Ташхиси.Паразитологик ташхиси беморнинг ахлатида паразитнинг тухумларини аниқлашдир.
Профилактикаси. Шахсий профилактикаси- янги музлатилган ва офтобда қотирилган балиқларни емаслик. Балиқ яхши тузланганида метацеркариялар 10-18 кун ичида ўлади. Жамоат профилактикаси - сув ҳавзаларининг описторхоз билан оғриган одамлар ва итлар ахлати билан ифлосланишидан сақлаш.
Ланцетсимон сўрғич (Dicrocoeliumlanceatum) Ланцетсимон сўрғич дикроцелиоз касаллигининг қўзғатувчиси бўлиб, тана тузилиши жиҳатидан мушук сўрғичига ўхшаб кетади.
М орфологик тузилиши. Танасининг шакли жарроҳлик
асбоби - ланцентга ўхшагани учун, шундай ном олган,
узунлиги 5 мм дан 15 мм гача бўлади. Иккала сўрғичи бир-
бирига яқин жойлашган. Уруғдонлари шохланмаган бир
жуфт халтача кўринишида бўлиб, қоринсўрғичининг
остида жойлашган. Тухумдони ҳам шохланмаган, кичкина
қопчасифатида ypyғ-донларнинг остида жойлашади.
Тухумдон яқинида уруғ қабул қилувчи пуфакча ва Мелис
таначаси кўринади. Сариғдонлари майда фолликул
кўринишида тузилиб, паразит танасининг латериал
қисмларида жойлашган. Бачадони йирик ва шохланган
бўлиб, танасининг 2/3 қисмини эгаллайди.
Ривожланишциклихўжайинларниалмаштиришбилан
кечади. Ўтейдиганбирқанчаҳайвонлар - сигир, қўй, эчки,
от, чўчқа, буғувақуёнларпаразитнингасосий (дефинитив)
хўжайиниҳисобланади. Одамҳамасосийхўжайинбўлиши
мумкин. Воягаетганланцетсимонсўрғичжигардава
ошқозоностибезидапаразитликқилади.Паразит
бачадониданчиққантухумларасосийхўжайининингўт
йўлигаўтиб, ичагигатушадиваахлатибиланташқарига
чиқади. Тухумларичидатездамирацидияларривожланади, тухумларҳаттоташқаригачиқмаганҳолдаҳамуларичидаличинкаларривожланишимумкин. Ланцетсимонсўрғичнингоралиқхўжайиниқуруқликдаяшайдиганвабошқаавлодларгакирувчимоллюскалардир.
Расм Ланцетсимон сўрғич – Dicrocoliumlanceatum нинг ривожланиш цикли
Моллюскалар ўт еганида паразит тухумларини ҳам ютиб юборади. Маллюска танасида мирацидий тухумдан чиқиб, жигарга ўтади. ривожланади ва биринчи тартибдаги спороцистага айланади. Спороцисталар партеногенез йўл билан кўпаяди.Биринчи тартибдаги спороцистанинг эмбрион ҳужайраларидан иккинчи тартибдаги спороцисталар чиқади; булардан ўз навбатида шу йўл билан цекариялар тараққий этади. Шундай қилиб ланцетсимон сўрғичда редия даври кузатилмайди. Дум ва тешадиган стилет билан қуролланган церкариялар маллюсканинг жигаридан фаол ҳолда чиқиб, ўпкасига ўтади ва уларнинг бир нечтаси бирга тўпланиб «тпплама цисталар» ҳосил қилади. Моллюска нафас олганда цисталар чиқиб, даладаги ўсимликларга тушади. Ҳайвонлар цисталар билан ифлосланган ўсимликларни ейиши билан паразитларни ўзига юқтиради. Одам оғзига цистали ўсимликларни олганда унга ҳам паразит юқади. Асосий хўжайиннинг ошқозон-ичак тизимида цисталардан чиққан паразитлар жигарга ўтиб, вояга етади. Айрим ҳолларда ламцетси-мон сўрғичнинг иккинчи оралиқ хўжайини ҳам бўлиши мумкин. Агарда цисталарни чумолилар еса, паразитларни ўзига юқтириб олаади. Асосий хўжайиилар тасодифан ўт билан чумолиларни қўшиб еганда дикроцелиоз билан касалланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |