Профилактикаси. Шахсий профилактика: кўлмак сувларни қайнатмасдан ичмаслик, сабзавот ва кўкатларни яхшилаб ювиш.
Жамоат профилактикаси сув ҳавзаларидан қорин-оёқли моллюскаларни йўқотиш ва чорва моллар фасциолезига қарши ветеринария чора-тадбир-ларни амалга оширишдан иборат.
Мушук сўрғичи (Opisthorсhisfelineus) Одам ва баъзи йиртқич сутэмизувчи ҳайвонларда учрайдиган описторхоз касаллигининг қўзғатувчисидир. Паразитлар жигарда, баъзан ошқозон ости безида паразитлик қилади. Описторхоз биринчи марта 1891 йилда Томск шаҳрида К.Н. Виноградов томонидан аниқланган.
О писторхоз Россиянинг шимолий ўлкаларида, айниқса,
аҳоли ўртасида музлатилган балиқни ейиш одати бўлган
жойларда кўп учрайди. Музлатил ган балиқда мушук
сўрғичинннг личинкалари метацеркариялар 2-3 ҳафтагача
тирик сақланиб қолади.
Морфологик тузилиши. Мушук сўрғичи танасининг
тузилиши билан жигар қуртига ўхшайди, аммо шакли ва
органларининг жойланиши билан фарқ қилади (Расм).
Танасининг орқа учи бир оз кенгайган бўлиб, узунлиги
8-13мм га етади. Ичаги шохланмаган иккита найдан ибо
рат бўлиб, бирмунча кенгайган орқа қисми ёпиқ ҳолда
тугайди. Танасининг пастки учига жойлашганажратиш
системасинингорқа учи экскреторпуфакниташкил этиб
узун ва буралган ҳолдааниқкўринибтуради.
Расм Мушук сўрғичи- Opisthorсhisfelineus
Жинсий системаси. Жинсий жиҳатдан гермафродитдир. Танасининг пастки учида йи-
рик ва бўлимли, шохланмаган уруғдонлари жойлашган, булардан уруғ йўллари бошланиб,
уруғ отувчи каналга қўшилади. Урғочи жинсий системаси – шохланмаган тухумдон,
ypyғ қабулқилувчи пуфакча ва шохланган бачадондан иборат. Чувалчанглар бир-бирини уруғлантирганда сперматозоидлар уруғ қабул қилувчи пуфакчага тушади.
Ривожланиш цикли. Мушук сўрғичининг ривожланиши хўжайинларининг алмаштириши билан боради. Вояга етган даври одам, мушук, ит жигарида паразитлик қилади. Паразитнинг тухумлари ўт билан хўжайиннинг ичагига тушади ва ахлат билан бирга ташқарига чиқади. Мушук сўрғичининг биринчи оралиқ хўжайини фақат қориноёқли моллюска - битиния (Bithynialeachi). Тухум ривожланиши учун сувга тушиши керак. Тухум ичидаги личинка сувда ривожланади. Моллюсканинг ҳазм йўлида паразит тухумидан мирацидий деган киприкли личинка чиқади. Мирацидий битиния тўқималарига ўтиб ўсади ва спорониста ҳосил қилади. Спороцисталарнинг эмбрион ҳужайраларидан редиялар ҳосил бўлади. Редиялар спороциста танасидан чиқади, лекин моллюска тўқималарида қолади ва шу ерда ривожланиб ўсади. Редияларнинг танасида церкариялар ривожланади- Церкариялар моллюсканинг танасидан чиқиб сувда сузиб юради. Церкария-ларнинг оғиз ва қорин сўрғичлари, қўш шохли ичаги ва думи бўлади. Церкариялар балиқларга фаол ҳолда инвазия қилиб, терисини тешади ва мушакларига киради. Улар шу жойда ўрнашиб метацеркарияларга айланади. Шундай қилиб, балиқлар мушук сўрғичининг иккинчи оралиқ хўжайини бўлиб хизмат қилади. Кўпроқ учрайдиган хўжайинлари зоғора балиқ, плотва.
Расм Мушук сўрғичи - Opisthorсhisfelineus нинг ривожланиш цикли
Асосий хўжайин офтобда яхши қуритилмаган, музлаган ёки чала пиширилган балиқни ейиши билан ўзига паразитни юқтиради. Бундай балиқни еганда асосий хўжайин ичагидаги метацерка-риялар жигарга, ошқозон ости безига ўтиб, икки ҳафталардан сўнг вочга етади, бир ойдан кейин тухум қўя бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |