Юрак қон томирлар онто-филогенези
Юрак-қон томирлар филогенези.
Юқори даражада ривожланган, йирик кўп ҳужайрали организмларнинг мавжуд бўлиши ва нормал яшаши учун, организмни бир бутун тизим сифатида интеграциясини таъминлайдиган, транспорт функцияни бажарадиган, ҳаракатчан ички суюқ муҳитни бўлиши жуда ҳам зарурдир. Тўқималарда нормал модда алмашиниши учун узлуксиз равишда организмга О2 ва озик модда келиб туриши талаб этиладиҚон айланиш системаси айнан шу функцияни бажаради. Қон айланиш системаси орқали озиқ моддалар, кислород, карбонат ангдрид, диссимиляция маҳсулотлари, гормонлар ташиб юрилади. Хамма хордалиларда қон айланиш системаси, ёпиқ бўлиб, мезодермадан ривожланади. У иккита асосий артериал томирлар: қорин аортаси ва орқа аортадан ташкил топган. Корин аортаси орқали веноз қон олдинга томон ҳаракатланиб боради, нафас олиш аъзоларида кислородга тўйиниб, сўнг орқа аорта орқали орқа томонга ҳаракатланади. Орқа аортадан қон капиллярлар тизими орқали қорин аортасига қайтиб келади. Қорини аортаси ёки унинг бир қисми қисқриши туфайли қоннинг томирларга ҳайдайди(расм)
Расм. Сувли муҳитда(А) ва қуруқликда(Б) яшайдига умуртқалиларнинг қон тизимини тузилиши: 1-жабра артериялари; 2-уйқу артерияси; 3-олдинги кардинал вена; 4-орқа кардинал вена; 5-орқа аорта; 6-кювьеров оқими; 7-ичакости венаси; 8-жигар венаси; 9-қорин аортаси; 10-орқа(пастки) ковок вена; 11-жигарнинг қопқа венаси; 12-ўпка венвси; 13-ўпка артерияси;(стрелка ёрдамида қоннинг ҳаракатлани йўллари кўрсатилган)
Ланцетникни қон айланиш системаси содда тузилишга эга бўлиб, битта қон айланиш доирасига эга. Юраги бўлмайди. Юрак вазифасини қорин аортаси бажаради. Қорин аортасидан веноз қон, олиб келувчи жабра артерия-ларига ўтиб, у ерда кислородга тўйинади.Уларнинг сони жабра ёриқлари сонига тўғри келади(150 жуфт гача).
Расм. Ланцетникнинг қон айланиш системаси: 1- қорин аортаси; 2-олиб келувчи ва олиб чиқувчи жабра артериялари; 4-уйқу артериялари; 5- ўнг ва чап олдинги кардинал веналар; 6-ўнг ва чап орқа кардинал веналар; 7-ўнг ва чап кювьеров оқимлари; 8-жигар венаси; 9-орқа аорта;
Шуни таъкидлаш керакки, жабра артериялари капиллярларга бўлинмайди.Олиб чиқувчи жабра артериялари орқали кислородга тўйинган қон жабра усти артерияларига ўтади ва у орқали олдинга томонга ўйқу артериялари орқали танани олдинги қисмини артериал қон билан таъминлайди, орқа томонда эса улар бирлашиб орқа аортани ҳосил қилади, Орқа аорта орқали танани орқа томонидаги аъзолар кислород билан таъминланади. Танани олдинги томонида иккита ўнг ва чап кардинал веналар, танани орқа томонида ўнг ва чап томонидан орқа кардинал веналарга карбонат ангдридга тўйинган қонлар ўтиб, улар ўрта томонга йуналадилар ва кювьеров оқимини ҳосил қиладилар. Унг олдинги кардинал вена ва ўнг орқа кардинал вена ўнг кюверьов оқимини жудди шундай чап олдинги кардинал вена чап орқа кардинал венв билан қўшилиб чап кювьеров оқимини ҳосил қилади. Унг ва чап кювьеров оқимлари қорин аортасига келиб қўйилади. Ички органлардан веноз қон жигар венаси орқали келиб қорин аортасига қўйилади.
Сувда яшайдиган умуртқа лилар - балиқларда қон айланиш доираси битта, юрак икки камерали - бўлмача ва қоринчаан иборат. Балиқлар юрагидан фақат венозли қон окади (Расм). Баликларнинг қон айланиш системаси анча такомиллашган бўлиб прогрессив белгиларга эга. Балиқларда икки камерали юрак пайдо бўлган, у веноз синусидан ташқари, битта юрак бўлмаси ва битта қоринчадан иборат.
Расм Балиқнинг қон айланиш системаси
1-веноз синуси; 2-юрак қоринчаси; 3-юрак бўлмачаси;
4-қорин аортаси;5-олиб келувчи ва олиб чиқувчи жабра
артериялари; 6-уйқу артериялари; 7- ўнг ва чап олдинги
кардинал веналар;8-ўнг ва чап орқа кардинал веналар;
9-ўнг ва чап кювьеров оқимлари; 10-жигар венаси;
11- орқа аорта; 12-ўмров ости артерияси; 13-дум
Артерияси;
Веноз қон юрак коринчасидан артериал қонус орқали
қорин аортасига қуйилади. қоринаортасидан, қон
4 жуфтжабра артериялари орқали жабраларга қўйи-
лади. Ланцетникданфарқли равишда балиқларда
жабра артериялари капиллярлар турини ҳосил қилади.
Жабрада кислородга тўйинган атериал қон, жабра
артериялари орқали орқа аортага ўтади. Сўнгра уйқу
артериялари орқали бош соҳасига, ўмров ости
артерияси орқали тана ёндеворига, дум артериялари орқали тананинг орқа қисмига, алохида артериялар орқали ички аъзоларга (ичак, буйрак) тарқалади. Баликларнинг вена қон томир системаси ланцентникига ўхшаш бўлади.
Умуртқа лилар курукликка чиқиши билан уларнинг қон айланишида тубдан ўзгариш рўй берган. Чунки ойқулоқ оркали нафас олиш ўпка оркали нафас олиш билан алмашинган. Юрак энди фақат венозли қонни қабулқилмасдан, артериал қонни хам қабул этади. Натижада, юрак дастлаб уч камерали, сўнг тўрт камералига айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |