ПАРАЗИТЛИЛИКНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ
Паразитлиликнинг келиб чиқиши хилма-хил бўлиб хатто бир турдаги паразитлилик хар хил ҳайвонларда, турли йул билан юзага келади. Кўпчилик эктопаразитлар йирткичликдан аста-секинлик билан озиқланиш муддатининг чўзилиши орқали келиб чиққан. Москитнинг урғочилари бир дақиқадан камрок вақт мобайнида озиқланади, иксод канасининг личинкаси 3 - 4 кун, нимфа 5 -6 кун, имаго 7 - 14 кун давомида озиқланиши мумкин. Бурга хаётининг асосий қисмини, битлар эса бутун умрини ўз хужайини танасида ўтказади.
Паразитлиликка ўтишнинг иккинчи йўли комменсализм асосида юзага келган Буни қуш каналари мисалида кўриш мумкин. Уларнинг авлодлари қуш уяла-
рида яшовчи комменсаллар бўлган деб тахмин килинади. Комменсаллар қуш патлари остидаги органик қолдиқлар билан озиқланиб, аста-секинлик билан тери қатламларнга жойлаша бошлаган, сўнгра эктопаразитларга айланишган. Шунингдек ичак ковагида яшовчи комменсаллар ҳам бўлади. Уларнинг ора- сида озиқ ўғрилари гуруҳи мавжуд бўлиб улар чиқиндиларни эмас балки хужайиннинг тайёр овкат рационини истеъмол қилишади ва шу туфайли хужайин организмига катта зарар келтиради. Демак комменсал шаклида яшовчилар ўз хўжайинлари бўлган одам ва ҳайвонларга бевосита зиён келтиради.
Паразит ва хўжайининг ўзаро алоқаси уч хил шаклда кузатилади:
1. Паразитнинг хўжайинига таъсири.
2. Хўжайиннинг паразитга таъсири.
3. Ташқи муҳитнинг паразит ва хўжайинга таъсири.
Касалликнинг қўзғата оладиган микроорганизмлар, ҳайвонлар - патоген, чақира олмайдиганлар - нопатоген организмлар дейилади. Паразитнинг хўжайинига таъсири; а) механик (ўрмалаш, чақиш, илиб олиш, суриш, босиб туриш - чувалчангларда); б) заҳарли таъсири (анкилостома, тacмacимон чувалчангнинг заҳарлари эритроцитларга, аскарида заҳари марказий нерв системасига таъсир кўрсатади, чивин, москит сўлаги куйдирувчи таъсир қилади; в) камқонлик, озиб кетиш паразит хужайиннинг қони, хазм бўлаёттан озиқ моддалари ҳисобига озиқланганлиги сабабли кузатилади; г) паразитлар орқали юқумли касалликларни тарқалиши (битлар қайталама ва тошмалитерламани, бурга ўлатни, туляремия касаллигини, тайга канаси - тайга энцефалитини тарқатади); д) яллиғланиш ва инфекциями чақириш (личинкаларнинг жойдан-жойга кўчиш миграциясининг таъсири натижасида личинкалар тўқималарни емириб, яллиғланишни чақиради ва инфекцияни киришига йўл очиб беради, мисол учун аскаридалар ва анкилостомаларнинг личинкалари).
Хўжайиннинг паразитга таъсири ҳўжайиннинг хужайра, туқима (махаллий) ва гуморал (умумни) реакциялари билан юзага чиқади. Реакциялар паразитнинг хаёт фаолиятини тугатишга ва уларни организмдан чикариб юборишга қаратилган. Хужайра реакциясига мисол қилиб уч кунлик безгак паразитининг эритроцитга бўлган таъсирини атиш мумкин. Паразит яшаган эритроцитларнинг катта-кичиклиги, шакли ва ранги ўзгаради.
Туқима реакцияси - паразитни ўз атрофидаги тўқималардан бириктирувчи тўқима капсуласи ёрдамида чегаралаган ҳолда юзага чиқади (масалан, трихинелла, қорамол ва чўчка солитёрлари личинкалари атрофидаги капсула).
Гуморал реакциялар иммунитет хосил бўлиши билан ифодаланади. Иммунитет - организмнинг ўзбутунлигили ва биологик индивидуаллигини ҳимоя қилиш ва сақлаш қобилияти бўлиб, организмиинг ёт оқсил моддаларга (антигенларга) нисбатан бўладигаи қаршилик ва чидамлилигидир.
Паразит текинхўрликка ўтишда ўзидаги бир қатор мосламалардан фойдаланади. Паразитлик адаптацияси қуйидаги шаклларда содир бўлади: 1. Прогрессив мослама - янги аъзолар ва мосламалар ҳосил бўлади. Масалан, зулукларда илмоқлар, каналарда ва зулукларда овқат хазм қилиш системасининг ўта ривожланиши. 2. Регрессив адаптацияда тузилмаларнинг соддалашиши кузатилади. Масалан, тасмасимон чувалчангларда - овқкат ҳазм қилиш системаси, битларда эса қанотларининг йўқолиб кетганлиги. Паразитлар келтириб чақирадиган касалликлар - юқумли касалликлар, касал-
Ликка сабабчи бўлувчи организмларни эса паразитлар дейилади.
Юқумли касалликлар инвазион ва инфекцион касаллик гуруҳларига бўлинади. Ҳайвон табиатига эга бўлган организмлар келтириб чиқарадиган касалликларга инвазион касалликлар дейилади. Бактериялар, риккетсиялар, спирохеталар, вируслар, замбуруғлар чақирадиган касалликлар инфекцион касалликлар дейилади. Касаллик номлари паразитнинг лотинча номи охирига «аз», «оз», «ёз» қўшимчаларини қўйиш билан ҳосил бўлади, Масалан, амебиёз, лейшманиоз ва ҳоказолар. Организмнинг ҳайвон паразитлари билан зарарланиши инвазия деб аталади. Инвазия усуллари: фаол(актив) ва нофаол (пассив) бўлади.
1.Фаол инвазия - паразит хужайин организимига ўзи ҳаракат қилиб киради
(қийшиқ бошли гижжа, шистозома).
2.Пассив инвазия -паразит ўзи ҳаракат қилмаган ҳолда сув, озуқамаҳсулот-лари орқали организмга киради. Агар паразитнинг тухуми ёки личинкаси ўз хўжайини организмидан ташқарига чиқмасдан, яна қайтадан паразит ривожлана бошласи, бундай йўл билан зарарланишга аутоинвазия дейилади. Масалан, пакана гижжа тухумлари ташқарига чиқмасдан беморнинг ичагида ривожланади. Касалликнинг қайтадан юқиши реинвазия дейилади. Паразитнинг ўз хужайиндан ташқарига чиқиб, яна ўзига қайта юқиши аутореинвазия дейилади. Паразитнинг касаллик чақиришига патогенлик хусусияти деб аталади. Аксинча, паразит касаллик чақирмаса нопатоген дейилади. Патоген паразитларнинг ҳаммаси ҳам хўжайин организмига кириб, касаллик чиқармаслиги ҳам мумкинлигини унутмаслик керак. Баъзан паразит ташувчанлик ҳолати ҳам кузатилади. Паразит ташув- чанликнинг қуйидаги шакллари фарк қилинади:
а) касал бўлган организмдаги ташувчанлик;
б) иммунитети бўлганлардаги ташувчанлик;
в) ташқи кўринишидан соғломлардаги ташувчанлик. Паразитнинг табиий яшаш ва кўпайиш жойи ҳисобланган организмни юқумли касаллик қўзгатувчисининг манбаи деб аташ қабул қилинган. Паразит яшайдиган, кўпаядиган организм одам ёки ҳайвон организми бўлиши мумкин. Касаллик тарқатувчилар узоқ вақт давомида сақланиб қоладиган мавжудотга резервуар организм дейилади. Баъзи турлар учун резервуар бўлиб, одам (безгак касаллиги), бошқалар учум хайвонлар (туляремия, лейшманиоз) учун кемирувчилар; тайга энцефалит, кана қайталама терлама касалликда - каналар хизмат қилади. Касаллик қўзғатувчиларнинг юқиш усуллари хилма-хилдир:
1.Контакт орқали зарарланган буюмлар, тупрок сув орқали (қичима канаси, қутуриш вируси, токсоплазма);
2. Озиқ-овқат, сув орқали (дизентерия, қорин терлама касаллиги,
гельминтозлар);
3. Хаво-томчилар, нафас йўллари орқали (токсоплазма, сил таёқчалари);
4. Трансмиссив - қон сўрадиган ташувчилар орқали.
5. Трансовариал - паразитнингтухумлари орқали (энцефалит, кана,
қайталаматиф).
Ташувчилар ўз навбатида махсус ва механик хилларга бўлинали; 1. Махсус ташувчиларорганизмида паразитнинг ривожланиш даври ёки шакли ўзгариши кузатилади (безгак касаллигида - чивин, лейшманиозда - москит, яъни искабтопарлар). 2. Механик ташувчиларда эса касаллик кўзгатувчи ҳайвон танасида ривожланади, аммо шакл ўзгариши бўлмайди. Масалан, уй пашшаси - ошқозон-ичак касалликларининг механик ташувчисидир.
Касаллик қўзғатувчиларининг ташиш усуллари ҳам турличадир:
1. Инокуляция - паразитлар қон сўрганда«ифлосланган» оғиз аппаратиёки
сўлак орқалиқўзғатувчиларнинг ўтиши (безгак касалликлари,трипаносома). 2. Контаминация - ташувчиларнинг аҳлати, шунингдек гемолимфаси орқали паразитнинг юқиши (битларнинг эзиш натижасида ёки аҳлати орқали тошмали ва қайталама терлама касалликларнинг қўзгатувчиларини ўтиши).
Do'stlaringiz bilan baham: |