Л е й ш м а н и я л а р а влоди (Leishmania)
Лейшманияларнннг икки тури одамда паразитлик қилади: Leishmaniatropica ва Leishmaniadonovani. Leismaniatropica - тери лейшманиозининг чақирувчиси рус врачи П. Ф. Боровский томонидан 1898 йилда кашф этилган. Тери лейшманиози Марказий Осиё ва Кавказ ортида кенг тарқалган. Паразит тери ҳужайраларида яшайди ва терида яралар ҳосил қилади. Касалликнинг бир йил ва ундан ортиқроққа чўзиладиган шаҳар ёки - сурункали шакли (ашхобод яраси) ва 3-6 ой давом этадиган ўткир шакли (пенда яраси) тафовут қилинади. Лейшаманиянинг иккала шакли икки тур хил туфайли келиб чиққан. Ашхобод ярасини Leishmaniatropicaminor, пенда ярасини эса leishmaniatropicatropica келтириб чиқаради. Лейшманиялар тери ҳужайраларида паразитлик қилади. Касалликнинг яширин (инкубацион) даври 3 -8 ой давом этади. Искаптопар чаққан жой шишиб қолади, сўнг шу жойда яра ҳосил бўлиб, маълум бир вақтдан кейин бу яра чандиқ ҳосил қилиб битади. Leishmaniadonovani - Марказий Осиёда калаазар деб аталадиган умумий ёки висцерал лейшманиознинг қўзғатувчисидир. Касаллик манбалари Ҳиндистон, Шарқий Хитой ва Ўрта ер денгизи соҳилларида мавжуд бўлади.
расм. Лейшмания-Leishmaniatropica.
Морфологик тузилиши. Лейшманиялар майда паразитлар бўлиб, катталиги 2 - 4 мкм гаа боради. Танаси думалоқ ёки овал шаклда бўлиб,пели-
кулла билан қопланган. Романовский-Гимза усули билан бўялганда танасида ядро ва ядро рангига бўялган танача-блефаропласт аниқланади. Хивчин ўсиб чиққан танача базалтанача дейилади. Унинг ҳазм органоидлари бўлмай, осмотик йўл билан озиқланади. Ҳамма хивчинларга хос ҳолда узунасига бўлиниб кўпаяди.
Морфологик жиҳатдан лейшманиялар ҳам икки хил шаклда: ҳужайра ичида - хивчинсиз (расм) ташувчиларнинг танасида, ҳамда сунъий усулда ўстирилганда - хивчинли кўринишда яшайди. Лейшманиялар ҳаётининг хивчинли даври лептомонад давр деб аталади.
Висцерал лейшманиоз тез-тез ёки маълум бир вақт оралаб иситма чиқариш билан давом этадиган оғир касаллик ҳисобланади. Морфалогик жиҳатдан лейшманиянинг иккала тури ҳам бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Висцерал лейшманиознинг чақирувчиси одам танасида ретикуло-эндотелиал органлар - жигар, талоқ, лимфа тугунлари, кўмик эндотелий ҳужайралари цитоплазмасида паразитлик қилиб яшайди, кўпаяди. Лейшманиялар кўпай-ганда битта ҳужайрадаги паразитлар сони 100 - 200 тагача етади.(Расм)
Ҳужайра емирилгандан кейин улар лимфа орқали қонга ўтиб, янги ҳужайраларга кириб олади ва уларнинг емирилишига сабабчи бўлади. Лейшманиоз трансмиссив касаллик бўлиб, уни қонсўрар майда ҳашаротлар Phlebotomus авлодига кирувчи искабтопарлар тарқатади. Искабтопар касал одам қонини сўрганда лейшманиялар ҳаша-
р отнинг ҳазм йўлига ўтади. У ерда пара
зитларнинг- олдинги учидан узун хивчин
ўсиб чиқади, яъни содда ҳайвон хивчинли
(лептомонад) кўринишга ўтади. Ўзига
лейшманиознинг чақирувчисини юқтириб
олган бу ҳашарот соғлом одамнинг қони
ни сўрганда паразитларни унга юқтиради.
Тери лейшманиозининг табиий манбаи
ёввойи кемирувчи ҳайвонлар (қум
каламушлари ва юмронқозиқлар) ҳисоб-
ланади. Бу ҳайвонларнинг қулоқлари, бур-
ни ва танасининг искабтопар чақа олиши
мумкин бўлган бошқа жойларида яралар
ҳосил қилади. Кемирувчиларнинг инлари
да искабтопарлар кундуз кунлари яшири-
ниб ётади, кечга томон ҳайвонлар қонини
сўради ва уларга касалликни юқтиради. Умумий лейшманиоз учун табиий манба дайди итлар ҳисобланади. Висцерал лейшманиознинг асосан 2 шакли ажратилади: ҳинд калаазари, ҳамда Ўрта Ер денгизи висцерал лейшманиози. Ҳинд калаазарида терининг ранги қорамтир, баъзан тим қора бўлади.Айрим олимларнинг фикрига кўра, бундай ҳодиса буйрак усти безлари фаолиятининг сусайиши туфайли келиб чиқади, чунки лейшманиялар шу безнинг пўст қисмидаги макрофагларида ҳам учрайди.
Ўрта Ер денгизи висцерал лейшманиозида тери ва шиллиқ пардалар оқариб, мўмсимон бўлиб қолади. Беморнинг жигар ва талоғи катталашиб, камқонлик, ҳамда лейкопения кузатилади. Бемор озиб кетади.
Касалликнинг аниқлаш учун тўш суягининг processusxifoideus қисмини функция қилиб, микроскоп остида суяк кўмиги ҳужайраларида лейшманиялар бор-йўқлиги аниқланади.
Расм Ҳужайра ичи ва ташқарисидагт жуда кўп сондаги дейшманиялар
Do'stlaringiz bilan baham: |