Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


ЯССИ ЧУВАЛЧАНГЛАР ТИПИ (PLATHELMINTHES)



Download 56,4 Mb.
bet153/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

ЯССИ ЧУВАЛЧАНГЛАР ТИПИ (PLATHELMINTHES)

Ясси чувалчанглар денгиз ва чучук сувларда, тупроқда яшайди. Уларнинг кўпгина турлари паразит равишда ҳаёт кечиришига мослашган.


Ясси чувалчанглар типига характеристика. Танаси билатерал симметрик тузилишига эга. Тўқима ва органлари учта эмбрионал қаватдан: экто, энто ва мезодерма қаватларидан ривожланади. Шу сабабдан уч қаватли ҳайвонлар гуруҳига киради. Ясси чувалчанглар бирламчи оғизлилардир. Эмбрионал тараққиётида ҳосил бўлган бирламчи оғиз бластопора чувалчангларнинг постэмбрионал тараққиётида ҳам оғиз вазифасини бажаради. Уларнинг танаси баргсимон ёки тасмасимон шаклда тузилган бўлиб, дорзо-вентрал томонга қараб яссиланган. Типнинг номи ана шунга қараб қўйилган. Танасининг катталиги бир неча миллиметрдан то бир неча метргача бўлади. Баъзи синф вакилларииипг танаси айрим сегметлардан ташкил топгап. Танаси тери-мушак халтача билан қопланган. Халтани ташқи томони эпителий ҳужайраларидан тузилган бўлиб, кутикула (лот. cutis тери) деб аталади. Кутикула остида сидирға мушак қатламлари ётади. Ташқи қатлами халқасимон мушаклардан, ички қатлами узунасига кетган мушак лар ва буларнинг орасида жойлашган диагонал мушаклардан иборат.
Ички органлари бириктирувчи тўқимага - паренхимага ботиб туради. Шу сабабдан ясси чувалчанглар пареихиматоз чувалчанглар ҳам дейилади. Тана бўшлиғи бўлмайди. Ҳазм системаси типик вакилларда икки бўлимдан ташкил топган: олдинги ва ўрта ичакдан. Олдинги ичак эктодермадан ривожланган бўлиб, қуйидаги қисмларга дифференциалланган: оғиз тешигидан бошланган ҳалкум, сўнг қисқа қизилўнгач келади. Ўрта ичакда овқат ҳазм бўлади. Ҳазм бўлмаган озуқа моддалар яна оғиз тешиги орқали ташқарига чиқарилади. Ясси чувалчангларнинг айрим синфларида (тасмали чувалчангларда) ҳазм органлари мутлақо бўлмайди, улар осмотик йўл билан озуқланадилар. Сийдик ажратиш органлари протонефридиал типда тузилган. Бу тизим паренхимада жойлашган махсус ҳужайраларда бошла- нади. Ҳужайралар бир тутам киприкчалар билан таъминланган бўлиб, ташқа-рига чиқадиган, парчаланиш натижасида ҳосил бўлган моддаларни ўзига қабул қилиш хусусиятига эга. Бу ҳужайраларнинг ичида ажратувчи (экскретор) тизим каналчалари бошланади. Киприкчалар тебраниб туриши туфайли чиқарилади ган маҳсулотлар каналчаларга ўтади. Шу маҳсулотлар паренхимада йиғилади. Каналчалар бир-бири билан қўшилади ва битта ёки иккита йирик каналлар ҳосил қилиб, тананинг орқа қисмида ажратиш тешиги билан ташқарига очилади. Нерв системаси марказий ва периферик бўлимлардан ташкил топган. Марказий нерв системаси чувалчангнинг бош қисмида иккита нерв тугунларидан (ганглиялардан) ва тана бўйлаб чўзилиб кетган нерв устунларидан ташкил топган. Нерв тугунлари нерв ҳужайра-ларининг тўпламидир. Бош нерв тугунлари ва нерв устунларидан периферик нервлар бошланади. Периферик нервлар тери, мушак ва ички органларгача етиб боради. Эркин ҳолда яшайдиган шаклларида сезги органлари яхши ривожланган. Бу чувалчанглар танасининг бош томонида кўзлари, ҳид сезиш органлари ва мувозанат органлари бўлади. Сезги ҳужайралари ясси чувал-чангларнинг терисида жойлашган бўлиб, айниқса бошдаги пайпаслагич-ларида кўп бўлади. Нафас олиш органлари ва қон айланиш системаси ривожланмаган бўлиб, эркин яшайдиган ясси чувалчангларда кислород бутун териси орқали ютилади, паразитлари эса анаэроблар бўлиб, кислородсиз шароитда яшайди ва керакли бўлган энергиянинг ҳўжайини танаси ҳисобига олади. Жинсий жиҳатдан ясси чувалчанглар гермафродитлардир. Битта организмда ҳам эркаклик, ҳам урғочилик жинсий системалар ривожланиб, эркаклик жинсий органлар: уруғдонлар, ypyғ йўллари, уруғ отувчи канал ва копулятив аппаратдан ташкил топган. Урғочилик жинсий органлар: тухумдон, тухум йўллари бачадон ва қиндан иборат.
Ясси чувалчанглар типига 3 та синф киради:
1. Киприкли чувалчанглар - Turbellaria
2. Сўрғичлилар - Trematodes
3. Тасмасимон чувалчанглар – Ceslodes


Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish