Кўпайиши. Содда шайвонлар жинссиз, ва жиисий йўл билан кўпаяди. Жинссиз кўпайишнинг бир неча хил шакллари бўлиб, булар бўлиниш, шизогония, спора ҳосил қилиб кўпайиш. Булиниш асосан митоз йўли билан боради. Содда ҳайвонларнинг кўпчилиги мана шу усул билан кўпаяди (хивчинлилар, амёбалар). Айримлари танасининг узунасига, бошқалари эса кўндалангига, қиясига бўлинади.
Шизогония - жинссиз кўпайишнинг алохида тури бўлиб, (грекча schiso - майдалайман, gonos - кўпинча) майдаланиб кўпайишдир. Кўпайишиинг бу хили споралилар синфининг вакилларига хос. Споралилар (безгак плазмодиялари, токсоплазма) паразитлик қилиб яшаётган ҳужайинининг ҳужайраларида аввал ўсади, катталашади, сўнгра ядроси бир неча марта бўлинади. Шундай қилиб, кўп ядроли индивидлар пайдо бўлиб, ҳар бир ядронинг атрофида цитоплазмйнинг бир қисми ўралади ва натижада бир ядроли кўпгина майда индивидлар пайдо бўлади. Шизогония усулида кўпайиш натижасида хўжайин танасида паразитлар сони тезда ортади.
Спорогония. Спора ҳосил қилиб кўпайиш содда ҳайвонларнинг споралилар синфи вакилларида учрайди. Споралар билан кўпайиш мослашиш жихатидан катта ахамиятга эга, чунки улар жуда кичкина бўлганлиги туфайли кўп миқдорда ҳосил бўлади ва жуда тезлик билан кўпайиш имконини яратади. Бундан ташқари, споранинг нозик пардаси ташқи муҳит шароитларига чидамли бўлади. Спора ҳосил қилиш ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган.
Содда ҳайвонлардан жинсий кўпайишнинг конъюгация ҳамда копуляция шакллари кузатилади. Конъюгация (лотинча conjugatio — бирлашиш, жуфтлашиш) инфузорияларга хос бўлган кўпайишдир. Конъюгацияда иккита инфузория ўз танаси билан бир-бирига oғиз чуқурчаси жойлашган томони билан яқинлашиб, ёпишади. Шу жойда уларнинг пелликулалари эриб кетади, натижада протоплазматик кўприкча ҳосил бўлади. Иккаласининг макро-нуклеуслари (катта ядро - соматик ядро) эриб кетади, кичик ядро - микро-нуклеуслар (генератив ядро) мейоз йўли билан бўлинади. Биринчи мейотик бўлиниш натижасида иккита ядро бўлакчаси ҳосил бўлади ва биттаси эриб кетади. Иккинчиси II мейотик бўлиниш натижасида яна иккита ядрони ҳосил қилади. Янги ҳосил бўлган ядро қисмларининг бири емирилиб, иккинчиси эса митоз йўли билан бўлинади ва яна икки турғун (стационар) ва ҳаракатчан(миграцияланувчи) ядро қисмларини ҳосил қилади. Жуфтлашиб турган инфуэориялар ўзларининг ҳаракатчан ядро қисмлари ҳамда протоплазма қисми билан кўприкча орқали алмашинади, сўнгра бир-биридан ажралади. Ўзининг турғун ядроси билан жуфтлашган инфузориянинг ҳаракатчан ядроси қўшилиб кичик ядро микронуклеусни ҳосил қилади. Макронуклеуслар ҳам қайта тикланади. Коньюгацияда индивидларнинг сони кўпаймайди, балки индивидлар янгиланади, улардаги ирсий информациянинг алмашиниши натижасида генетик жихатдан янги организмлар вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |