентабеллиги, фойда маржаси, кредит ва лизинг операциялар рентабеллиги, пассив операциялар самарадаорлиги, валюта операциялар рентабеллиги ва бошқа операциялар рентабеллиги коэффициентлари доимий пасайиш тенденциясига эга бўлган ва аксинча, банкнинг активлардан фойдаланиш самарадорлиги, актив операцияларнинг умумий рентабеллиги, фоизли маржа, соф фоиз спред, умумий фоиз маржа, соф фоиз маржа, кредит амалиёти ва бошқа актив операциялар рентабеллиги коэффициентлари баркарор ўсиш тенденциясига эга бўлган.
Шунингдек, банк активлари таркибидаги операцион харажатлар микдори умумий фоиз маржасидан кичикдир. Ўтган 5 йил давомида белгиланган талабга тўлиқ жавоб беришини ижобий ҳолат деб баҳоласак бўлади.
АТ «Алоқабанк» мисолида соф фоиз маржаси билан операцион харажатлар коэффициенти солиштирганмизда, белгиланган талабга жавоб бермаслиги аниқланган. Шу билан бирга, 2010 йилда даромад келтирувчи активлар ўсиши операцион харажатлар ўсишидан кўп бўлган. Кейинги йилларда операцион харажатларнинг ўсиши кўпроқ бўлган. Айниқса, 2012 йилда ўртасидаги фарқ 41 фоиз коэффициентни ташкил этган. Бу эса банкда молиявий ҳолати ва моливий натижасининг ёмонлашувига олиб келиши мумкинлиги билдиради.


3-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИНГ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШУВИ ШАРОИТИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РЕНТАБЕЛЛИГИНИ ОШИРИШ ВА УНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
3.1. Тижорат банкларининг рентабеллигини бошқариш билан боғлиқ бўлган муаммолар
Рентабеллик кўрсаткичлари молия-кредит тизимидаги ҳар қандай ташкилот, ҳар қандай корхона, ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект фаолиятида бўсин мухим самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Бизга эса кўпроқ тижорат банкларининг рентабеллик кўрсаткичлари мухим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси молия-кредит тизимида мазкур кўрсаткичнинг аҳамияти етарли даражада юқоридир. Бу молия бозорида банклар учун яратилган қулай шарт-шароит билан изоҳланади. Банкнинг рентабеллик кўрсаткичлари банкнинг ресурс маблагларидан самарали фойдаланишни имкониятини яратади. Хусусан, банк ихтиёрига тушаётган маблагларни жалб қилиш ва жойлаштириш самарадорлигини юқори даражада кўриши имкониятини беради. Паст даражадаги кўрсаткичлар эса мижоз базасининг етарли даражада юқори эмаслигидан далолат беради. Бозор конъюнктураси яхши бўлмаган шароитда ҳам банклар кенг кўламдаги диверсификация эвазига, яъни турли хилдаги банк махсулотлари ва хизматларини мижозларга таклиф қилиш орқали рентабелликни ва мижозларини сақлаб қолишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасида олдинлари (айрим банкларда ҳозирги кунда ҳам) зарурият тугилмаганлиги сабабли банк фаолиятини таҳлил қилиш, рентабеллик кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш ишлари амалга оширилмаган. Ҳозирги кунда тижорат банклари кўпроқ мустақил, эркин фаолият юрита бошлагандан сўнг мазкур турдаги тахлил ишларига зарурият тугилди ва бу турдаги тахдил ҳар бир банк ўзи учун алоҳида амалга ошириш шарт бўлиб қолган. Бундай таҳлил ишлари банк раҳбариятига банк фаолиятини самарадорлигини, рентабеллигини таъминлай оладиган фойдалироқ кредит сиёсатини ва бошқа бир қатор қарорларни кабул қилиш имкониятини яратади.
Юқорида кўриб чиқанимиздан маълумки, банк рентабеллиги бу - соф фойданинг хусусий капиталга нисбати орқали аниқланади. Шубхасизки, капитал тижорат банклари учун мухим аҳамият касб этади. Хўжалик юритувчи субъектлар каби банклар пул маблағларига, яъни ўз ресурсларига эга бўлишлари лозим. Банк ўз операцияларини амалга ошириш имкониятини берувчи ресурс маблағлари ўз маблагларидан ва жалб қилинган маблагларидан иборат бўлади. Катта миқдордаги капитал банк операциялари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарувчи риск даражасини камайтиради.
Қайд этиш лозимки, капитал эвазига банк паст фоиз ставкасида бошқа манбалардан ресурс жалб қилиш имконияти мавжуд бўлади. Шубхасизки, қанча катта миқдордаги капиталга эга бўлса банк, унинг обрўси шунчалик баланд, яъни катта миқдордаги капиталга эга бўлиш банкнинг баркарор фаолият юритишини кафолатлайди.
Соф фойдага тўхталадиган бўлсак, кредит ва хизматлар таклифи, валюта ва қимматли қоғозлар операциялари, яъни операцион фаолият фойда манбаси бўлиб ҳисобланади. Табиийки, банк томонидан такдим этиладиган кредитлар фоиз ставкаси банк жалб қиладиган депозитлар фоиз ставкасидан баланд бўлиши лозим, акс ҳолда банк фойда ололмайди. Шунингдек, банкнинг қимматли қоғозлар ва валюталар олди-сотди ўртасидаги фарқда ҳам фойда бўлиш лозим.
Агар Ўзбекистон банк тизимининг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, банклар да активлар рентабеллиги 2012-2016 йилларда рентабеллик кўрсаткичлари ўртачаси 0,04 фоизга пасайганлигига гувоҳ бўламиз. “Аҳбор-Рейтинг” рейтинг агентлигининг банк секторининг аналитик умумлашган маълумоти асосида доимий равишда банкларнинг рейтинг кўрсаткичлари таҳлили қилиб борилади. Битирув малакавий ишидаги Алокабанкнинг рентабеллик кўрсаткичлари эса молиявий йилнинг боши ва охиридаги кўрсаткичларнинг ўртачаси аниқланиб, таҳлил қилинган.
Шунингдек, энг баланд капитал рентабеллик кўрсаткичи энг катта банкларда умуман бўлмаслиги кутилган ҳолат бўлмоқда. Банклар турли хил имкониятлар билан умуман бошқа натижаларга эришишмокда. ва аксинча, капитал рентабеллиги бир хил бўлган банкларда турли хил вазият, яъни турли микдордаги капитал билан активлар даромадлиги ҳар хил бўлиши мумкин.
Капитал рентабеллигини бахолаш - бу молиявий фаолият юритувчи, ҳар қандай организациянинг молиявий таҳлилининг муҳим қисмидир. Банк капитали рентабеллиги тушиши ҳар доим ҳам унинг банкротликка олиб келавермайди. Бу кўрсаткични олдинги йиллардаги кўрсаткичлар билан тақослаган ҳолда ёки бошқа банк капитал рентабеллиги билан солиштирган ҳолда кўриб чиқиш лозим.
Банк капитали рентабеллигини тушурувчи бу - банк хизматларини қисқариши, харажатларни ўсиши ва капитал микдорининг ошишидир. Банк хизматларининг камайиши асосан мазкур хизматларга бўлган талабларни камайиши ёки банк менежементининг ёмон фаолияти сабаб бўлиши мумкин. Етарли даражада юқори капитал рентабеллик эришиш учун максимал микдордаги фойдага интилиш лозим.
Банклар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ва пул хўжалигининг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади, уларнинг фаолияти ишлаб чиқариш эҳтиёжи билан бевосита боғлиқдир. Тижорат банклари пул оқимларининг барча харакатларини назорат қиладилар, жумладан қўйилган пул маблағлари кўпроқ қайтиши мумкин бўлган соҳаларда жамиятнинг молиявий ресурсларининг фойдалироқ фойдаланишини таъминлайдиган кредит соҳасини назорат қилиб борадилар.
Афсуски, банк фаолияти керакли вақтда аниқлаш, баҳолаш ва агар мумкин бўлса бартараф қилиш мумкин бўлган рисклар билан бевосита боғлиқ. Рискни тўғри баҳолай олмаслик банкнинг банкротлигини пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин, бу ўз навбатида банк мижозларига ва акциядорларига зарар, етишига таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда банклар мазкур саволга мухим ёндашишга харакат қилишмоқда. Бошқа томондан мижозлар ҳам жисмоний шахслар бўсин, юридик шахслар бусин хизмат кўрсатувчи банкка масъулиятлироқ, жиддийроқ муомалада бўлишмоқца. Шунга мувофиқ ҳозирги вақтда тижорат банкларининг молиявий ҳолати самарадорлиги, фоалияти рентабеллиги таҳлили долзарб бўлиб бормоқда. Бу тахдил банклар ва мижозлар ўртасида ишончли ва ўзаро фойдалироқ муносабатларида намоён бўлади ва жуда мухим бўлиб ҳисобланади.
Мамлакатдаги иқтисодий ҳолат ҳар йили ўзгариб бормоқда, янги банклар пайдо бўлмокда, шунга мувофиқ рақобат кучаймоқда. Шунинг учун ҳар қандай банк фаолият юритиш учун мухим шарт-шароит билан барқарорликка интилади ва кўп мижозлар жалб қилишга харакат қилади.
Ҳозирги кунда тижорат банклари учун 3 та мухим мақсад мавжуд - юқори даражадаги рентабелликка эришиш, етарли даражада ликвидлилик ва рискларни камайтирган ҳолда барқарор фаолият юритиш деб ҳисобласак бўлади. Тижорат банклари мазкур 3 та мухим мақсадга бирданига эриша олмайди. Бунда рентабелликни юқори даражада сақлашга эришилса, риск даражаси ошиб барқарор фаолият юритишга тўсқинлик қилиши мумкин ёки ликвидлиликни етарли даражада сақлашга эришилса фойда микдори камайиб, рентабеллик кўрсаткичлари пасайиб кетиши мумкин.
Холбуки, республикамизда аксарият тижорат банклари ликвидлиликни етарли даражада сақлаш мақсадида активлар таркибида юқори ликвидли активларини, касса активларини, яъни даромад келтирмайдиган ва даромадлилик даражаси паст бўлган активларини етарли даражада саклашга мажбур бўлишмоқда.
Қолаверса, мамлакатимизнинг бир қатор банкларида фоизли даромадлар банк ялпи даромадининг мутлоқ асосий қисмини ташкил қилмайди. Холбуки хорижий мамлакатларининг тижорат банкларида олинаётган даромаднинг 75-80 фоизи фоизли даромадлар ҳиссасига тўғри келади. Бу эса активлардан қанчалик унумли фойдаланаётганлигини билдиради.
Бундан ташқари, активлар рентабеллик кўрсаткичларини аниқлаш жараёнида активларнинг таҳлил қилинаётган даврдаги ўртача миқдорини аниқлаш билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжуд:
Биринчидан, одатда активларнинг ўртача микдори йил бошидаги ва йил охирадаги ёки чораклардаги миқдорларининг ўртачасини аниқлаш орқали аниқланади. Бу ҳолатда банк фаолиятидаги барча даврлардаги баҳоси ҳисобга олинмайди. Мисол учун қарз маблағлари жудаям самарали жалб қилинган, бироқ ҳисобот тузиш санасида бу маблағ қайтарилган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ^рентабеллик кўрсаткичи бузилади, яъни фаолият натижалари тўғрисидаги маълумотлар нотўғри талқин қилиниши мумкин. Мазкур муаммони банкнинг молиявий ҳисоботларидаги миқдори бўйича эмас, балки активларнинг ҳар кунги баҳоси бўйича баҳолаш орқали хал қилиш мумкин бўлади.
Иккинчидан, фойда миқдорининг аниқлаш усули (ўсиб борувчи), активлар миқдорининг аниқлаш усулидан сезиларли даражада фарқ қилади. Усуллар ўртасидаги фарқни қуйидагича ифодалаш мумкин: активларнинг тез ўзгаришсиз фойдали иш фаолиятида мазкур чораклик ва йиллик ҳисоботлардаги рентабеллик кўрсаткичлари деярли 4 марта фарқ қилади. Бу оралиқларда жами миқдори ўсиб бориш билан аниқланадиган фойданинг харажатларга нисбати, ўзгаришсиз қолади. Рентабеллик ҳисоблаш шарти шундаки йил якуни бўйича ҳисобланиши шарт, бу жудаям сунъий ва услубиёт жиҳатидан исботланмаган.
Учинчидан, банк активлари баҳоси фойда олишда фойдаланилган ресурсларни акс эттирмайди. Бу баҳолаш фақат ресурсларни жалб қилиш бўйича қилинган харажатларни рентабелликни бошқа кўрсаткичини аниқланаётганда фойдаланилади.
Тўртинчидан, умумий фойда микдори мол-мулк билан солиштирилганда, барча мол-мулк ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади. Мол-мулкнинг маълум бир фойдани олишда қатнашган қисми алоҳида ҳисобга олиниб, рентабеллик кўрсаткичи ҳисбланмайди. Бу муаммо фақат маълум миқдордаги фойданинг маълум миқдордаги мол-мулкнинг қатнашган қисмини алоҳида ҳисоблаш оркали ечимини топиш мумкин.
Шундай қилиб, банк фаолиятидаги рентабеллик кўрсаткичларини ҳисобланаётганда активларнинг ўртача миқдорининг аниқлаш билан боғлиқ юқоридаги камчиликларга дуч келиниши мумкин.
Бундан ташқари, рентабеллик кўрсаткичларини аниқлаш жараёнида активларнинг таҳлил қилинаётган даврдаги ўртача миқдорини аниқлаш билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжуд:
Биринчидан, одатда активларнинг ўртача микдори йил бошидаги ва йил охирадаги ёки чораклардаги миқдорларининг ўртачасини аниқлаш орқали аниқланади. Бу ҳолатда банк фаолиятидаги барча даврлардаги баҳоси ҳисобга олинмайди. Мисол учун қарз маблағлари жудаям самарали жалб қилинган, бироқ ҳисобот тузиш санасида бу маблағ қайтарилган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ^рентабеллик кўрсаткичи бузилади, яъни фаолият натижалари тўғрисидаги маълумотлар нотўғри талқин қилиниши мумкин. Мазкур муаммони банкнинг молиявий ҳисоботларидаги миқдори бўйича эмас, балки активларнинг ҳар кунги баҳоси бўйича баҳолаш орқали хал қилиш мумкин бўлади.
Иккинчидан, фойда миқдорининг аниқлаш усули (ўсиб борувчи), активлар миқдорининг аниқлаш усулидан сезиларли даражада фарқ қилади. Усуллар ўртасидаги фарқни қуйидагича ифодалаш мумкин: активларнинг тез ўзгаришсиз фойдали иш фаолиятида мазкур чораклик ва йиллик ҳисоботлардаги рентабеллик кўрсаткичлари деярли 4 марта фарқ қилади. Бу оралиқларда жами миқдори ўсиб бориш билан аниқланадиган фойданинг харажатларга нисбати, ўзгаришсиз қолади. Рентабеллик ҳисоблаш шарти шундаки йил якуни бўйича ҳисобланиши шарт, бу жудаям сунъий ва услубиёт жиҳатидан исботланмаган. Йил - шартли муддат ҳисобланади.
Учинчидан, банк активлари баҳоси фойда олишда фойдаланилган ресурсларни акс эттирмайди. Бу баҳолаш фақат ресурсларни жалб қилиш бўйича қилинган харажатларни рентабелликни бошқа кўрсаткичини аниқланаётганда фойдаланилади.
Тўртинчидан, умумий фойда микдори мол-мулк билан солиштирилганда, барча мол-мулк ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади. Мол-мулкнинг маълум бир фойдани олишда қатнашган қисми алоҳида ҳисобга олиниб, рентабеллик кўрсаткичи ҳисбланмайди. Бу муаммо фақат маълум миқдордаги фойданинг маълум миқдордаги мол-мулкнинг қатнашган қисмини алоҳида ҳисоблаш оркали ечимини топиш мумкин.
Шундай қилиб, банк фаолиятидаги рентабеллик кўрсаткичларини ҳисобланаётганда активларнинг ўртача миқдорининг аниқлаш билан боғлиқ юқоридаги камчиликларга дуч келиниши мумкин.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish