Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet157/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ривожланиш цикли. Паразитнинг тараққиёти хўжайинларни алмаш-тириш билан боради. Жигар қуртининг асосий, дефинитив хўжайини - қўй, эчки, сигир, от, туя ва бошқа ўтхўр ҳайвонлар, камдан-кам ҳоллардагина одамдир.(расм) Етилган чувалчанг жигарнинг ўт йўлларида яшаб, тухум қўяди. Жигар қуртининг тухумлари хўжайинлар жигаридан ўт йўлларига ўтиб, сўнг ичакка тушади ва ахлат билан бирга ташқарига чиқади. Тухумларнинг тараққий этиши учун ташқи муҳитда маълум шароит бўлиши зарур. Авваламбор тухумлар сувга тушиши ва бунда сувнннг ҳарорати
25-30°С булиши керак. Бундан ташқари, ёруғлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қоронғиликда личинка тухумдан чиқмайди, лекин тухум ёруғликка кўчирил-са, 15-30 дақиқа ўтиши билан ундан киприкли личинка - мирацидий чиқади.



Расм Жигар қурти - Fasciolahepatica нинг ривожданиш цикли

Эмбрионал тараққиёт 25 -30 кун давом этади. Мирацидий сувда эркин сузиб юради. Унда ёруғликни сезадиган кўзчаси ва оралиқ хўжайин танасини теша оладиган пармаловчн аппарати бўлади. Мирацидий кейинги ривожланиш даврини оралиқ хўжайин организмида ўтайди. Оралиқ хўжайин кичкина қориноёқли моллюска Limneatruncatu1а дир. Мирацидийлар фаол бўлиб, моллюсканинг танасини тешиб киради ва унинг жигарига ўтиб, спороцистага айланади. Спороцисталарнинг кўзи ва киприкчалари бўлмайди; танаси халтасимон бўлиб, эмбрион ҳужайраларига тўлган бўлади. Эмбрион ҳужайралари уруғланмай туриб (партеногенез йўли), тараққий қила бошлайди. Личинкани келгуси даври - редия дейилади. Редиялар ичида партеногенез йўли билан эмбрион ҳужайраларидан личинка­ни учинчн даври - церкариялар ривожланади. Церкарияларнннг оғиз ва қорин сўрғичлари ва иккига айрилган ичаги бўлади. Танасининг ҳаракат органи - думи бор. Жинсий органлари ривожланмаган. Церкариялар тараққий этиш учун сувга тушиши лозим бўлади. Церкариялар оралиқ хўжайиннинг танасидан чиқиб, сув ўсимликларига бирикиб, думини ташлаб, пардага ўралади. Унинг бундай личинка даври адолескария деб аталади. Келгуси тараққиёти фақат доимий (асосий) хўжайин организмида кечади. Адолескариялар хўжайинига пассив ҳолда ўтади (пассив инвазия).



Расм Жигар қуртининг тараққиёт циклидаги кўзатиладиган босқичлар

Ўтхўр ҳайвонлар кўл ва кўлмак сувларни ичганда ёки кўл бўйидаги адолескариялар ўтириб қолган ўсимликларни еганда, улар ҳайвон ошқозонига тушади. Ошқозон шираси таъсирида адолескарияларнинг устидаги пардаси эрийди ва ичидан личинка чиқади. Личинка жигарга ўтиб, бу ерда ривожланади, вояга етади.


Ташхиси. Паразитологик ташхиси ахлатни микроскопик текширишдан иборат. Бунда бемор ахлатида жигар қурти тухумлари аниқланади. Агар соғлом одам фасциолез билан оғриган мол жигарини еса, унинг ахлатидан паразит тухумларини топиш мумкин. Бу ҳолда паразит тухумлари ривожланмасдан тўғридан-тўғри одамнинг ҳазм каналидан чиқиб кетади (транзит тухумлар). Одамда паразитнинг инвазион босқичи — адолескариялардир.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish