Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet117/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Сут эмизувчиларда нафас йўллари киприкчали эпителий билан қопланган. Улар овқат ҳазм қилиш системасидан тўлиқ ажралган ва фақат ҳалқум қисмда кесишади. Бронхлар кўп марта тармоқланиб, бронхиолалар ва альвеолалар-ўпка пуфакчалари билан тугайди.Энг йирик бронхлар аста-секин майдалашиб 2,3 ва 4 тартибли бронхлар ҳосил қилиб, ниҳоят девори жуда ингичка бўлган бронхиолаларга айланади. Бронхиолалар альвеолалар билан тугайди. Альвеалалар девори бир қават эпителийдан иборат бўлиб, жуда қуюқ капиллярлар тўри билан ўралган. Ана шу капиллярлар ичидаги қон билан альвеолалар бўшлиғидаги ҳаво орасида газ алмашинуви кечади. Альвеолаларнинг сони турли сут эмизувчиларда турлича бўлади. Улар ҳисобига газ алмашинув майдони кенгаяди.Одамда ўпкаларини альвеолар юза қоплами 90 м2 ни ташкил этади.Кўкрак бўшлиғи корин бўшлиғидан диафрагма билан бўлиниб туради. Диафрагма нафас олиш харакатларида жуда мухим ахамият касб этади. Диафрагма кўкрак қафасини ҳажмини ўзгартирадиган асосий мускул бўлиб қолади.
Шундай килиб, умурткалиларнинг нафас олиш системаси уларнинг яшаш мухит-ларига боғлик равишда ривожланиб,нафас йўлларини дифференцирланиши, нафас мускулларининг такомиллашиб бориши ва газ алмашиниш сатҳининг тобора ортиши ва мураккаблашуви йўналишида борган.
Одамнинг эмбриогенезида барча умуртқалилардаги каби нафас йули билан ҳазм система-сининг бошланғич қисми узвий боғланганлигини кўзатишимиз мумкин. Нафас системаси олдинги ичакнинг вентрал деворидан бўртиб чиққан ўсимтадан ривожланади. Нафас аъзоларининг биринчи куртаги эмбрион тараққиётининг учинчи ҳафтасида пайдо бўлади. Дастлабки тоқ куртак, кейинчалик иккита жуфт ўпка куртагига ажралади. Беш хафталик эмбрионда бўлажак ҳиқилдоқ куртаги пайдо бўлади. Ана шу даврдан бошлаб ҳиқилдоқ аста-секин такомиллаша боради, лекин бола туғилганда ҳали тугал етилмаган бўлади. Кейинги такомилланиш балоғат ёшига етгунга қадар давом этади. Бронхлар такомили эмбрион тараққиётининг 4 ойлигигача давом этади, альвеоларни тараққиёти эса бола 7-8 ёшга етгунича давом этади.
Нафас олиш ситемаси билан боғлиқ аномалияларнинг ҳам турлари хилма хилдир.
Нафас аъзолари аномалиялари жумласига нафас найининг турли қисмлари: бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхларнинг торайиши (стенозия) ёки берк бўлиши (атрезияси) киради. Ҳиқилдоқ аномалияларига қалқонсимон тоғай, ҳиқилдоқ усти тоғайи суст ривожланиши ва шу туфайли овоз ёриғини торайиши киради.

Ўпка аномалияларига ўнг ёки чап ўпка


ва асосий бронхни ривожланмаганлиги
мисол бўлади.

Расм Ўпка ва ўпка бўлаги


аплезиясини кўрсатувчи схема

Нафас аъзоларини аномалия­лари


алоҳида ёки бошқа система аномалия-
лари билан биргаликда учрайди.
Масалан, муковисцидоз касаллигида
ҳазм системаси аномалиялари билан бир қаторда бронхларнинг кенгайиши ва нафас йўлларини шилимшиқ модда билан тўла бўлиши кузатилади.Эмбриогенезнинг дастлабки босқичидан бошлаб, ҳазм ва нафас олиш системаларининг боғланганлиги туфайли бу иккала системалар билан боғлиқ аномалиялар ҳам кўзатилади. Масалан: қизилўнгач ва трахеялар орасидаги боғланишнинг сақланиб қолиши- эзофаготрахеал тешиклар типидаги аномалиялар(расм)

Расм Эзофаготрахеал тешикларни ҳар хил типлари 1-қизилўнгач; 2-трахея;


Шундай қилиб нафас олиш аъзоларини ривожланишида бир қанча аномалиялар кўзатилади. 1. Бурун қисми билан боғлик бўлган: тоғай қисмини камайиши,қўшимча тоғайни бўлиши, бурун тоғай қисмини шаклини ўзгариши.хоанани,бурун тешикларини бўлмаслиги, бурун чеккаларида ёриқларни бўлиши; 2. Агенезия (умуман бўлмаслик). Битта ёки иккита ўпкани агнезияси(иккинчи холатда организм яшай олмайди);


3. Ўпка аплазия(жуфт аъзолардан бирини бўлмаслиги) си;
4. Кекирдак тоғайларини нормал ўлчамдан чеккага чиқиши, уларни шаклини ўзгариши,тоғайларни умуман бўлмаслиги ёки етарли даражада ривожланмаганлиги, кекирдак найини туғма берк бўлиши, трахея атрезияси ёки аксинча кенгайган (трахеямегалия) бўлиши мумкин. 5. Тўғма бронхоэктозия-терминал бронхиолаларнинг ҳаддан ташқари кенгайиб кетиши; 6.ҳиқилдоқни ривожланмаганлиги;7. диафрагмани ривожланмаганлиги( диафрагма гумбазидаги кичик деффектлардан бошлаб, диафрагмани умуман бўлмаслиги-агенезияси)
Айириш системаси онто-филогенези.

Хордалиларнинг айириш системаси мезодермадан ривожланади ва ланцетникда шаклан ўзгарган метанефридиал типда тузилган бўлса, умуртқалиларда буйраклардан иборат бўлади. Бу система организмдан диссимилациянинг яроксиз махсулотларини чикариб ташлайди. Умуртқали ҳайвонларда ва одамда диссимиляция маҳсулотлари танадан, айириш системасини таркибига кирувчи, сийдик ажратувчи буйраклардан ташқари, тер безлари ва ўпкалар орқали ҳам ажратилади.


Умурткалиларнинг айириш аъзолари жуфт буйраклардан иборат. Буйракларни асосий функцияси айириш айириш( аввал бирламчи сўнг иккиламчи сийдик ҳосил бўлади).
Буйраклар, бу асосий функциясидан ташқари яна қуйидаги функцияларни амалга ошир-ишда иштирок этади: ички муҳит доимийлигини сақлаш(гомеостазни таъминлаш); қон ҳажмини бошқариш; кислота-асосли мувзонатни сақлаш; қон босимини бир меъёрда ушлаб туриш; ёғ, оқсил, карбон сув ва витаминлар алмашинувида иштирок этиш; биоло-гик фаол маддаларнинг ишлаб чиқиш(ренин, антиотензин, эритропоэтин, простагландинлар ва ҳ.қ.). Айирув ва жинсий ситема эмбриогенез даврида битта кўртакдан-нефротомдан ўз ривожланишини бошлайди, сомитларни оёқ соҳасида шакллана бошлайди ва иккилам-чи тана бўшлиғи-целом билан чамбарчас боғлиқ бўлади.Буйраклар асосий айирув аъзо-лари бўлиб, улар филогенезда учта босқични ўтадилар. 1) олд буйрак ёки бош буйрак - пронефрос; 2) бирламчи буйрак ёки, тана буйрак - мезонефрос; 3) иккиламчи буйрак ёки чанок буйрак - метанефрос. Олд буйрак фақат балиқлар ва амфибиялар личинкаларида, тана буйрак – вояга етган балиқ ва амфибияларда бўлади, рептилий ва сут эмизувчиларда эса - чаноқ буйрак бўлади.

Расм. Айириш системаси эволюцияси


А-буйрак олди(Пронефрос); б-бирламчи буйрак(Мезонефрос); в-иккиламчи буйрак(Метанефрос); г-одам буйраги. 1-нефростом; 2-айирув каналчаси; 3-сийдик найи(пронефрик канал); 4-капил лар коптокчалари(Мальпиги таначалари); 5-целом; 6-буйрак коптокчаси капсуласи(Бауман-Шумлянский капсуласи); 7-проксимал эгри-бугри каналча; 8-дистал эгри-бугри каналча;


Хордалилар айирув системаси.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish