Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet111/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Қушларфаол ҳаёт кечиргани учун, уларнинг танасида оксидланиш жараёни юксак даражада бўлади. Оксидланиш жараёнини юксак даражада бўлишини қон томирлар системаси билан таъминланади. Қушлар юрагида ўнг ва чап қоринча ҳамда чап ва ўнг бўлмача тафовут этилади. Юракнинг чап ярим бўлагида артериал қон, ўнг қисмида эса веноз қон оқади. Юракнинг чап қоринчасидан бошланган ўнг аорта paвoғи аорта сифатида барча органларни артериал қон билан таъминлайди. қушларда аорта ёйининг ўнг томонга қараб бурилиши билан сутэмизувчилардан ажралиб туради. Барча аъзолардан йиғилган веноз қон юқориги ва остки ковак веналар орқали юракнинг ўнг бўлмачасига қуйилади. Худди шуиингдек, ҳазм аъзоларидан йиғилган веноз қон жигар орқали тозаланиб ўз навбатида ковак венага қуйилади. Ўнг бўлмачадаги веноз қон чодирли клапанлар орқали ўнг қоринчага ўтади ва ўнг қоринчадан ўпка артериялари бўйлаб ўпкага йўналади. Ўпкада оксидланган артериал қон ўпка веналари бўйлаб юракнинг чап бўлмачасига қуйилади.
Сут эмизувчиларҳайвонат оламининг энг юксак даражада ривожланган гуруҳидир.
Сутэмизувчиларнинг қон томир системасида, худди қушлардаги сингари кичик қон айланиш доирасининг томирлари , катта қон айланиш доирасининг томирларидан бутунлай ажралгандир. Юраги туташ тўсиқ виситасида чап артериал ва уйқу вена қисмларга бўлинган. Катта қон айланиш доираси битта томир- соф артериал қон ташувчи чап аорта ёйи билан бошланади. Кичик қон айланиш доираси юракнинг ўнг қоринчасидан ўпка артерияси билан бошланади. Бу артерия ўнг ва чап ўпка артерияларига бўлиниб, ўпкага веноз қонни олиб боради. Ўпкада газ алмашинув содир бўлиб, веноз қон артериал қонга айланади, сўнг ўпка веналари орқали юракнинг чап бўлмачасига келиб қўйилади.
Шундай қилиб қон томир системасини қиёсий жиҳатдан ўрганиш мазкур системанинг эвалюцон жараёнидаги асосий такомиллашиш босқичларини учта йўналишда борганидан далолат беради. 1. Юрак пайдо бўлиши ва юрак камералари сонининг орта борганлиги;
2.қон томирларни иккита: катта ва кичик доираларга ажралиши;
3. Юракни чап артериал ва ўнг веноз бўлакларга ажралиб, танани соф кислородга тўйинган артериал қон билан таъминлаш имкониятининг вижудга келиши.
Балиқларда юраги икки камерали: бўлмача ва қоринчадан иборат. Бўлмача девори юпқа, қоринча девори мускулдан тузилган. Шуиингдек, юрак қоринчасининг олдинги томонида девори мускулдан таркиб топган артерия ўзаги (қонуси), бўлмача томонида эса вена бўшлиғи (синуси) бор. Панжақанотли балиқларда бўлмача ўртасидааста-секии девор ривожланиб борган ва у бўлмачани икки қисмга ажратган.
Умуртқалилар қуруқликка чиқиши муносабати билан уларнинг қон томир системаси тубдан ўзгарган. Юрак дастлаб уч камерали, сўнг тўрт камералига айланган,
Амфибиялар юраги уч камерали бўлиб, жуфт бўлмача ва тоқ қоринчадан иборат. Судралиб юрувчилар юраги ҳам уч камерали, лекин унинг қоринчасида қисман тўсиқ пайдо бўлади, юрак қиқарган пайитда тўсиқ қоринчанинг орқа деворига тақалиб, артериал ва веноз қонни бутунлай аралашишига тўсқинлик қилади. Натижада рептилия танаси қисман аралаш қон билан таминланади. Рептилиялардан фақат тимсоҳда ҳақиқий тўрт камерали юрак пайдо бўлади. қушлар ва сутэмизувчилар юраги тўрт камерали бўлиб артериал қон веноз қондан батамом ажралган бўлади. Шундай қилиб, фелогинез жараёнида умуктқалиларда юрак пайдо бўлиши ва унинг тузилишининг такомиллашиши кузатилади.
Умуртқалиларнинг эмбрионал тараққиётида дастлаб юрак олдида қорин аортаси шаклланади, ундан артериал ёйлар танага тарқалади. Бу ёйларнинг умумий сони 6-7 жуфт бўлади. Биринчи икки жуфти редукцияланади. Балиқларда шундан тўрт жуфти ойқулоқ артерияларини хосил килади. Қуруқликда яшовчиларда учинчи жуфт артериядан уйқу артериялари, тўртинчи жуфт артериядан эса аорта ҳосил бўлади. Бешинчи жуфт артерия хамма умуртқалиларда атрофияга учрайди. Олтинчи жуфт артерия ўпка артериясига айланади. Ҳомила вақтида ўпка артериясини аорта билан боғлаб турувчи томир мавжуд бўлиб, у боталло йўли деб аталади.



Расм Умуртқали ҳайвонларда артериал


ёйларнинг ривожланиши.

I-дастлабки мавжуд жабра ёйлар;1-6 – артериал


ёйлар; 7- қорин аортаси; 8- орқа аорта;II- балиқ-
лар; 3-6-олиб келувчи ва олиб чиқувчи жабра
артериялари; III-думли амфибиялар;3-ўйқу
артериялари;4-аорта ёйлари; 6-баталлов найи;
10-ўйқу найи; IV-думсиз амфибия; V-рептилий;
41- ўнг аорта ёйи; 4-чап аорта ёйи;VI-қушлап;
VII-сутэмизувчилар

Юрак-қон томирлар системаси филогенези билан танишув одамдаги айрим анома-лиялар негизини аниқлаш имконини беради. Баъзан ҳомила вактида тўртинчи жуфт ойқулоқ артериясининг ўнг ёйи редукцияга учрамайди. Бу клиник намоён бўлмайди. Агар тўртинчи ёйни иккала қисми сақланиб қолса, улар қизилўнгачни орқа томонида бирга қўшилади, трахеяни сиқиб қўяди ва ютишни нафас олишни қийинлаштириб қўяди. Айрим ҳолларда ўнг аорта ёйи трахея ва қизилўнгачни айланиб ўтиб, чап аорта ёйи билан бирикади ва тоқ орқа аортани ҳосил килади. Бунда ёш ўтиши билан трахея ва кизилўнгач аорта ёйлари ўртасида сиқилиб қолади. Юракдаги туғма аномалиялардан юрак бўлмача-лари, қорин-чалари ўртасидаги тўсиқларнинг ривожланмаслиги хам учрайди. Боталло йўлининг, битмай қолиши ҳам қон томирлар системаси аномалияларига киради.Юрак-қон томирлар аномалиясидан яна бири томирлар транспозициясидир. Бунда аорта ва ўпка артерияси стволлари юракдан нотўғри чиқади. Бунга сабаб эмбрионал тараққиёт вақтида юрак қоринчасидан битта артериал ствол чиқиб, артетиал ва веноз қон аралашишига сабаб бўлади. Эмбрионал ривожланишда одамни юраги аввал бўйин соҳасида шаклланади,сўнг жойи ўзгариб, пастки олдинги томонга сўрилади. Камдан кам ҳолларда - юракнинг бўйин соҳасида жойлашган ва икки камерали юракка эга бўлган аномалия билан бола тўғилиши мумкин. Бундай аномалиялар ўлимга олиб келади.Буларга нисбатан кўпроқ учраши мумкин бўлган аномалияларга: бўлмачалар ёки қоринчалар орасида тўсиқнинг бўлмас-лиги, юракнинг уч камерали бўлиши кабилар киради. Булардан ташқари, яна бир қанча артериал ва веноз қон томирлари билан боғлиқ аномалиялар ўчрайди.



Шундай қилиб, умуртқалилар юрак-қон томирларининг эволюцияси юрак тузилишининг мукаммаллашуви, артериал ва веноз қоннинг аралашмаслиги имқониятининг яратилиши йўналишида борган.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish