Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet140/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

СПОРАЛИЛАР СИНФИ — SPOROZOA
Морфологик тузилиши. Споралилар сннфининг типик вакили безгак паразитларидир. Уларнинг тана тузилиши содда бўлиб, шакли турли, кўпинча амёбасимон бўлади. Ҳаракат органоидлари йўқ, фақат эркак жинсий шаклларида хивчин бўлиши мумкин. Одатда хазм вакуолалари бўлмайди, чунки озуқа моддалар бутун танаси орқали, осмотик йўл билан ҳайвонларга ўтади. Қискарувчи вакуолалар ҳам бўлмайди. Кўпайиши жинссиз ва жинсий бўлади. Кўпчилик турларида ҳаётининг охрги даврларида майда зич пардага ўралган споралар ҳосил бўлади. Спорозитларнинг ҳосил бўлиши паразитларни кенг тарқалишига қулай имконият яратади.
Споралилар - одам паразитларидир. Айниқса одам ва ҳайвон-лариинг қонида паразитлик қилиб яшайдиган вакиллари—гемоспоридиялар туркуми табиатда кенг тарқалган. Буларга мисол қилиб безгак плазмодияларинн олиш мумкин, одамда уларнинг бир нечта тури паразит ҳолида яшайди:
1. Уч кунлик безгак қўзғатувчиси -Plasmodiumvivax
2. Тўрт кунлик безгак қўзғатувчиси -Plasmodiummalaria
3. Тропик безгак қўзғатувчиси -Plasmodiumialciparum
Булар бир-биридан морфологик жиҳатдан ҳамда чақирган касаллигининг ўзига хос белгилари билан фарқ қилади. Масалан, уч кунлнк безгак қўзғатувчиси чақирган безгак касаллигини хуружлари ҳар 48 соатда такрорланиб туради, тўрт кунлнк безгак қўзғатувчиси - ҳар 72 соатда такрорланиб турадиган безгак касаллигини чақиради, тропик безгак қўзғатувчиси - хуружлари ҳар 48 соатда тутиб турадиган, лекин жуда oғир ўтадиган тропик безгак касзллигни чақиради.
Безгак паразитини биринчи марта 1879 йили рус вра­чи В. М. Афанасьев ва француз олими А. Лаверан (Laveran) 1880 йилда кашф этганлар. Плазмодийнинг споралилар синфига киришини 1886 йилда рус олими И. И. Мечников биринчи бўлиб исбот қилган, лекин касалликнинг юқиш йўллари анча вақтгача аниқланмасдан кўпчилик олимларни қизиқтириб келган. 1897 йил­да англиялик олим Д.Росс чивинларга безгак касали билан касалланган беморларнн чақтиради ва чивинга ўтган паразитлар тараққиётини ўрганади. 1898 йилда италиялик олимлар Б. Грасси ва Бастинелли безгак плазмодийларининг чивиндаги тараққиётини тўлиқ, ўрганишди. Шундай қилиб, безгак плазмодийсининг тараққвдёт цикли тўлиқ аниқланди. Аммо паразит одам танасига тушгандан кейин биринчи қайси органда яшашини анақлаш муаммо бўлиб қолган эди, чунки безгак плазмодийлара қизил қон таначаларида токи касалликнинг биринчи белгилара юзага чиққунча аниқланмаган эди. Фақатгина 1947 йилда англиялик паразитолог П. Гарием (Garnham) маймунлар устида тажраба олиб бориб, безгак паразитлари қон ҳужайраларига тушгунча жигарда маълум вақт яшашини ва кўпайишини аниқлади.
Безгак плазмодийсининг ривожланиш цикли. Безгак плазмодайнинг тараққиёт цикли мураккаб бўлиб, хўжайинларини алмаштириб туриш ва паразитик шаклларининг алмашиниши билан боғланган (расм). Унинг ривожланиш цикли уч боскичдан иборат: а) экзоэритоцитар шизогония — ички аъзо хужайраларида кўплаб бўлиниш йўли билан юзага чикадиган жинссиз кўпайиш. Ривожланиш циклининг бу қисми одам танасида ўтади: б) эндоэритроцитар шизогония - паразит одамнинг қизил қон таначалари — эритроцитларда ҳаёт кечиради, тикланади, шизогония йўли билан кўпаяди. +изил қон таначала­рида гаметогония жараёни ҳам кузатилади. Паразитларда эритроцитар шазогония жараёнина ўтаб бўлгандан кейин айрим индивидларда гаметогония жараёни бошланади: улардан жинсий индивидлар (хужайралар) ҳосил бўлади. Лекии бу жинсий ҳужайралар етилмаган бўлиб, фақат чивин такасига тушгандагинa етилади. Демак, гаметогония одам танасидан бошлаб, чивин танасида давом этади; в)спорогония - споралиларга хос шакллар - спорозоитлар ҳосил қилиш цикли. Бу цикл безгак чивини танасида ўтади.
Безгак паразити учун чивин асосий хўжайин (чивин танасида паразитлар жинсий йўл билан кўпаяди)одам эса оралиқ хўжайиндир ( одамнинг танасида жинссиз йўл, яъни шизогонияйўли билан кўпаяди).
Одамга безгак плазмодияси спорозоитлар кўринишида, безгак чивинлари чаққанда сўлаги орқали ўтади. Спорозоитлар жуда содда тузилган бўлиб ядро цитоплазма ва танани қоплаб турган эластик пардадан иборат. Улар қон орқали бутун организмга тарқалиб тўқима ҳужайраларига ( жигарга) кириб олади ва шу ерда ўсиб шизогония йўли билан кўпаяди . Ривожанишнинг бу даври қизил қон таначалари шикастланишидан олдин бўлади ва экзоэритроцитлар ёки эритроцит олди шизогонияси деб аталади.Жигар хужайраларига кириб олган спорозитлар бутун танаси билан озиқланади(осмотик йўли), катталашади, вояга етади ва шизогония йўли билан кўпаяди. Паразитнинг ядроси бир неча марта бўлиниб, ҳосил бўлган ҳар бир ядро атрофида цитоплазманинг бир қисми ўралади. Натижада мерозоитлар деб аталувчи кўп сонли паразитлар ҳосил бўлади.Сўнгра улар тўқима хужайраларини емириб, яна қон томирларига тушади, бунинг натижасида одамда тана ҳарорати кўтарилади,яъни касалликнинг биринчи белгилари юзага чиқади. Мана шу давр касалликнинг инкубацион даврига (яширин, латент) тўғри келади. Одатда бу давр касалликнинг чақирувчисига боғлиқ.Масалан, Plasmodimvivax нинг биринчи мерозоитлари қонда 8-12 кундан кейин Plasmodiumfalciparum ники эса 6 кундан кейин аниқланган.

РасмPI. vivax, PI. ovaleваPI. malariaларнингҳаётийцикли


Уч кунлик безгак чақирувчилар бир кун(24 соат) қонда ҳаракатланиб қизил қон қизил қон таначаларига ёки бошқа тўқима хужайраларига кириб олишга ҳаракат қилади. Қизил қон таначаларига кириб олган мерозоитлар


эндоэритроцитлар шизогонияни бошидан кечиради. Plasmodiumfalciparum -эритроцитолди шизогония жараёнини яъни экзоэритроцитар (преэритро цитар) шизогонияни ўтиб бўлгач, эндифақат эндоэритроцитлар шизогония жараёнини бошидан кечиради,яъни PL.vivax, Pl.ovale. Pl. Malariaeдан фарқ қилиб параэритроцитар шизогония(яъни жигар ҳужайраларида қайтарила-диган шизогония)даврини бошидан кечирмайди.

Расм. Plasmodiumfalciparumнинг ҳаётийцикли


Эндоэритроцитар шизогония даврида қуйидаги жараёнлар кўзатилади. Тўкима мерозоитлари яъни гепатоцитлардан ажралиб чиққан паразитлар энди эритроцитлар ичига кириб олади. Шундан сўнг ядро ва цитоплазма ўртасида йирик вакуола пайдо бўлади. Бу ҳазм вакуоладир. Паразит гемоглобин (мураккаб оқсил) билан озиқланар экан, унинг ҳазм қилиш мушкуллиги сабабли ҳазм вакуоласи ҳосил қилади. У ташқи кўринишидан узукка ўхшаб кетади, чунки шу даврда тахлил учун олинган қон препаратлари текширилиб, Романовский-Гимза усули билан бўялганда паразитнннг ядроси қизил, цитоплазма-зангори рангда, вакуола эса бўшлиқ бўлиб кўринади. Бу даврни узук даври деб аташ мумкин. Улар қизил кўзли узукка ўхшаб кетади. Сўнг паразит катталашади ва цитоплазма псевдоподияларни ҳосил килади. Паразитнинг бу тараққиёт даври «амёбасимон» шизонт давр деб аталади. Ниҳоят паразит вояга етади, ҳазм вакуоласи йўқолади - «етук» шизонт даври бошланади. Кейин безгак плазмодияси шизогония йўли билан кўпаяди, ядрони бўлинишига-«меруляция» даври дейилади. Меруляция мерозоитларни ҳосил бўлишига олиб келади. Мерозоитлар ҳосил бўлгандан кейин бу даврни мерозоитлар даври дейилади. Мерозоитлар эритроцит мембранасини ёриб, қонга ўтади. Бу мерозоитларни эритроцитар мерозоитлар дейилади. Эритроцит ичидан чиққан мерозоитлар, тўқима ҳужайраларидан чиққан туқима мерозоитларидан морфологик жиҳатдан фарқ қилади. Эритроцитар мерозоитлари қонга чиқиши билан, беморнингтана ҳарорати кўтарилади,совуқ тер босади, безгак ҳуружи тўтади. Эндоэритроцитаршизо-гонияплазмодийлартуригақарабтурливақтмобайнидадавомэтади. PI. vivax, PI. ovaleваPI. Falciparum - 48 соат, PI. malaria да эса - 72соат. Эритро-цитар шизогониянинг муҳим белгиларидан бири босқичларнинг ажойиб синхронлигидир.Шутуфайлидеярлибирвақтдаянгимерозоитларҳосилбўладивақонгатушибтуради. Янги ҳосил бўлган мерозоитлар бошқа қизил қон таначаларига кириб, янги мерозоитларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Безгак ҳуружи 7 - 8 марта қайтарилгандан кейин, энди мерозоитларнинг айримлари эритроцит ичида гомонтлар(гаметоцитлар) ҳосил қилади.





Расм Плазмодийларнинг дифференциал ташхиси


Одатда гаметоцитлар бир неча марта (1-2) эндоэритроци-тар шизогония жараёнини ўтаб, сўнг ривожланади. Ҳар бир плазмодия турига қараб, гамстацитлар ўзига хос тузилган. Гаметогония одам танасида бошланнб, безгак чивинининг танасида давом этади. Агарда мана шу пайтда Anopheles авлодига кирадиган чивинлар одамни чақса, қон билан бирга паразитларни - етилмаган жинсий индивидларни ўзи билан олиб кетади. Чивин танасида плазмодиплар жинсий йўл билан кўпаяди. Чивин танасидаги плазмодия-ларнинг тараққиёти - спорогония дейилади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish