Миксотроф организмлар ҳам аутотроф, ҳам гетеротроф ассимиляция типларига эга бўлган ҳайвонлардир.
Аутотроф организмлар ташқи муҳитдан карбонат ангидрид гази, сув, минерал тузларни ютиб, худди яшил ўсимликларга ўхшаб озиқланади. Уларнинг таркибида хлорофилл тутган органоидлар - хроматофоралар бўлиб, улар фотосинтез хусусиятига эгадир, яъни анорганик моддалардан органик моддаларни (углеводларни) синтезлайли. Демак, аутотроф организмлар тайёр органик моддаларга мухтож бўлмайди. Улар углеводларни ёғларни ва оқсилларни анорганик молдалардан синтез қила олади.
Содда ҳайвонлар ичида фақат - автотроф усули билан озиқлаиадиган организмлар йўқ, лекин ҳам автотроф, ҳам гетеротриф ҳайвонлар бор. Масалан, эркин яшовчилар - яшил евглена вольвокс. Содда ҳайвонлар кислородли ва кислородсиз шароитда яшаши мумкин. Эркин яшовчилар, одатда кислородли шароитда яшаб (аэроблар), сувда эриган кислород билан нафас олади. Кислород ҳайвонни қоплаб турган пелликуласи орқали прото-плазмага ўтади. Кислородсиз яшайдиган организмлар анаэроблар дейилади. Чучук сувларда эркин яшайдиган кўпгина содда ҳайвонларда қисқарувчи ваколалар бўлади. Булар пуфакчалар кўринишида бўлиб, пульсация қилиб туради ва кераксиз диссимиляция натижасида ҳосил бўлган, ортиқча суюқ моддаларни ташқарига чиқариб туради. Содда ҳайвонлар ҳамма тирик организмларга хос бўлган таъсирланувчанлик хусусиятига эга. Ташқи муҳитнинг ҳар хил (механик, ёруғлик, кимёвий) таъсуротларига улар маълум ҳаракат билан жавоб беради (таксис). Эркин ва паразит содда ҳайвонларнинг кўпчилиги ноқулай шароитда циста ҳосил қилади.
Одатда цисталар юмалоқ, овал шаклида бўлиб, зич, қалин парда билан ўралган бўлади. Унда физиологик жараёнлар сусайган бўлиб, агар қулай шароитга тушса у ўз вегетатив ҳолатига ўтиб фаол ҳаёт кечира бошлайди. Цисталар ноқулай муҳит шароитлари таъсирига чидамли бўлиши билан характерланади. Циста - бу биологик нуқтаи назардан содда ҳайвонлзрнинг ташқи муҳит таъсирига мослашишидир. Паразит содда ҳайвонларнинг цисталар ҳосил қилиши протозой касалликларнинг тарқалишида муҳим ахамиятгаэга.
Расм 1-Лейшмания 2- Трипаносома; 3 ва 4- Лямблиялар;
Содда ҳайвонларнинг харакатчанлиги уларда ҳар хил тузи-лишга эга бўлган харакат органоидлари, масалан, ёлғон оёқлар, хивчинлар ва киприкчалар борлигига боғлик. Амёба танасида протоплазматик ўсимталар ҳосил бўлади, буларга ёлғон оёқлар ёки псевдоподиялар дейилади (грекча pseudos- ёлғон, сохта, podes - оёқ). Амёба ҳаракатланганда псевдоподиялардан бирига унинг протоплазмаси қуйила бошлайди. Натижада танасининг псевдоподияга қарши томони қисқаради ва амёба ҳаракатланади. Бундай ҳаракатга амёбасимон ҳаракат дейилади. Хивчинлар узун протоплазматик иплар кўринишида бўлади. Улар бурами винтсимон ҳаракат қилади. Киприкчалар одатда калта-калта протоплазматик иплар кўринишида тузилган бўлиб, тўлқинсимон ҳаракатланади.
Баьзи содда ҳайвонларнинг танасида таянч ўқ, ўзак бўлиб, ташқи скелет эса кўпинча охак ёки силикат чиғаноқлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |