Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Ташхиси. Паразитологик ташхиси бемор ахлатида гижжа тухумларини топилишига асосланган. Шахсий профилактика



Download 56,4 Mb.
bet168/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ташхиси. Паразитологик ташхиси бемор ахлатида гижжа тухумларини топилишига асосланган. Шахсий профилактика: умумий гигиена қоида-ларига қатъий риоя қилишдан иборат. Жамоат профилактикаси: гименоли-пидоз билан оғриган одамларни аниқлаш ва уларни даволаш, сув ва истеъмол қилинадиган оқатларни ифлосланишидан сақлаш керак.
Keнг тасмасимон чувалчанг(Diphyllobothriumlatum).Одамда учрайдиган дифиллоботриоз касаллигини чақиради.
Морфологик тузилиши. Вояга етган паразит тасма шаклида бўлиб, узунлиги 10 м ва бундан ҳам узун бўлади.Чувалчанг боши ёки сколекси икки ёнидан сиқилган бўлганлиги учун, ясси овал шаклида бўлади (-расм). Ёпишадиган органлари иккита ингичка эгатчадан иборат бўлиб, ботриялар дейилади. Бошининг пастки томонидан чегараси Аниқ бўлмаган бўйин бошланади. Стробиласи 4000 ёки бундан ҳам ортиқ бўғимлардан ташкил топган. Қорамол ва чўчқа солитёрига нисбатан бу паразитнинг бўғимлари қисқа ва кенг бўлади. Гермафродит бўғимларда учта тешик бўлади: биринчиси - бачадон тешиги, иккинчи ва учинчисн - қин, ypyғ отувчи канал
тешиги. Кенг тасмасимон чувалчангнинг циррус халтаси бўғимларнинг ёнида бўлмай, ўрта қисмида жойлашади, шакли эса гулбезагига (розеткага) ўхшайди. Паразит бошқа тасмасимон чувалчанглардан бўғимларидаги бачадонининг ташқарига қорин томонидан очилиши билан фарқланади. Етилган проглотидларда уруғланган тухум ҳужайралари шаклланади. Охирги бўғимларининг кенглиги узунлигига нисбатан анча кенг бўлиб, шунинг учун у кенг тасмасимои чувалчанг деб ном олган. Етилган бўғимлар узилиб, бемор ахлати билан ташқарига чиқади.



Расм Сербар лентасимон чувалчанг- Diophyllobothriumlatum. ни


а – сколекси; b – етилган проглатидаси;
Ривожланиш цикли. Кенг тасмасимон чувалчангнинг тараққиёт цикли мураккаб бўлиб, учта хўжайии алмаштириш йўли билан боради. Унинг асосий (дефинитив) хўжайини бўлиб одам, ит, мушук, чўчқа ва баъзи бир сутэмизувчи ҳайвонлар ҳисобланади. Вояга етган паразит асосий хўжайин-нинг ингичка ичагида яшаб, шу жойда кўпаяди.

Расм Сербар лентасимон чувалчанг- Diophyllobothriumlatum. ни
ривожланиш цикли

Шаклланган тухумлари ахлат билан ташқарига чиқади ва кейинги ривожла-ниши учун сувга тушади. 3—5 ҳафтадан кейин тухумдан киприкли личинка -корацидий чиқади. Корацидий шарсимон бўлиб, сувда киприклари билан фаол равишда сузиб боради.Корацидийлар киприкли эпителий билан қопланган, шу эпителий билан қопланган, шу эпителий остида илмоқли онкосфера бўлади. Кейинги тараққиёт циклини давом этиши учун кўлмак сувдаги циклоплар ёки диаптомуслар корацидияларни ютиши керак. Булар кенг тасмасимон чувалчангнинг биринчи оралиқ хўжайини бўлиб хизмат қилади. Оралиқ хўжайиннинг ичида корацидийлар киприкчаларини йўқотади ва онкосфералари ичак деворини тешиб, тана бўшлиғига ўтади. Бу жойда процеркоид тараққий этиб, унинг танаси учида олти илмоқли юмалоқ кичкина ўсимта бўлади. Процеркоид тараққиёти уч ҳафтагача давом этади. Процеркоидни юқтирган циклопларни ва диаптомусларни балиқлар ейиши мумкин. Балиқ сербар лентасимон чувалчангнинг иккинчи оралиқ хўжайини ҳисобланади. Қисқичбақалар балиқ ошқозон-ичак тизимида ҳазм бўлади, процеркоидлар эса балиқ мушакларига жойлашади ва плероцеркоид даврини ўтайди. Плероцеркоид чувалчангсимон бўлиб, танасинииг узунлиги 1-1,5см бўлади. Танасининг олдинги томонида сўрадиган ёриқлари-ботриялари бўлади. Кенг тасмасимон чувалчангни тараққиёт цикли асосий хўжайинда тугайди. Асосий хўжайин ҳазм йўлида плероцеркоидлар ботриялари билан ичак шиллиқ пардасига ёпишиб олади ва бўйига ўсади. Бир неча кундан сўнг плерцеркоиднинг танаси бўғимларга бўлинади. Ҳар бир бўғимда гермафродит жинсий аппарат етилиб тухумлар ривожланади. Бўйин соҳасида янги бўғимлар пайдо бўла бошлайди, эски бўғимлар эса орқага сурилиб боради ва танасидан узилади. Кенг (сербар) тасмасимон чувалчангнинг етилган бўғимлари, тухумлари асосий хўжайин ахлати билан ташқарига чиқади. Плероцеркоидлар фақат баъзи бир балиқ турларида чўртанбалиқлар, наҳанг балиқлар, окунлар, ершлар ва лоссимон балиқларда учрайди. Йиртқич балиқлар плероцеркоид билан зарарланган майда балиқларни еганида ўзига плероцеркоидларни юқтиради. Одамлар тирик плероцеркоидлар билан инвазияланган балиқни еса, унга гижжа юқади. Одамга гижжа кўпинча янги тузланган чўртан балиқ тухумини (икраси) ёки чала пиширилган, музлатил-ган балиқни ейиш натижасида юқади. Дифиллоботроз шимолий ҳудудларда - Карелия, Санкт - Петербург вилояти, Прибалтика, Сибирда кўп учрайди.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish