Балиқларда оғиз бўшлиғини юқори томони мия қўтисини асосини ҳосил қилади ва қаттиқ танглай вазифасини бажаради.Балиқларнинг ҳазм системаси анча ривожланган бўлиб оғиз бўшлиғидан бошланади. Жағларида тишлар жойлашган бўлиб, улардаги тиш системаси гомодонт, яъни барчаси бир хил тузилиш ва функцияга эга. Одатда бу тишлар қонус шаклида бўлиб, фақат озуқани ушлаб туриш учунгина ҳизмат қилади. Балиқларнинг ҳазм найи айрим қисмларга ажралган. Оғиз бўшлиғи жабра ёриқларига эга бўлган ҳалқум-гача давом этади. Ҳалқумидан кейин қисқа қизилўнгач, сўнг ошқозон келади.Айрим балиқ ларда ошкозон яхши шаклланмаган. Ичаклари ингичка вa йўғон ичакларга ажралиб анус билан тугайди. Жигари яхши ривожланган бўлиб, ўт қопи мавжуд. Балик ва амфибияларда жигар бирмунча йирик, ошкозон ости бези ичакнинг ён ўсимтаси сифатида ривожланади Шунингдек овқатни механик ва кимёвий парчалайдиган аъзолар (тишлар ва ҳазм безлари) такомиллашади. . Баликваамфибияларжағларидабиркаторконуссимонтишлар, яънигомодонт системали тишлар мавжуд.
Амфибияларда оғиз бўшлиғи ҳалқум билан аниқ чегараланган бўлиб, тиш системаси гомодонт ва сўлак безлари пайдо бўлади. Унинг секрети фақат овқатни ҳўллайди, лекин унга кимёвий таъсир кўрсатмайди. Хоаналар, евситахиев найи ва бўғиз оғиз-ҳалқум бўшлиғига очилади. Оғиз бушлиғи қизилўнгачга давом этиб, ошқозонга ўтади. Ичаги балиқникига нисбатан узун ва ингичка бўлиб, йўғон ичакларга бўлиниб, клоакага очилади. Жигари катта ҳажмга эга, ошқозон ости бези ҳам яхши ривожланган. Ошқозон ости безини экзокрин қисми овқат ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқарса, эндокрин қисми углеводлар алмашинувини бошқарадиган гормонлар ишлаб чиқаради.
Рептилиялар. Судралиб юрувчиларда оғиз бўшлиғини ҳажми катталашади ва юқориги жағи ва танглай суякларида горизонтал йўналишда бўлган бурмалар пайдо бўлади. Улар оғиз бўшлиғини қисман юқориги нафас ва иккиламчи оғиз бўшлиғи бўлимларига ажра-тади. Рептилияларнинг оғиз бўшлиғи ҳалқумдан бирмунча аниқ чегараланган. Тишлари хам гомодонт тузилган, тиллари харакатчан. Оғзидаги безлар яхши ривожланган. Жумладан бунда тилости, тиш ва лаб безларини тафовут қилиш мумкин. Заҳарли илонларнинг орқа бир жуфт тиш безлари заҳар ишлаб чиқаради. Бу безлар ишлаб чиқарган секрет таркибида биологик фаол моддалар бўлиб, уни нервга таъсир этувчи омил ҳам деб юритилади. Уларда ингичка ва йўғон ичак чегарасида биринчи марта кўр ичак пайдо бўлади. Уларнинг кўпчилигида у куртак ҳолатда бўлса, айримларида нисбатан яхши ривожланган бўлади. Кўр ичак –судралиб юрувчилар учун мўҳим эволюцион ютуқ бўлиб хизмат қилди. Бундай ичакни пайдо бўлиши, уларни овқат рационини янада кенгайишига олиб келди. Кўр ичак микрофлорага бой бўлиб, улар таъсирида ўсимликларни парчаланиши, ҳазм бўлиши осонлащади.
Қушларнинг ҳазм системаси уларнинг ўчишига мосланган холда такомиллашган. Уларда жағ ва тишлар бўлмайди, йўғон ичаги анчагина калта бўлади.Айрим вакилларида ўт пуфаги бўлмайди. қизилўнгачида жиғилдон бўлиб, у овқатни майдалаш учун ҳизмат қилади. Ошқозон мускуллари жуда кучли ривожланган. Шу сабабли овқат ошқозонда механик таъсирга, ҳам кимёвий таъсирга учрайди
Do'stlaringiz bilan baham: |