Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet131/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Трансмиссив касалликлар.Қон сўрувчи бугимоёқлилар орқали юқадиган касалликларга трансмиссив касалликлар дейилади. Трансмиссив касалликлар облигат ва факультатив бўлиши мумкин.Облигат трансмиссивкасаллик-ларда касаллик фақат ташувчилар орқалигина ўтади (безгак касаллиги, лейшманиоз, тошмали терлама ва ҳоказо). Факультатив трансмиссив касалликларда касаллик, ташувчилар шунингдек уларсиз ҳам тарқалади (ўлат). Касаллик қўзғатувчи ва хўжайин орасидаги махсус алоқага кўра қуйидаги трансмиссив касалликлар гуруҳи тафовут қилинади:
1) Антропонозлар - касалликнинг фақат одамдагина кузатилиши (трихомо-нодоз, амебиаз). 2). Зоонозлар- фақат хайвонларга тегишли касалликлар (масалан: қушлар безгаги). 3)Антропозоонозлар - одамда ҳамда, хайвонларда тарқаладиган касалликлар. Ташувчилар касаллик кузгатувчиларини ҳайвондан одамга юқтиради (ўлат, лейшманиоз касалликлари). Кўпчилик трансмиссив касалликлар ўзига хос табиий манбага эга эканлигианиқланди. Одамда учрайдиган трансмиссив касалликларнинг табиий манбаи бўлиб азал-азалдан қўзғатувчининг резервуарлари, махсус ташувчилар, ҳайвонлар ва узоқ вақт мобайнида инсондан холи бўлган табиий шароит хизмат қилади. Шундай қилиб, табиий манбанинг ҳосил бўлиши ва ўзгармай туриши учун қузгатувни, қабул қилувчи, хайвон-резервуар ташувчи ва керакли табиий шароит бўлмоги лозим. Масалан, лейшманиоз, трипаносомоз табиий манбали касалликлар жумласига киради. Табиий учоқлар инсон учун хавфли. Одам табиий манбага тушиб қолса, касаллик қўзғатувчиси юқиши мумкин.


СОДДА ҲАЙВОНЛАР ТИПИ PROTOZOA

Содда хайвонлар типига 30 000 га яқин тур киради. Одамда паразитлик қилувчи содда ҳайвонлар планетамизда кенг тарқалган бўлиб, денгиз ва океанларда, чучук сувларда, баъзилари эса тупроқда ҳам ҳаёт кечиради.


Кўпгина содда ҳайвонлар ўсимликлар, хайвонлар ва одамлар организмида паразитлик қилиб яшашга мослашган.
Содда ҳайвонлар бир ҳужайралн организмлар бўлиб, морфолoгик жиҳатдан уларнинг танаси кўп ҳужайралиларнинг битта ҳужайрасига тўғри келади. Лекин улар физиологик жиҳатдан мустақил индивидлар бўлиб, алоҳида ҳолда бутун организмга тегишли вазифани ўзи бажаради.
Ҳар бир содда ҳайвонда бошқа мураккаб, яъни кўп ҳужайрали организмлар каби, моддалар алмашинуви, таъсирланиш, ҳаракатланиш, муҳитга мосланиш ирсият ўзгарувчанлик ва бошқа хусусиятлар бўлади. Содда ҳайвонлар танасида бошқа мураккаб ҳайвонлардаги каби айрим вазифаларни бажарувчи қисмлар бўлиб, улар органоидларидир. Органоидлар бажарадиган функциясига қараб ҳаракатлантирувчи озиқлангирувчи, осмос бошқарувчи гуруҳларга бўлинади.
Содда ҳайвонларнинг катталиги 3-4 мкм дан 2,5-3см гача (форамини-фералар) бўлади. Ҳаракат органоидларига - илдиз оёқлар, хивчинлар, киприклар; овқат ҳазм қилиш органоидларига-ҳазм вакуолалари, цитостом, цитостом, цитофаринкис, цитопракт-чиқарув тешиги киради. қисқарувчи вакуолалар осморегуляцияни, чиқариш ва нафас олишни бошқариб туради. Баъзиларида ҳужайраларга хос бўлган қисмлардан: ядро, протоплазма (цито­плазма), танани қоплаб турадиган қобиқдан ташкил топган. Микроскоп остида ҳайвоннинг цитоплазмасида ташқи гомоген (бир хил тузилишли) қатлам-эктоплазмани ва ичкарида жойлашган, одатда донадор эндоплазмами кўриш мумкин. Деярли ҳамма органеллалар эндоплазмада жойлашган бўлади. Содда ҳайвонларнинг кўпчилик шаклларида тана қобиғи оқсил ва ёғсимон моддалардан (липопротеидлар) ташкил топган бўлиб, пелликула деб аталади (pellicula-юпқа тери). Баъзи турларида эса кутикула ривожланган (лотинча cutis - пўст) бўлади. Кутикула қалин бўлиб, ҳимоя ва таянч вазифасини ўтайди. Ядро ҳам содда ҳайвонларнинг асосий ва зарурий қисмидир. Одатда ядро битта бўлади. Лекии, кўп ядроли турлар ҳам учрайди. Масалан, бақа опалинасида кўп пуфаксимон ядролар бўлади. Инфузорияда эса ҳамиша иккита ядро: йирик ядро-макронуклеус ва майда ядро-микронуклеус бўлади. Ядро ҳайвоннинг ҳаёт жараёнини бошқариб туради, ирсий информацияни сақлайди ва келгуси авлодга ўтказади. Ассимиляция типи ва озиқланиш усулига қараб содда ҳайвонлар иккита гуруҳга: гетеротроф ва миксотроф организмларга бўлинади.
Гетеротроф организмлар тайёр органик моддалар билан озиқланади. Озуқа модда танага икки хил йўл билан тушади: 1) осмотик йўл билан ва 2) голозой усулда. Осмотик йўл билан озиқланиш ташқи муҳитда сувда эриган моддаларни бутун танаси билан шимиб овқатланишдир. Бундай организмларнинг кўпчилиги хўжасининг тана тўқималарида, ичагида ёки қонида паразитлик қилиб яшайди. Буларда ҳазм органоидлари бўлмайди. Эркин яшайдиган кўпгина содда ҳайвонлар бактериялар, сув ўтлари ва микроорганизмларни ютиб (фагоцитоз) озиқланади.Озиқланишнинг бундай усулига голозой усулда, яъни ҳайвонлар сингари овқатланиш деб аталади. Бундай ҳайвонларда озуқа ва модда ҳазм вакуолаларида ҳазм бўлади. Ҳазм вакуолаларида озуқа протоплазмадан ўтадиган ҳазм ширалари ёрдамида ҳазм бўлади. Уларнинг сони озуқа модданинг оз-кўплигига боғлиқ. Агар озуқа кўп бўлса, содда ҳайвоннинг танасида бирданига бир нечта ҳазмвакуоласипайдо бўлади. Айрим содда ҳайвонларда озуқани ўтказиш ва ҳазм бўлмаган моддаларни ташқарига чиқазиш учун хизмат қиладиган махсус органоидлар бўлади: Ҳужайра оғзи-цитостом,ҳужайра ютқуни - цитофаринкс, анал тешиги – цитопрактдан иборат бўлади. Гетеротроф организмлар ўз навбатида икки гуруҳга бўлинади: ўлик органик моддалар билан озуқланадиганлар - сапрофитлар ва тирик организм ҳисобига ҳаёт кечирадиганлар - паразитлар.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish