3 - боб бўйича хулоса. Тижорат банклари фаолиятининг турли жиҳатларига қизиқиш жахон микёсида доимо ошиб бормокда. Республикамиз тижорат банкларининг молиявий ресурсларидан нечогли унумли фойдалана олиши ва замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиниши хам давлатнинг диққат марказида турибди.
Ҳозирда тижорат банклари активлари рентабеллигини оширишда бир қанча муаммолар бўлиб, уларни ечиш бўйича хулоса ва таклифлар битирув малакавий ишининг хулоса қисмида келтирилган.
Рентабелликни таҳлил қилишда биринчи навбатда банк активларининг умумий суммаси ҳисобот даврида қанчалик ўзгарганлигини (кўпайган ёки камайганлигини) аниқлаш, ундан кейин эса ўзгариш сабабларини аниқлаш лозим.
Банклар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ва пул хўжалигининг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади, уларнинг фаолияти ишлаб чиқариш эҳтиёжи билан бевосита боғлиқдир. Тижорат банклари пул оқимларининг барча харакатларини назорат қиладилар, жумладан қўйилган пул маблағлари кўпроқ қайтиши мумкин бўлган соҳаларда жамиятнинг молиявий ресурсларининг фойдалироқ фойдаланишини таъминлайдиган кредит соҳасини назорат қилиб борадилар.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида амалга оширилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда қуйидаги илмий хулосаларни шакллантиришга муваффақ бўлдик:
Банк фаолиятининг қисқа муддатда самарадорлик кўрсаткичларидан энг асосийси банк рентабеллиги ҳисобланади. Рентабеллик моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини самарали ишлатилиш даражасини умумий (комплекс) тарзда намоён қилади. Рентабеллик коэффициенти фойдани активларга ёки унинг ташкил топишини ҳисоблайди.
Банк фаолиятида рентабелликка таъсир курсатаётган омиллар ташқи ва ички омилларга бўлинади: бошқариш имкониятларига қараб омиллар банк бошқарувини назорат қила оладиган ва банк фаолиятини назорат қила олмайдиган омиллардир. Йирик тижорат банклари фаолияти самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга фаолиятини монополизациялашуви, яъни мавжуд бўлмаган рақобат оқибатлари ёки банкнинг алоҳида бўлинмаларида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини тушиб кетиши киради, ресурсларни бир жойда тўпланиб қолишидир. Шундай қилиб, банкнинг самарасиз фаолиятининг сабаблари бўлиб мижозларнинг ҳақиқий эҳтиёжига қараб таклиф қилинаётган банк хизматлари технология мос тушмаслиги, яъни ресурсларни концентрациялашуви ёки банк хизматларини тақсимлаш тизими мавжуд эмаслиги ва банк ходимларида мотив етишмаслигидадир.
Банк бошқаруви тизими шундай шакллантирилиш керакки, рентабелликни оширишга ва харажатларни камайтириш, даромадларни ошириш бўйича муаммоларнинг ечимига умумий тарзда ёндашишга қаратилган бўлиши лозим. Шунда банк фаолиятининг рентабеллигини ошириш бўйича вазифани ҳал қилишнинг ечимини топган бўлади.
Тижорат банклари фаолиятида рентабеллик кўрсаткичларини ошириш максадида тижорат банклари фаолиятидаги рентабелликнибошқариш бўйича янги бир бошқарув услубиёти ёки модель таклиф қилса бўлади. Бу модель банкнинг молиявий натижасига таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олади ва банк хизматларини қийматини ва банкнинг тегишли бўлинмаларининг самарадорлигини баҳолашга асосланади. Битирув малакавий ишида тижорат банкларида рентабелликни баҳолаш ва бошқариш усулларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги муаммоларнингмавжудлиги аниқланди:
активларнинг таҳлил қилинаётган даврдаги ўртача миқдорини аниқлаш билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжуд. Одатда активларнинг ўртача миқдори йил бошидаги ва йил охирадаги ёки чораклардаги миқдорларининг ўртачасини аниқлаш орқали аниқланади. Бу ҳолатда банк фаолиятидаги барча даврлардаги баҳоси ҳисобга олинмайди. Мисол учун қарз маблағлари жудаям самарали жалб қилинган, бироқ ҳисобот тузиш санасида бу маблағ қайтарилган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда рентабеллик кўрсаткичи бузилади, яъни фаолият натижалари тўғрисидаги маълумотлар нотўғри талқин қилиниши мумкин. Мазкур муаммони банкнинг молиявий ҳисоботларидаги миқдори бўйича эмас, балки активларнинг ҳар кунги баҳоси бўйича баҳолаш орқали хал қилиш мумкин бўлади.
фойда миқдорининг аниқлаш усули (ўсиб борувчи), активлар миқдорининг аниқлаш усулидан сезиларли даражада фарқ қилади. Усуллар ўртасидаги фарқни қуйидагича ифодалаш мумкин: активларнинг тез ўзгаришсиз фойдали иш фаолиятида мазкур чораклик ва йиллик ҳисоботлардаги рентабеллик кўрсаткичлари деярли 4 марта фарқ қилади. Бу оралиқларда жами миқдори ўсиб бориш билан аниқланадиган фойданинг харажатларга нисбати, ўзгаришсиз колади. Рентабеллик ҳисоблаш шарти шундаки йил якуни бўйича ҳисобланиши шарт, бу жудаям сунъий ва услубиёт жиҳатидан исботланмаган. Йил - шартли муддат ҳисобланади.
банк активлари баҳоси фойда олишда фойдаланилган ресурсларни акс эттирмайди. Бу баҳолаш фақат ресурсларни жалб қилиш бўйичақилинган харажатларни рентабелликни бошқа кўрсаткичини аниқланаётганда фойдаланилади.
умумий фойда миқдори мол-мулк билан солиштирилганда, барча мол-мулк ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади. Мол-мулкнинг маълум бир фойдани олишда қатнашган қисми алоҳида ҳисобга олиниб, рентабеллик кўрсаткичи ҳисбланмайди. Бу муаммо фақат маълум миқдордаги фойданинг маълум миқдордаги мол-мулкнинг қатнашган қисмини алоҳида ҳисоблаш орқали ечимини топиш мумкин.
Шундай қилиб, банк фаолиятидаги рентабеллик кўрсаткичларини ҳисобланаётганда активларнинг ўртача миқдорининг аниқлаш билан боғлиқ юқоридаги камчиликларга дуч келиниши мумкин.
Битирув малакавий иши ишида тижорат банкларида рентабелликни баҳолаш ва бошкариш усулларини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсияларишлаб чиқилди: Банкнинг активларида даромад келтирувчи ва юқори ликвидликкаэга бўлган қимматли қоғозлар салмоғини ошириб борилиши ва қарзмажбуриятларини ўзига жалб қилган ҳолда пассивлари шакллантирилса,банк фаолиятида ликвидлилик, даромадлилик ва рисклилик ўртасидаги энгмақбул нисбатни сақлаб туриш имкониятини беради.
Тижорат банклари фаолиятида рентабелликни ва самарадорликни ошириш учун банклар ресурс жалб килишнинг жахон амалиётида фойдаланаётган манбаларини ўз фаолиятига киритиш ҳамда ресурслардан юқори самара олиш учун мижозларга турли-туман банк хизматларини таклиф этиш керак. Шунингдек, банклар мижозларнинг талабларидан келиб чикиб ўзининг депозит сиёсати ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишса, албатта банк ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда юқори фойда олишга эришилади.
Мамлакатимиздаги барча тижорат банклари мижозлари учун ҳар доим банк хизматларини кўрсатишда аҳолига қулайликлар яратишлари лозим. Оддий аҳоли хам банк хизматларидан хабардор бўлган ҳолдаҳаётдаги маиший хизматларини амалга ошириш жараёнида бевосита фойдаланишлари учун тижорат банклари қулай банк хизматларини таклиф қилишлари лозим Таклиф қилинаётган тижорат банклари рентабеллигини бошқариш янги дастури тизимли фаолиятни ташкил қилишни назарда тутади ва бу жараён:
ҳар бир бўлинма, ҳодим ва қолаверса ҳар бир банк операциясининг рентабеллигини аниқлаш ва ходимлар ўртасида ўзаро ижобий рақобат мухитини яратган ҳолда банк фойдасини ошишига хисса қўшиш ва самарали фаолият олиб борган ходимларга моддий такдирлаш ишларини амалга ошириш;
ҳар бир молиявий давр якуни бўйича рентабеллик кўрсаткичларининг ўзгариш тенденциясини банк акциядорларига ва бошқарув аъзоларига доимий тақдимотлар орқали намойиш этиб бориш;
кейинги йил учун рентабелликни оширишга қаратилган режага тегишли тўғрилашларни оператив тарзда киритиб борган ҳолда банк фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган йиллик, чораклик ва ойлик чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ишларини ўз ичига олади.
Умуман олганда, юқоридаги хулоса ва таклифлар банк тизимида банк рентабеллигини оширишга ёрдам беради деб ўйлаймиз.