Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


СЕЗГИ АЪЗОЛАРИНИНГ ОНТОФИЛОГЕНЕЗИ



Download 56,4 Mb.
bet126/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

СЕЗГИ АЪЗОЛАРИНИНГ ОНТОФИЛОГЕНЕЗИ
Сезув аъзолари (кўрув, ҳид билиш, эшитув, таъм билиш ва бутун тана
билан сезишнинг) ҳар бири муаян турдаги таъсуротларни қабул қилади ва улар ҳамкорлигида организм атроф-муҳитни идрок қилади, ҳис этади.
Дастлаб пайдо бўлган мия бўлимлари, учта мия пуфаги давридаёк сезги аъзолари таъсирида шаклланиб борган: хид билиш - олди мия пуфагининг прогрессив ривожланишига, кўриш аъзоси - ўрта мия пуфагининг кўриш дўмбокчаси ривожланишига олиб келган. Эшитиш ва мувозанат аъзолари кейинги мия пуфаги такомиллашувини белгилаб, ундан харакат координа-циясини бошкарувчи мияча хосил бўлади.Нерв системасининг прогрессив ривожланишида сезги аъзоларининг таъсири кучли бўлган. Сезув аъзолари орқали атроф-мухитдан қабул қилинаётган таъсиротлар табиийки бош мияни ривожланишида, такомиллашувида катта роль ўйнаган. Демак, нервсистемаси билан сезув аъзолари ўртасида филогенетик боғланиши жуда қадимийдир.
Тубан хордалиларда нерв найи ва сезги системаси узвий боғлангандир. Ланцетникда ёруғликни нерв найи бўйлаб жойлашган сувчи ҳужайралар (Гэсс кўзчалари) йиғиндиси қабул қилади. Сезув аъзоларининг тананинг олдинги қисмида тўпланиши эволюция жараёнида айнан бош миянинг юксак ривожланишига сабаб бўлган.Баликларда сезги аъзоларидан хид билиш, эшитиш (факат ички кулок) (Расм), кўриш (кўзида ковоклар бўлмайди) ва баликлар учун хос бўлган ён чизик ривожланган.Амфибияларнинг сезги аъзолари кўпроққуруқликда яшашга мослашган. Уларда хам хид билиш, кўриш ва эшитиш аъзолари ривожланиб, кўз соккаси баликникидан фаркли - юмалок (узоқни кўради), қовоқлари бўлиб, кўзни куриб колишдан саклайди. Амфибияларда ички қулоқдан ташқари қуруқликка мослашган ўрта қулоқ хам ривожланади. Ноғора бўшлиғида эшитиш суякчаси - узанги ва Евстахий найи ривожланган.Судралиб юрувчилар ва қушларнинг сезув аъзолари амфибияларникига нисбатан анча ривожланган. Қушлар кўзи ўткирлиги билан ажралиб туради. Купчилик қушларнинг кўриш доираси жуда кенг бўлади.Сутэмизувчиларда эшитиш аъзоси етакчи ахамиятга эга.(Расм) Ташки кулок супраси, йули шаклланади. Эшитиш суякчалари сони учтага етади



Расм. Умуртқалиларнинг эшитиш аппратининг эволюцияси 1-ярим ҳалқали каналлар; 2-юмалоқ қопча; 3-овал қопча; 4-юмалоқ қопча бўртмаси; 5-чиғаноқ каналчаси; 6-чиғаноқ;
Сутэмизувчиларда ҳид билиш, эшитиш, кўриш, туйғу ва таъм билиш ривожланган. Лекин улар хар бир турда ҳаёт шароити ва яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда ҳар хил ривожланган, қоронғида яшовчи кўрсичқонларда кўриш сезгиси ривожланмаган. Дельфин ва китлар ҳид сезмайди. қуруқликда яшовчилар жуда нозик ҳид билиш хусусиятига эга;
Кўпчилик сутэмизувчиларда эшитиш аъзоси, шунингдек ички қулоқ яхши ривожланган. Ҳамма ҳайвонлар ҳам рангни фарқ қила олмайди. Одамкўра-дигаи рангларнинг ҳаммасини фақат маймунлар кўра олади. Алоҳида узун ва дағал мўйловлар туйғу аъзоси бўлиб хизмат қилади. Маймунларда ҳам, одам-лар сингари бармоқ. учлари туйгу аъзоси бўлиб ҳизмат қилади. Ўтхўр ҳайвонларда таъм билиш яхши ривожланган.
Шундай килиб, нерв системасининг эволюцияси ташки мухитга, сезги органларга боғлик равишда кечади. Эволюция жараёнида миянинг олий бошкарувчи марказлари унинг олдинги кисми томон силжийди ва кулранг модданинг микдори тобора ортиб боради.

Нерв системаси муҳим рол ўйнайди, бу система билан боғлиқ тўгма камчиликлар оғир оқибатларга ва ўлимга олиб келади. Масалан: рахисхиз–умуртиқа каналини орқа деворини бўлмаслиги, орқа мия канални олдинги деворида очиқ холда ётган бўлади ; прозенцефалия– бош мия ярим шарларини ривожланмаганлиги; агирияпущта ва эгатларни бўлмаслиги;олигогирия ва пахигирия -пушталарни сони камайиши ва йўғонлашиши; микрогирия - пушталарни сони ошиши ва кичиклашиши; анэнцефалия- бош мия мия қутисининг гумбаз қисмининг бўлмаслиги; микроцефалия- бош мия ҳажмини нормадан кичик бўлиши; амиелия- орқа миянинг умуман бўлмаслиги. Одатда бундай болалар, ҳаётларини биринчи йилидаёқ нобуд бўладилар.




Жинсий система эволюция.

Сийдик айириш системаси ва жинсий системалар филогенетик боғланган ситема-лардир. Кўпчилик умуртқалиларда гонадалари мезонефроснинг вентрал чекка қисмларида жуфт бурмалар шаклида ҳосил бўла бошлайди, олд буйрак ва бирламчи буйракни ва уларнинг сийдик йўллари жинсий маҳсулотларни чиқариш функциясини ҳам бажаради.


Умуртқлиларнинг урғочиларида тухум йўли ва тухум йўли воронкаси Мюллеров канал ва олд буйрак каналчаларини қолдиқ қисмларидан ҳосил бўлади.Бундан ташқари, юксак умуртқалиларнинг урғочиларида, пронефроснинг орқа қисми ҳисобига, бачадон ва қин ҳосил бўлади. Ҳамма умуртқалиларнинг эркакларида олд буйракнинг ҳамма қисмлари редукцияга ўчрайди, бирламчи буйрак каналчаларидан, амниотларнинг эркакларида фақат уруғдон ортиғи ривожланади. Анамнийларнинг эркакларида бирламчи буйракнинг сийдик йўли (Вольф канали) бир вақтда уруғ чиқариш йўли вазифасини ҳам бажаради. Амниотларнинг эркакларида Вольф канали фақат уруғ чиқариш вазифасини бажаради. Бирламяи буйракнинг бир қанча рудимента каналчалари уруғдон ортиғига айланади.



Расм Умуртқалиларда жинсий ва айирув системаларининг ривожланиши


I-тубан умуртқлиларнинг нейтрал хомила ҳолати; II – қуруқликда яшовчи умуртқлилар-нинг урғочиси; III – қуруқликда яшовчи умуртқлиларнинг эркаги; IV – юксак умуртқали-ларнинг нейтрал ҳомила ҳолати; V – юксак умуриқалиларнинг урғочиси; VI – юксак умуртқалининг эркаги;1-пронефрос(олдбуйрак); 2-мезанефрос(бирламчи буйрак); 3-мета нефрос(иккиламчи буйрак); 4-пронефротик канал; 5-мюллеров канал-урғочиларда тухум йули вазифасини бажаради; 6-вольф канал-эркакларда уруғ йўли вазифасини бажаради; 7-бачадон; 8-сийдик йўли; 9-сийдик пуфаги; 10-клоака;11-жинсий олат(эркак) ёки клитор(урғочи) 12-жинсий без; 13- орқа ичак

Айирув ва жинсий ситемалари моддалар алмашинувининг ва жинсий маҳсулотларнинг ажратиш вазифасини бажарадилар, ва келиб чиқиши бўйича бир куртакдан – нефротомдан ривожланадилар. Нефротом сомитнинг оёқ қисмидан шаклланиб, тананинг иккиламчи бўшлиқ деб номланадиган қисми целом билан зич боғланган бўлади. Айириш органи буйраклар бўлиб, улар филогенезда учта босқични ўтадилар: пронефрос(олдбуйрак), мезонефрос(тана), метанефрос(чаноқ).


Олд буйрак фақат балиқлар ва амфибиялар личинкаларида, тана буйраги- балиқлар ва амфибияларнинг вояга етганларида, судралиб юрувчилар ва сут эмизувчиларда чаноқ буйраги бўлади. Олд буйракнинг ривожланишида тананинг бош кисмидан клоака томон пронефротик канал тортилган бўлади, кейинчалик у иккига ажралиб: нефрон билан боғланадиган -вольф канали ва олдинги томони билан целомга очиладиган, уруғ йўлини ҳосил қиладиган- мюллеров канали ҳосил бўлади.
Рептилийлар ва сут эмизувчиларда вольф каналининг каудал қисмидан буйрак ва сийдик йўли ҳосил бўлади, эркакларида эса шунингдек уруғ йўли ҳосил бўлади. Эркакларида Мюллеров канали редукцияга ўчрайди, урғочиларида эса ундан бачадон ва унинг ортиги ҳамда қин шаклланади. Тухум куювчилар ва халталиларда иккитадан қин,бачадон ва тухум йўллари бўлади, қолганларида эса биттадан бўлади(тухум йўлидан ташқари).
Буйраклар нефронлардан ташкил топган, улар ички муҳит суюқлигини фильтрлайди , шунинг учун қон айланиш системаси билан боғлиқ бўлади. Пронефрос ва мезанефрос капсуласи ва капилярлар тўри мавжуд нефронлардан иборат бўлиб, целом билан боғлиқ бўлади, меианефрос эса – бундай боғланишни йўқотади.
Эволюцион жараёнда айирув каналлари суюқликнинг сақлаш мақсадида узунлашади, шунингдек Генле халқаси шаклланади, бу эса фақатгина сувнигина эмас, балки тузларни, глюкозани,гормонларни ҳам қайта сўрилишни таъминлайди. Рептилийларда метанефрос сегментар тузилишини сақлайди, сут эмизувчиларда у йўқолади , буйраклар пастка – қорин бушлиғини пастки орқа қисми бел қисмига силжийди, Анамнийларда аввал фақат иккита буйрак –бирламчи ва иккиламчи, охиргиси фоалиятини давом эттиради, амниотларда эса учта буйрак шаклланиб, етук организмларда чаноқ буйраклари ўз функцияларини давом эттиради.
Сийдик айириш ва жинсий системаси онтофилогенези ўзаро боғланганлиги туфайли, ривожланиш жараёнида, иккала системага таълуқли бир қанча аномалиялар юзага келиши мумкин. Одамларда икки шохли бачадоннинг бўлиши, шунингдек иккита бачадон ва қин(параллелизм типида)бўлиши каби аномалия ўчрайди. Жинсий олатнинг ривожланиш кўртаги ҳам жуфт бўлиб, кейинчалик кўртак кўшилиб, битта аъзо риволанади. Камдан кам ҳолда иккита жинсий олат бўлиши мумкин.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish