3.2. Тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва бошқариш усулларини такомиллаштириш йўллари Тижорат банклари фаолиятида молиявий жихатдан қараганда активларни бошкаришнинг асосий максади қуйидагилардан иборат бўлади:
банк ликвидлилигини ошириш;
банк даромадини ошириш;
рискларни камайтириш.
Бундан келиб чиккан холда банк активлари уларнинг даромадлилиги, риск даражаси ва ликвидлилигини эътиборга олган холда шакллантирилиши лозимлигини кўрсатади.
Замонавий иқтисодий муҳит тижорат банклари фаолиятида мавжуд муаммоларнинг олдини олиб, мамлакатимизда банк ишининг самарадорлигини ошириш асосида халқаро банк амалиётига мос келувчи банк тизимини яратишни тақозо қилади.
Республикамизда тижорат банклари фаолиятидаги рискларни бошқаришга нисбатан минимал талаблар Марказий банк Бошқаруви томонидан 2011 йил 7 майда 14/2-сонли қарор билан тасдиқланган “Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомда ифодаланган.
Ушбу Низомга мувофиқ, банк рискларини бошқариш банк ўз фаолиятини юритиши ва банк операцияларини ўтказишида пайдо бўлиши мумкин бўлган рискларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, бартараф этиш, камайтириш ва кўрилиши мумкин бўлган зарарларни бошқа молиявий воситалар орқали қоплаш бўйича банк томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи сифатида эътироф этилган.
Рентабеллик кўрсаткичлари молия-кредит тизимидаги ҳар қандай ташкилот, ҳар қандай корхона, ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект фаолиятида бўсин мухим самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Бизга эса кўпроқ тижорат банкларининг рентабеллик кўрсаткичлари мухим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси молия-кредит тизимида мазкур кўрсаткичнинг аҳамияти етарли даражада юқоридир. Бу молия бозорида банклар учун яратилган қулай шарт-шароит билан изоҳланади. Банкнинг рентабеллик кўрсаткичлари банкнинг ресурс маблагларидан самарали фойдаланишни имкониятини яратадиТаъкидлаш лозимки, банк актив операциялари таҳлилини ўтказишдан қуйидаги асосий мақсадларни кўзда тутиши зарур:
банк омонатчилари ва кредиторлари, акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш;
банк рискларини камайтириш, бартараф этиш ва олдини олиш;
банк фаолиятининг етарли даражадаги барқарорлигини таъминлаш.
Айни пайтда, банк рискларини бошқаришда тижорат банкидан
қуйидагилар талаб этилади:
банк рискларини бошқариш вазифалари юкланган таркибий бўлинмани ташкил этиш;
банк рискларини бошқариш бўлинмасини тажрибали ва малакали мутахассислар билан таъминлаш;
банк янги хизматларни жорий қилишда, йирик битимларни тузишда, хорижий молия институтлари билан алоқалар ўрнатишда, инвестициялар киритишда, хорижий валютадаги маблағларни активларга жойлаштиришда, янги ходимларни ишга қабул қилишда банк рискларини бошқариш бўлинмаси билан келишувни амалга ошириш.
Банк активлари ҳолати, динамикаси, самарадорлиги каби масалалар доимий равишда таҳлил этилмоғи лозим. Шу билан бирга активларнинг ликвидлилиги, даромадлилиги ва рисклилик даражаси таҳлили фаолият мувоффақиятининг энг асосий гарови ҳисобланди.
Банк активларининг унинг пассивлари билан мутаносиблигини таъминлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам банк активлари унинг ходимлари, аудиторлар ва марказий банк томонидан ўрганилиб, таҳлил қилиб боришнинг давр талаби бўлиб қолади.
Ҳар қандай банк ҳам ўзининг активларининг таркибини самарали шакллантиришда маълум бир муаммоларга учрайдилар. Банк активларининг сифати, активларнинг мақсадга мувофиқ тузилишига, ликвидлиги, актив операцияларнинг диверсификациясига, рискли активларнинг ҳажмига, муаммоли ва сифатсиз активларнинг салмоғи ва активларнинг ўзгарувчанлик сифатларига боғлиқ.
Умуман, тижорат банклари активларини таҳлил қилганда қуйидагиларни аниқлаш лозим:
активларининг умумий қолдиғи ҳисобот даврида қанча ўзгарганлигини;
активларнинг таркибини - маблағлари асосан қайси активларга сарфланганини;
банк активлари таркибининг ҳисобот даврида (таҳлил килинаётган даврда) қанчалик ўзгарганлигини ва уларнинг ўзгариш сабабларини;
банк активларининг ликвидлигини;
-тижорат банклари активларининг самарали фойдаланиш кўрсаткичларини ҳамда уларнинг ҳисобот ва ўтган даврдаги тафовутларини;
тижорат банклари активларидан самарали фойдаланишга таъсир этувчи омилларни (ижобий ва салбий) ҳамда фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларини.
Барча кўрсаткичларни аниклаб таҳлил қилиб, банк активларидан фойдаланиш самадорлигини ошириш йўлларини белгилаш лозим бўлади.
Рентабелликни таҳлил қилишда биринчи навбатда банк активларининг умумий суммаси ҳисобот даврида қанчалик ўзгарганлигини (кўпайган ёки камайганлигини) аниқлаш, ундан кейин эса ўзгариш сабабларини аниқлаш лозим.
Банклар фаолиятининг асосий пировард мақсади даромадни максимал даражада олишдан иборатдир. Шу нуктаи-назардан олганда, банк активларининг даромадлилигини баҳолаш муҳим аҳамият касб этади. Бунда қуйидагича таснифлаш мумкин:
Даромад келтирувчи активларни баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Улар кредит салоҳииятининг асосини ва банкнинг ссуда портфелини ташкил этади.
Даромад таҳлили сифат кўрсаткичига нисбатан миқдор кўрсаткичига кўпроқ тегишлидир, шу сабабдан у банк фаолиятини баҳолашда катта аҳамиятга эга. Банк капиталини ошириш ва кредит потенциалини мустаҳкамлаш унинг мустаҳкамлигига боғликдир. Банкнинг даромади, асосан, кредитлар бўйича фоиз ставкаси, кредит қўйилмалари ҳажми ва банк ликвидлилигига боғлик.
Банкнинг даромад келтирадиган активларга:
- барча турдаги турли хил кредитлар беришга сарфланган маблағлар;
-давлат қисқа муддатли облигациялари ва бошқа қимматбаҳо қоғозларга сарфланган маблағлар;
-қимматли қоғозлар, лизинг ва факторинг операциялари ва бошқалар киради.
Тижорат банки активларининг асосий қисмини, одатда мижозларга бериладиган кредитлар ва банклараро кредитлар ташкил этади. Банк амалиётида банк кредити, банк оладиган даромадларнинг асосий қисмини таъминлайди. Банк кредити иқтисодиётда кредит муносабатларининг кенг тарқалган шакли бўлиб, бунда пул маблағлари кредит объекти бўлиб хизмат қилади.
Маълумки тижорат банкларда даромад келтирувчи активлар қаторида кредитлардан ташқари, қимматли қоғозлар, чет эл валютасига жалб қилинган маблағлари ҳам мавжуд. Албатта ушбу активларнинг ҳам таркибини ўрганиб чиқиш муҳимдир. Активларнинг мақсадга мувофиқ жойлашиши бўйича умумий кўрсатгич бу даромад келтирувчи активларнинг умумий активлар суммасига нисбати билан аниқланади.
Ҳозирги кунда тижорат банкларининг актив операцияларида даромад келтирувчи активларни кўпайтириш, яъни банк ликвидлигини сақлаган ҳолда активларнинг қолган қисмини даромад келтириш учун жойлаш муҳим аҳамият касб этади. Даромад келтирувчи активларнинг асосий даромад таркиби фоизли даромадлардир. Фоизли даромад манбаи кредитларни бир соҳа ёки тармоққа эмас балки бир нечта тармоққа жойлаштириш керак. Банкларда даромадлар таркибини кўпайтириш учун банк даромад келтирувчи хизматлар турини кўпайтириш керак. Банкларнинг активларнинг салмоқли қисмини даромад келтирувчи активларга йўналтиришлари лозим.
Бунда активлар гуруҳига касса, марказий банкдаги «Ностро» вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар, асосий воситалар киради. Банк активлари ҳажмида даромад келтирмайдиган активлар салмоғини юқори бўлиши банкнинг ресурслар базасидан самарасиз фойдаланилганини ифодалайди.
Даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларни таҳлил қилиш, уларнинг функциялари иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда улар таркибини ўзгартириб туриш кераклиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон бермоқда. Банкларда активларнинг кўпгина қисми даромад келтирувчи активларнинг элементларига айланади, кўпинча бу валюта ва ҳаракатсиз активларга тегишлидир. Тижорат банклари ўзларининг баланслари структурасини доимий равишда унинг даромадлилиги нуқтаи-назаридан таҳлил қилиб боришлари керак.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан олиб қаралса, тижорат банкларининг мижозлари ҳоҳлаган вақтда ўзининг маблағларини банкдан қайтариб олишни талаб қилишлари мумкин ва тижорат банки мижознинг талабини тезда бажариши шарт. Лекин ҳалқаро банк амалиёти тажрибаси шундан далолат берадики, тижорат банкларининг барча мижозлари ўз маблағларини банкдан бир вақтда қайтариб олиш талабини қўйиш ҳолатлари жуда кам учрайди. Бундай ҳолатлар банк тизимидаги ёки айрим тижорат банкларидаги юзага чиққан инқироз даврида юзага чиқади. Бундан ташқари, тижорат банклари ўз мижозларининг барча маблағларидан вақтинча фойдаланмасдан уларни хисобрақамларда сақласак, у ҳолда банк нафақат маълум даромад топиш билан бирга ўзининг фаолияти харажатларини қоплаш имкониятидан маҳрум бўлади.
Шунинг учун ҳар бир тижорат банки мижозларнинг ҳар кунлик талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида маблағларни тўғри тақсимлаши лозим. Тижорат банклари томонидан шакллантирилган бундай активлар юқори ликвидли ёки касса активлари деб аталади. Халқаро банк амалиёти тажрибаси шундан далолат берадики, тижорат банкларидаги юқори ликвид активларнинг улуши банк томонидан жалб этилган барча сумманинг камида 20 фоизни ташкил этиши лозим. Халқаро амалиётда тижорат банклари томонидан жалб этилган омонатларнинг бир қисми мамлакат марказий банкининг махсус ҳисобрақамига мажбурий заҳиралар талаби асосида ўтказилади. Мамлакат марказий банки ўзи белгиланган энг кам миқдорда резервлар сақлаш тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма беради. Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий заҳираларнинг энг кам миқдори Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари билан белгиланиб, у омонатларнинг хажми, тури, муддатига, банкларнинг бошқа мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Мажбурий заҳираларнинг миқдорлари жалб этилган маблағлар ва омонатларнинг ҳар бир тоифаси бўйича барча мулкчилик шаклидаги тижорат банклари учун бир хилдир.
Банк фаолиятининг ривожланишида банк активлари даромадлилиги ва ликвидлилиги бир-бирига қарама-қарши кўрсаткичлардир. Ликвидлилик активлар ва пассивлар мувозанатланганлиги, банкнинг жойлаштирилган активлари ва жалб килинган ресурслари муддатлари мувофиклиги даражасига кўра белгиланади. Активларни кайтариш ва мажбурият ўртасидаги муддат номувофиклигини ликвидлилик риски асосий манбасидир. Ликвидлилик - банкнинг ташки бахолаш мезони бўлса, унинг даромадлилиги унинг ички бахолаш мезонидир.
Банкнинг активларида даромад келтирувчи ва юқори ликвидликка эга бўлган қимматли қоғозлар салмоғини ошириб борилиши ва қарз мажбуриятларини ўзига жалб қилган ҳолда пассивлари шакллантирилса, банк фаолиятида ликвидлилик, даромадлилик ва рисклилик ўртасидаги энг мақбул нисбатни сақлаб туриш имкониятини беради.
Замонавий банк-кредит тизимининг мухим бўғинларидан бири бўлган тижорат банклари молия бозорида фаолият юритувчи куп функционал муассасадир. Хозир халқаро банк амлиётида мижозларга 200 дан ортик хизмат турлари таклиф этилмокда. Вақт ўтиши билан банк операцияларининг шакли, ракобат, тизимни бошкариш ва тартибга солиш принциплари ўзгарди, банк фаолиятининг амал килиш сохаси кенгайиб, бозор шароитлари ва талабларига мослашиш кобилияти ўсади.
Тижорат банклари фаолиятининг турли жиҳатларига қизиқиш жахон микёсида доимо ошиб бормокда. Республикамиз тижорат банкларининг молиявий ресурсларидан нечогли унумли фойдалана олиши ва замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиниши хам давлатнинг диққат марказида турибди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармони банк тизимини янада юқори поғонагаа чиқишига ва замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий қилишга туртки бўлмоқда.