Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet142/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Токсоплазма -Toxoplasmagondii- Токсоплазмалар айрим иссиқ қонли ҳайвонлар (гомойотерм) - каламушлар, сичқонлар, йиртқич ва барча уй ҳайвонлари (сутэмизувчилар, қушлар) ва одамнинг деярли барча аъзолари ва системаларида паразитлик қилади.
Токсоплазмалар келтириб чиқарадиган касаллик - токсоплазмоз деб аталади. Бу касаллик Ўрта Осиё мамалакатлари ва Қозогистонда ҳайвон ва одамлар орасида учраб туради. Биринчи марта француз олимлари Николь ва Мансо 1908 йилда Жазоирда Ctenodactylucgondii турига оид каламушларда мазкур паразитни топиб, унинг содда ҳайвонлар типига мансуб эканлигини исбот қиладилар. Кейинчалик токсоплазмалар одам ва ҳайвонларда паразитлик қилиши ва токсоплазмоз касаллигига сабаб бўлиши аниқланди. Лекин фақат 1970 йилларга келиб уларни электрон микроскопда текшириб ва ривожланиш циклига (кокцидияларга хос) асосланиб, токсоплазмани споралилар синфи, кокцидиялар туркумига киритилди. Токсоплазмалар одам ва ҳайвонларнинг турли аъзоларидаги ҳужайраларида топилган, масалан, бош мияда, тана мушакларида, кўзда, бачадонда, ҳомила пардасида ва ҳакозо. +озогистонлик олим, акаде­мик И. Г. Галузо ва унинг шогирдлари уй ва ёввойи ҳайвонлар­нинг деярли ҳамма турида токсоплазмоз касаллигининг тарқалиши мумкинлигини исботлайдилар. Токсоплазчалар барча иссиқ қонли ҳайвонлар организмида яшай олади, деган тахмин ҳам бор.
Морфологик тузилиши. Токсоплазманинг тузилиши ярим ойсимон бўлиб, шакли лимон ва апельсин тилимига ўхшайди. Танасининг бир учи тўмтоқ, иккинчн учи учли бўлиб, узунлиги 4 - 8 мкм, эни 2 - 4 мкм гача бўлади. Цитоплазма марказида 1 - 2 мкм катталикдаги ядро жойлатади. Романовский усулида бўялганда ядро қизил-бинафша, цитоплазма эса зангори-кулрангга бўялади. ( расм). Электрон микроскоп остида кўрилганда танасининг учли томонида спиралсимон ўралган миофибриллалар бўлиб, улар коноид деб аталади. Коноид ёрдамида токсоплазма хўжайиннинг тўқима ҳужайраларига кириб олади. Безгак плазмодиялари каби токсоплазма ҳужайра ичида паразитлик қилади ва осмотик усулда озиқланади.

Яқин вақтгача токсоплазмаларнинг фақат жинссиз йўл билан кўпайиши маълум эди. Зарарланган ҳайвонларнинг тўқималарида токсоплазмалар бир неча марта бўлиниб, ёлғон ва ҳақиқий цисталар ҳосил қилади. Дания, Англия ва АҚШ олимлари мушукларга токсоплазма билан зарарланган сичқонларни едиртириб, уларнинг ичагида кокцидияларга хос бўлган тараққиёт циклини кузатадилар.


Демак, токсоплазманинг асосий хўжайинлари мушук ва мушуксимонлар оиласига кирувчи ҳайвонлардир. Оралиқ хўжайинлар эса турли қушлар, сутэмизувчилар ҳамда одам ҳисобланади. Кўпчилик кокцидиялардан фарқ қилиб, токсоплазма учун деярли ҳамма иссиқ қонли ҳайвонлар оралиқ хўжайин бўлиши мумкин. Бундан ташқари, жинссиз йўл билан ҳосил бўлган янги паразитлар асосий хўжайинга ўтмасдан яна бошқа оралиқ хўжайинларда ҳам касал чақириши мумкин. Шундай қилиб, токсоплазманинг тараққиёт цикли хўжайинларни алмашиши билан боради. Токсоплазмалар асосий хўжайиннинг ичак эпителий ҳўжайраларида шизонтларни ҳосил килади, шизонтлар шизогония усулида кўпаяди. Шизогония натижасида мерозоитлар ҳосил бўлади. Мерозоитлар ярим ой шаклида бўлиб, ҳужайра деворини ёради ва ичак кавагига тушади. Маълум вақтдан сўнгмерозоитлар бошқа эпителий ҳужайраларига кириб, шизонт-ларга айланади ва шизогония такрорланади. Шизигония жараёни бир неча бор такрорланганидан сўнг ичакнннг эпителий ҳужайрасига кирган баъзи мерозоитлар эркаклик жинсий ҳужайраси микрогамета (сперматозоид), бошқалари эса макрогаметани(тухум ҳужайраси) ҳосил қилади. Етилган макро ва микрогаметалар эпителий ҳужайраларини ёриб чиқади ва асосий хўжайин ичагида қўшилади, натижада оталанган зигота ҳосил бўлади. Зигота эса қалин парда билан ўралиб ооцистани ҳосил қилади. Ооцисталар ҳайвон ахлати билан ташқарига чиқади.



Расм. Токсоплазманинг ривожланиш цикли.
1 – мушук ичагидаги ривожланиш; 2 – 4 – токсоплазма ооцистаси;
5 – сичқон организмидаги пролифератив босқич; 6 – токсоплазманинг сичқон миясидаги цистаси; 7 – трансплацентар зарарланган сичқон боласи;

. Ташки муҳитда, тупроқда, ооцистанинг ичида спорогония жараёни кечади ва натижада иккита спора ҳосил бўлади.Ҳар бир спорада тўрттадан спорозонт етилади. Спорозоитлар етилган ооцисталарни спороцисталар дейилади. Спороцисталар оралиқ хўжайинга, шунингдек асосий хўжайинга ҳам юқиши мумкин.


Одамга - оралиқ хўжайинга спороцисталар озиқ-овқат махсулотлари билан тушади. Одамнинг ичагида спороцистадан чиққан спорозоитлар ичакнииг эпителий ҳужайраларига киради ва бир неча баробар кўпайгани-дансўнгянги паразитлар - мерозоитларни ҳосил қилади. Баъзи бир спорозо-итлар ичак деворларидан ўтиб ретикуло-эндотелиал тизим ҳужайраларига, кўпинча макрофагларга кириб, паразитлик қилади, ўсади, ривожланади, жинссиз йўл билан кўпаяди. Ҳосил бўлган мерозоитлар ҳар хил ички орган ҳужайраларига кириб яшайди. Токсоплазманинг ички орган ҳужайраларида кузатиладиган жинссиз кўпайиши алоҳида усул - эндогония дейилади. Эндогония шизогония жараёни билан яқин боғланган бўлиб, икки даврни бошидан кечиради, аввало шизогония кузатилади, сўнг ҳосил бўлган ҳар бир мерозоит яна иккига бўлинади. Зарарланган ҳайвон органида (аъзосида) токсоплазмалар тез кўпаяди. Ҳужайраларнинг цитоплазмасида тўпланган паразитлар «ёлғон» цисталар деб аталади. Ҳужайра девори токсоплазмалар учун циста қобиғи бўлиб хизмат қилади. Ҳужайрадан чиққан мерозоитлар тўп-тўп жойлашиб, қалин парда билан ўралиши мумкин. Бундай паразитлар тўпламига ҳақиқий (асл) цисталар дейилади.

Расм Токсоплазманинг ҳаётий цикли

  1. Эндозоит ҳужайин ҳужайрасига кириб бормоқда;

  2. Ҳужайин ҳужайраси;

  3. Эндозоитлар тўплами;

  4. Эндозоитларнинг ҳужайра ичидан чиқиши;

  5. Цистазоитлар ҳужайра ичидаги цистада;

  6. Цистазоитлар ҳужайра ташқарисидаги цистада;

Асосий хўжайинлар (кўпинча мушуклар) цисталар билан зарарланган оралиқ хўжайин аъзоларини еб ўзига токсоплазмаларни юқтиради. Асосий хўжайинлар касалликни спороцисталар орқали юқтириши ҳам мумкин, лекин бундай юқиш йўли камдан-кам учрайди.


Токсоплазмоз касаллигининг кенг тарқалганлигига сабаб, кўпчилик оралиқ хўжайинлар асосий хўжайин (мушуксимон йирткич ҳайвонлар) учун озуқа бўлади. Шу туфайли токсоплазма турининг табиатда сақланиб туришига шароит яратилади. Одамга токсоплазмалар қуйидаги йўллар орқали ўтиши мумкин:
1. Оғиз орқали - peros. Спороцисталар билан ифлосланган сабзавот, мева- лар, қўллар орқали ёки токсоплазма цисталари билан зарарланган гўшт. сут маҳсулотлари орқали ўтади.
2.Контакт йўли билан зарарланган ҳайвонлар терисишилинганда, касал-
хоналарда ёки токсоплазмозни аниқлайдиган лабораторияларда цисталар одамнинг жароҳатланган териси ва шиллиқ пардалари орқали юқиши мумкин.
3. Трансплацентар йўл билан- онадан йўлдош орқали болага ўтиш. Бу йўл одатда ҳомиладор бемор аёлларда кузатилади.
4. Ҳаво томчи орқали- ўпка токсоплазмози кузатилади.
Касаллик аломатлари паразит қайси аъзога жойлашганлигига боғлиқ бўлиб, одатда асаб, жинсий, лимфа системалари, кўриш аьзолари шикастланади. Токсоплазмоз сурункали касаллик бўлиб, ўзига хосбелгилари айтарли кузатилмайди. Ҳаттоки одамлар орасида 30 % гача токсоплазмаларни ташиб юрувчилар бўлиб, уларда мутлақо касаллик аломатлари бўлмаслиги мумкин. Токсоплазмани аниқлаш учун қуйидаги лаборатория усуллари қўлланади:
1.Биопроба(биосинов) усули. Зарарланган аъзолар (қон, орқа мия суюқли-ги, лимфа безларининг пунктатлари, ўлган ҳайвоннинг аъзолари) олиниб, ҳужайралар муаллақ ҳолда тайёрланади, сўнг лаборатор сичқонларига юборилади. Сичқонларни зарарланган аъзолари олиниб, препаратлар тайёрланади ва Романовский усули бўйича бўялиб, микроскоп остида кўрилади.
2.Аллергик проба(синов) усули. Бу усул токсоплазмознинг аниқлашда кенг қўлланадиган усул бўлиб токсоплазмоз билан оғриган беморларни токсоплазмага (аллергенга) нисбатан ўта сезгирликни ҳосил қилишига асосланган. Беморга аллерген сифатида токсоплазмин юборилади. Токсоплазмин лаборатория шароитида ишлаб чиқарилади. Текширилаётган беморнинг билак териси остига 0,1 мл токсоплазани юборилади ва 24 соат мобайнида токсоплазмин юборилган жой қизаради. Бу қизарган жой диаметри 8 -10 мм ларгача борса, синов мусбат ҳисобланади. Аммо бу проба илгари касал бўлиб тузалган одамларда ҳам мусбат бўлиши мумкин. Шу сабабдан яна бир серологик реакция қулланади - коплемент боғлаш реакцияси.
3. Коплемент боғлаш реакцияси антигенантижисмлар (антитело) боғлаш реакцияси антиген билан специфик антижисмларни бир-бири билан реак-цияга киришишига асосланган. Специфик антижисмлар (оқсил таначалар) токсоплазмоз билан касалланган беморнинг қон зардобида оқсил бўлади. Агарда қон зардобида бундай oқсил таначалар бўлмаса, демак бемор токсоплазмоз билан касалланмаган бўлади.
Касалликни олдини олишнинг асосий шарти шахсий гигиенага риоя қилишдан иборат. Уй ҳайвонларини вақти-вақти билан токсоплазмозга текширтириб туриш лозим. Токсоплазмалар билан зарарланган уй ҳайвонларини даволаш зарур, уларнинг гўшт, сут маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish